Latest news

01:23"Манчестер Сити" Виртцни сотиб олиш бўйича "Байер"га таклиф жўнатди  0 01:01Де Брюйненинг агентлари футболчининг хизматларини "Реал"га таклиф қилди  1 00:43Анчелотти Бразилия термасида Кака билан ишламоқчи  0 00:25Камолиддин Тожиев: "Пахтакор" ҳамма фронтда олий мақсад қўяди. Кўп гол ўтказаётганимиз мени безовта қилмоқда"  3 00:11"Пахтакор"нинг бразилиялик легионери ярим йилга сафдан чиқди  1 23:52Рўзиқул Бердиев: “У биз учун қиммат футболчи эмас, арзон футболчи“  9 23:20U21 биринчилиги. Водий дербисида дуранг, "Динамо"га техник мағлубият ёзилди ва бошқа натижалар (ЖАДВАЛ)  0 22:47“Динамо“га қарши учрашувдан сўнг мезбонлар устози қисқа фикр билдирди  7 22:28"Навоий ФА" бош мураббийи Даврон Турсунов: "ОКМКнинг энг зўр спорт формадаги пайтига тўғри келиб қолдик"   3 22:09Марат Мифтахутдинов: “Абрамов касал бўлиб қолгани сабабли Андижонга кела олмади“  1 21:38Миржалол Қосимов: "Охирги тур олдидан ҳеч нарса маълум эмас эди. Шу сабабли деярли асосий таркибни майдонга туширдик"  6 21:24Амалдаги чемпион ва кубок соҳиби Ўзбекистон кубоги гуруҳ босқичида қолиб кетди  47 21:02Ўзбекистон Кубоги. "Насаф" "Пахтакор"га мағлуб бўлиб, гуруҳда қолиб кетди. "Лочин" бу сафар "Сурхон"ни мағлуб этиб, кейинги босқичга йўл олди  191 19:57"Рома" асосий футболчиси билан шартномани узайтиришга уриниб кўради  2 19:33​Санчодан уятли кўрсаткич  0

Нодирбек Абдураззоқов: "Дуо қилиб турсангиз, кейинги босқичга ҳам йўл оламиз" News

Нодирбек Абдураззоқов: "Дуо қилиб турсангиз, кейинги босқичга ҳам йўл оламиз"

U-20 Жаҳон чемпионати нимчорак финали доирасида Исроилга қарши ўйин олдидан Ўзбекистон термаси футболчиси Нодирбек Абдураззоқов ўз фикрларини билдирди.


- Гватемала устидан қозонилган ғалаба ва плей-офф босқичи билан табриклаймиз. Гуруҳ босқичидаги сўнгги ўйин қандай ўтди?

- Худога шукур, ютиб олдик. Ўйин биз учун ҳар тарафлама яхши ўтди. Статистика томонлама ҳам, ўйин бобида ҳам чиройли ўйин кўрсатдик.

- Майдонга тушиб, гол урдингиз ва у голдан кейинги эмоциялар зўр чиққанди. Лекин, афсуски, гол офсайд туфайли ВАР ёрдамида бекор қилинди...

- Гол ура олдиму, афсуски, ҳисоблашмади. Голни бизнинг негативчиларимизга, илк навбатда ота-онамга, яқинларимга ва иккинчи навбатда барча негативчиларга бағишламоқчи эдим.

- Ўзбекистон гуруҳ босқичидаги барча учрашувларини Сантяго дел Эстеро шаҳрида ўтказди. Шаҳардан қандай таассуротлар олдингиз?

- Шаҳарга чиқиб айлана олмадик. Чунки бунга вақтимиз ҳам бўлмади. Лекин биз бўлиб турган меҳмонхонадаги инсонлар жуда самимий экан, қўлидан келганча яхшиликлар қилиб, ҳар томонлама ёрдам бериб туришди. Мухлислар эса ҳақиқатдан ҳам футболни тушунадиган мухлислар экан. 

- Ўзбекистон термаси плей-офф босқичида Исроил билан куч синашади. У жамоага қарши тайёргарлик қандай кетмоқда? Жамоада кайфият қанақа?

- Ҳар ўйин олдидан рақибни чуқру ўрганамиз. Жамоадаги кайфият аъло даражада. Барча яхши кайфиятда. Дуо қилиб турсангиз, кейинги босқичга ҳам йўл оламиз.

- Ўзбекистон термасининг потенциали қайси босқичгача етади деб ўйлайсиз?

- Худо хоҳласа, барчасини амалда кўрсатамиз. Барча футболчилар билан бирга энг юқори мақсадларни кўзлаганмиз. 

- Жамоатчиликда кўп муҳокамаларга сабаб бўлган интервью ҳақида нима дейсиз? Уни қандай қабул қилдингиз?

- Тўғриси, ўша пайтда бунга унчалик аҳамият ҳам бермадим. Аслида футболчилар бундай нарсаларни ўйламаслиги керак деб ўйлайман. Биз майдонда ҳаракат қилишимиз керак. Журналист билан гаплашиб олдик, кейинги сафар саволларга сал хушёрроқ бўлиб олсалар бўлди. Орамизда ҳеч қандай гаплар йўқ. Барчамиз Худонинг бандасимиз, хато қилишга ҳаққимиз бор.

- Исроил билан ўйиндан олдин мухлисларга тилакларингиз.

- Бизга мухлислик қилишда давом этишсин. Менимча, Осиё чемпионатидаги муваффақиятимиз сири ҳам шунда. Ота-оналаримиз, мухлисларимиз доимо дуо қилиб туришди. Барча гап дуода деб ўйлайман. Яхшилаб дуо қилиб турсангиз, барчаси яхши бўлади. Мухлисларни хурсанд қилишга ҳаракат қиламиз.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика