Марат Мифтахутдинов: “Абрамов касал бўлиб қолгани сабабли Андижонга кела олмади“
13 may 22:09
News
Марат Мифтахутдинов: “Абрамов касал бўлиб қолгани сабабли Андижонга кела олмади“
Ўйин жуда қизиқарли. Бугунги учрашувга ташриф буюрган мухлислар яхши ўйин кўришди деб ўйлайман. “Андижон“ жамоасида бир нечта яхши имкониятга эга бўлди, буни тан олиш лозим. Қизиқарли учрашувда дуранг натижасига эришдик. Биз аввалроқ плей-офф йўлланмасини қўлга киритиб бўлганимиз сабабли бугун Суперлигада асосан захира қолаётган футболчилар ва U-21 жамоаси аъзоларидан фойдаланишга қарор қилдик.
Бугунги учрашувда майдонга тушган ёш футболчилар қандай таассурот қолдирди?
- Биринчидан уларда катта шижоат бор эди. Бироқ баъзи вазиятларда футболчиларимизда тажриба ва маҳорат етишмади. Улар бизнинг асосий таркибимизнинг захираси эди ва биз уларни бугунги учрашувда кўриб олишимиз керак эди.
Бугунги учрашувга жамоа бош мураббийи Вадим Абрамов келмади. Бу нима билан боғлиқ?
- У бироз касал бўлиб қолди. Шамоллаш борлиги сабабли уни қийнамасликка қарор қилдик. Касал одам бундай узоқ йўлда янада аҳволи қийинлашади. Шу сабабли у Андижонга ташриф буюрмади.
Similar news
championat.asia
Осиё чемпионига айланган U-17 терма жамоасининг 5 нафар футболчиси "Андижон"да!
Сергеев келажаги бўйича бир қарорга келди
Черан "Андижон" таклифини рад этди ва бошқа бир жамоага ўтмоқда
Манба: Абдуқодир Ҳусановни АПЛнинг бошқа топ-клуби 47 миллион фунтга сотиб олишга тайёр
Comments