Latest news

04:27Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Севилья"ни таслим этди  23 04:24АПЛ. "Эвертон" ва "Арсенал" ўртасидаги ўйин тақдирини пенальтидан урилган гол ҳал қилди  4 04:20А Серия. "Ювентус" ва "Рома" ўртасидаги ўйинда учта гол урилди  6 00:40АПЛ. "Ливерпуль" меҳмонда "Тоттенхэм"ни мағлуб этди, лондонликлар 33-дақиқадан бир киши кам бўлиб ўйнашди  21 00:36"Фонтене" — ПСЖ. Таркиблар маълум  0 00:15Туркия Суперлигаси. "Ризеспор" Истанбулда "Бешиктош"га мағлуб бўлди, Алиқулов захирада қолдирилди  0 23:10"Рома" "Ювентус" ярим ҳимоячисини ўз сафига қўшиб олмоқчи  0 22:22Педри мушакларидаги ноқулайлик туфайли "Вильярреал"га қарши майдонга тушмайди  4 21:55АПЛ. "Ман Сити" ўз майдонида "Вест Хэм"ни мағлуб этди, Ҳусанов 67-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди  26 20:27Дортмунднинг "Боруссия" клуби "Ливерпуль" вингерини ижарага олмоқчи  1 19:58БАА Про лигаси. "Бани Яс" ўз майдонида "Хорфаккан"га йирик ҳисобда мағлуб бўлди, мезбонлар сафида Шукуров ва Мозговой ўйнади  2 19:30АПЛ. "Челси" меҳмонда "Ньюкасл" билан иродали дурангга эришди  17 19:20Нико Уильямс "Реал"га ўтиш бўйича қарор қабул қилди  11 17:41 "Атлетико" Рэшфордни ўз сафига қўшиб олмоқчи  1 16:10Фабио Каннаваро: "Италиядан таклиф кутавериб, чарчаган эдим"  24

"Атлетико" Рэшфордни ўз сафига қўшиб олмоқчи News

"Атлетико" Рэшфордни ўз сафига қўшиб олмоқчи

Мадриднинг "Атлетико" клуби айни дамда ижара асосида "Барселона" шарафини ҳимоя қилаётган "Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси Маркус Рэшфордга қизиқиш билдирмоқда.

El Nacional нашри тарқатган хабарга кўра, мадридликлар каталонияликларнинг 28 ёшли футболчини олиб қолиш борасидаги режаларини барбод қилишга умид қилмоқда. "Атлетико"дагилар Рэшфордни клубга олиб келиш учун жиддий қурбонликларга ҳам тайёр.

Аввалроқ, ҳужумчи "Манчестер Юнайтед" раҳбариятига Ла Лиганинг бошқа клубларидан тушган таклифларни кўриб чиқмасликни, чунки фаолиятини фақат "Барселона"да давом эттиришни исташини маълум қилганди. Шунга қарамай, "Атлетико" Каталония клубидан кўра яхшироқ шартнома шартларини таклиф қила олишига ишонмоқда.

Рэшфорд жорий мавсумда "Барселона" сафида 23 та ўйинда майдонга тушиб, 7 та гол урди ва 11 та голли узатмани амалга оширди. Transfermarkt маълумотларига кўра, футболчининг бозор нархи 40 млн еврони ташкил қилади.

Rating: -1   

Comments

   
20 dec 17:55:38
BXZ BXZ
Рэшфорд бизни Абдукодирдан арзонрок экан койил .
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика