Latest news

17:33"Футбол олами". Сўнгги тур тафсилотлари  0 16:56"Ювентус" етакчисининг жароҳати жиддий бўлиб чиқди  0 16:33ФИФА VAR'дан фойдаланишга ўзгартиришлар киритмоқчи  1 16:05"Андижон" Ўзбекистон терма жамоаси аъзосини жалб қилмоқчи  9 15:39Аёллар Осиё Чемпионлар Лигаси: "Севинч" ("Насаф") қачон ўйнайди?  1 15:20TVCOM'да бугунги ўйинлар: "Барселона", "Ман Сити" ва бошқалар  0 15:14"Навбаҳор" Раҳмоналиевга даъвогарлик қилмоқда  4 14:52ПФЛ "Йил кашфиёти"ни эълон қилди  6 14:28"Арсенал" "Челси"га қарши ўйиндан кейин жаримага тортилиши мумкин. Нима учун?  0 14:02Комилов "Нефтчи"ни эмас, "Навбаҳор"ни танлади  11 13:33Номаълум ҳужумчилар Месси ҳайкалини синдириб ташлади: жаҳон чемпиони монументи иккинчи марта шикастланди  13 13:07"Навбаҳор" дарвозабони ОКМКга йўл олиши мумкин  1 12:41"Андижон" шорт-листидан кимлар ўрин олган?  10 11:55Манба: CAFA турнирида қатнашган футболчи "Нефтчи"га ўтмоқда  15 11:33Расмий хабар: Исломбек Исмоилов — "Нефтчи" бош мураббийи  55

"Навоий ФА" бош мураббийи Даврон Турсунов: "ОКМКнинг энг зўр спорт формадаги пайтига тўғри келиб қолдик" News

"Навоий ФА" бош мураббийи Даврон Турсунов: "ОКМКнинг энг зўр спорт формадаги пайтига тўғри келиб қолдик"

Ўзбекистон кубоги учинчи туридан ўрин олган ОКМК "Навоий ФА" (12:1) учрашувидан кейин меҳмонлар бош мураббийи Даврон Турсунов матбуот анжуманида қатнашди.

– Ўйин ҳақида 

– ОКМК Суперлигада ажойиб ўйинлар ўтказяпти. Биз бу жамоанинг энг зўр формада пайтига тўғри келиб қолдик. Мен ўйлайманки, йигитларимиз учун бу мусобақа катта мотивация берди. Бу гуруҳга тушганимизни ўзи байрам бўлди. Ўйинда кўрдик, рақиб биздан анча устун. Ўз устимизда ишлашимиз лозим.

– "Пахтакор"га ўз уйингизда йирик ҳисобда мағлуб бўлдингиз. Учинчи турда эса Суперлига пешқадами уйига сафар қилиш керак эди. Бу ҳолатда жамоа олдига қандай мақсад қўйганди?

– Бугунги топшириқ боримизни бериш эди. Уларга ўйиндан завқ олинг ва бор кучингизни ишга солинг дедим. Сизни мураббийлар кузатади деб айтдим. 

– ЎзПФЛ олдинги кубокларда бу каби академияларга имконият бермас эди. Фақат Суперлига ва бошқа жамоалар қатнашар эди. Ҳозир эса футбол академиялари ҳам иштирок этишмоқда. Тўғри, ҳисоб йирик ҳисоблар қайд этилади. Лекин бу қарор тўғри деб ўйлайсизми?

– Жуда ҳам тўғри. Бизнинг шогирдларга бу катта мотивация бўлмоқда. Ўз кучини Суперлига жамоалари билан солиштиришмоқда. Менимча бу жуда яхши қарор.

– Учта ўйиндан қайси жамоа билан яна ўйнаган бўлардингиз?

– "Насаф" билан. Улар бизни бошида аяшди менимча. Шу сабабли.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика