Latest news

16:18Суперлига. "Машъал" – "Қўқон-1912". Таркиблар маълум  0 15:45"Верона" — "Интер". Таркиблар маълум  0 15:45Суперлига. "Сўғдиёна" – "Қизилқум" 3:0 (матнли трансляция)  2 14:41Cуперлига. "Нефтчи" — "Сурхон" 2:0 (матнли трансляция)  49 13:21"Арсенал" Букайо Сака бўйича қарор қабул қилди  0 12:33Испания ва Италия клублари АПЛдаги украиналик футболчига қизиқиш билдирмоқда  0 11:47Мбаппе Ла Лигада кетма-кет 8та ўйинда гол урди. "Реал"да буни фақат Роналду ва Пушкаш уддалаган  17 11:08Пролига. Марказий учрашувни Достон Раҳмонов бошқариб боради  0 10:53Узоқ кутилган ғалабадан сўнг Слот нималар деди?  2 10:25Суперлига. Бугун 3 та учрашув бор  18 09:56Муҳаммад Салоҳ Премер-лигадаги Уэйн Руни рекордини такрорлади  9 09:28Камбекдан сўнг Роналду нималар деди?  15 08:59Кечаги учрашувда "Реал"нинг асосий футболчиларидан бири жароҳат олди  2 08:30"Эл Класико"дан сўнг Ямал севгилиси билан муносабатларига нуқта қўйди  5 08:02МЛС. Мессининг голи жамоасини мағлубиятдан қутқариб қолмади  15

Де Брюйненинг агентлари футболчининг хизматларини "Реал"га таклиф қилди News

Де Брюйненинг агентлари футболчининг хизматларини "Реал"га таклиф қилди

"Манчестер Сити"нинг 33 ёшли ярим ҳимоячиси Кевин Де Брюйне номзоди Мадрид "Реал"ига тавсия этилди.

Манба маълумотларига кўра, белгиялик футболчининг агентлари Тони Кроос фаолиятини якунлаганидан сўнг "Реал"га марказий яримҳимоячи кераклигини билган ҳолда Кевинни тавсия қилишган. Таъкидланишича, Де Брюйне "Реал"да ўйнашни хоҳлайди ва маошини икки баробарга камайтиришга ҳам рози. Ҳозирда яримҳимоячининг "Манчестер Сити"даги маоши тахминан 16 миллион евро атрофида бўлса, Испания грандида у 7-8 миллион евро маош олишга тайёр. "Реал" ушбу таклифни ҳурмат билан қабул қилди, бироқ 33 ёшли яримҳимоячининг энг яхши футбол йиллари ортда қолди деган фикрда.

Маълумот учун, Де Брюйне жорий мавсум якунида "Манчестер Сити"ни тарк этади. У бу мавсум барча мусобақаларда 37 та ўйинда иштирок этиб, 6 та гол урган ва 8 та гол узатма берган. Transfermarkt порталида келтирилган маълумотларга кўра, футболчининг трансфер қиймати 27 миллион еврони ташкил этади.

Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика