Latest news

22:56"Бавария" бир неча йил аввал 14 ёшли Ямални сотиб олмоқчи бўлган, аммо трансфер суммасини тўлашга журъат этмаган  0 22:21Виктор Карпенко: "Илк гол сабаб биринчи бўлимда тўртта ўтказдик"  4 21:44Анри Франция терма жамоаси ҳақида: "Янги мураббий ким бўлишини барчамиз биламиз"  0 21:20Нойер: "Германия таркибида бошқа ўйнамайман. Бу онгли қарор эди"  3 20:52Суперлига. "Насаф" "Бухоро"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  55 19:23Тоуни: "Саудия лигаси мен учун АПЛ билан бир даражада"  7 18:273 ўйинда 2 очко тўплаган Симеоне: "Учинчи ўрин етарли эмас. Чемпион бўлиш вақти келди"  5 17:33“Бу оптимал таркиб эмас. Ҳакам қарорлари тўғри эди, мағлубиятни тан ола билиш ҳам керак" — Санъат Шихов Эрон билан ўйин ҳақида  34 17:18Тожикистоннинг икки терма жамоасида истеъфо юз берди  17 17:07"Ман Сити" ҳужумчиси жароҳат туфайли МЮга қарши ўйинни ўтказиб юборади  1 16:24"Интер" 2025/26 мавсум учун учинчи формани тақдим этди. У "2000-йилларда жамоани яхши кўрганлар ва бугун уни севувчиларга" бағишланган  2 15:49"Барселона" Хасбуллани "Камп Ноу"га таклиф қилди  9 15:18Бунақаси Месси фаолиятида биринчи марта юз берди  22 14:43Воҳа дербиси олдидан "Машъал"да катта йўқотишлар  3 14:15"Ювентус" узумзор акс этган формасини тақдим этди  2

Неъматулло Қуттибоев: "Айрим чизиқларни кучайтиришимиз керак" News

Неъматулло Қуттибоев: "Айрим чизиқларни кучайтиришимиз керак"

Қорақалпоқ футболининг ҳақиқий ёрқин намоёндаси Неъматулло Қуттибоевнинг футболчилик фаолиятини кўпчилик мухлислар яхши хотиралар билан эслайди.
Илгари ҳужум чизиғида тўп сурган Қуттибоев бугунги кунда мураббийлик соҳасида фаолият олиб бормоқда. Аниқроғи биринчи лига иштирокчиси Нукуснинг "Орол" жамоасига устозлик қилиб келаётган мураббий бугун сайтимизга жамоасининг давралар оралиғидаги йиғини ва келгуси режалар тўғрисида қисқача интервью берди.

- Неъматулло ака, хабарингиз бўлса керак, бугунги кунда биринчи лига жамоаларининг аксарияти иккинчи босқич ўйинларига тайёргарликни бошлаб юборган. Сайтимиз орқали имкон қадар ҳар бир жамоа тўғрисидаги янгиликларни бериб боришга интилмоқдамиз. Шу ўринда бошқарувингиздаги "Орол" хусусидаги янгиликларни билиб олсак фойдадан холи бўлмасди.
- Ҳа, айни пайтда кўплаб клубларни йиғин ўтказишаётганини биламан. Лекин жамоамиз ҳозирча тайёргарликни бошламади. Шу боис сизга бирорта янгилик айтишим қийин.

- Иккинчи босқич стартига оз фурсат қолган бўлсада, "Орол"нинг ҳануз тайёргарликка киришмаганини қандай тушуниш мумкин?
- Бу биринчи навбатда молиявий жиҳатга боғлиқдир. Агар имконимиз бўлганида, йиғинга эртароқ киришардик. Клубда моддий муаммолар юзага келган.

- Тан олиш керак, бугунги кунда биринчи лиганинг кўплаб жамоаларида футболчилар билан боғлиқ қарздорлик мавжуд. Айтингчи, "Орол" ўз футболчиларидан нечта ойлик қарздорлиги бор?
- Тўғриси, бу ҳақда бирор нима дея олмайман. Яхшиси бошқа саволга ўта қолайлик...

- Унда айтингчи, жамоа энди машғулотларга қачондан киришадиган бўлмоқда?
- Шу кунларда муаммо бартараф этилишига умид қилмоқдамиз. Насиб бўлса бугун-эрта футболчиларни йиғамиз.

- Жамоани тарк этган футболчилар бўлса керак?

- Ҳозирча биргина ҳимоячи Темур Турдиев сафимизни тарк этди. Қолган ўйинчилар менга кетиш тўғрисида ҳеч нима демади.

- Иккинчи босқичда кураш қизғин ва шу билан бирга мураккаб кечади. Айтингчи, қайси чизиқларни кучайтиришни режангизга киритгансиз?

- Албатта, иккинчи даврага қадар таркибга янги футболчиларни жалб этишимиз керак. Биринчи навбатда дарвозабон олишимиз шарт. Кейин яна айрим позициялардаги рақобатни ҳам оширсак мақсадга мувофиқ бўларди.


Исломбек Рустамбеков суҳбатлашди.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика