Latest news

12:02Тарихий натижага эришган Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Тошкентда тантанали тарзда кутиб олинди   2 11:46Неъматулло Қутибоев: "Таркибида Ўзбекистон миллий терма жамоасида ўйнаган футболчилари бор бўлган "Бухоро"га муносиб қаршилик қилдик"  1 11:38Улуғбек Бакаев: "Арал" билан баҳсдаги дуранг адолатли натижа"  1 11:34Кеча Ўзбекистон олимпия терма жамоасига ғалаба учун нима етишмади? Николай Егоричевнинг фикрлари  8 11:11Руслан Аҳмедов: "Вилоят ҳокими 2024 йилда "Хоразм" клубига база қуриб беришга ваъда берган"  2 10:55Асрор Алиқулов: "Машъал" гол ўтказмаганига битта сабаб бор"  0 10:45Жасур Жалолиддинов: "Финалда кучли жамоа ютқазди"  15 10:36Анвар Бердиев: "Рақиб 10 киши бўлиб қолганида тайёр ғалабани қўлдан чиқаришни тушунтириш ва тушуниш қийин"  0 10:25"Дўстлик" бош мураббийи Николай Шевченко: "Қўқон-1912" яримта вазиятдан ҳам гол уришга эришди"  1 10:20Муҳсин Низомиддинов: "Дўстлик" жамоасини яхши ўрганиб чиққандик"  0 10:00"Андижон" 8 йиллик қора анъанага чек қўядими?  2 09:40Эшитдик-да! Ўзбекистон U-23 июнь ойида халқаро турнирда иштирок этади, аммо...  17 08:45Улуғбек Ҳошимов: "Кайфиятни туширмаймиз, чунки олдимизда Олимпиада турибди"  12 08:23Русланбек Жиянов: "Финалда ким кучли эканлигини ўйин бўйича кўрсатдик"  13 07:57Ҳусайн Норчаев: "Финалда мағлуб бўлганимиз алам қилди, лекин..."  16

Нега ЎФА Шомуродов рекордни такрорлагани ҳақида ҳалигача хабар бермади? News

Нега ЎФА Шомуродов рекордни такрорлагани ҳақида ҳалигача хабар бермади?

Хабарингиз бор, Ўзбекистон МТЖ 24 март куни Саудия Арабистонида Боливияни 1:0 ҳисобида таслим этишга эришди.

Аввалроқ, сайтимиз орқали Элдор Шомуродов термадаги 34-голини ургани ва бу борада рекордчи ҳисобланган Максим Шацкихга етиб олгани ҳақида хабар бергандик. Бироқ, Ўзбекистон футбол ассоциацияси бу ҳақда маълумот тақдим этмади. Ташкилот ноябрь ойида терма жамоадаги футболчиларнинг статистикасини эълон қилганди ва ўша маълумотда Шомуродов 59 учрашувда 32 та тўп киритгани кўрсатилган. 

Сречко Катанец шогирдлари шу давр мобайнида 3 та ўртоқлик ўйинларида қатнашди: Қозоғистон (2:0), Россия (0:0) ва Боливия (1:0). Элдор эса мазкур баҳсларнинг барчасида майдонга тушди ва 2 та гол уришга эришди. Унинг ҳозирги статистикаси 62 баҳсда 34 та гол.

Баъзи тушунмовчиликлар туфайли 27 ёшли Шомуродовнинг ҳисобида 33 та гол борлиги айтилмоқда. Балки, ўтган уч баҳснинг қайсиларидир расмий мақомда ўтмаганмикин?

Rating: -8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика