"Халқим учун "Олтин тўп"ни қўлга киритишни истардим" — Муҳаммад Салоҳ
		
		12 may 20:15
        News	
	 
				 
				"Халқим учун "Олтин тўп"ни қўлга киритишни истардим" — Муҳаммад Салоҳ
Мавсумнинг аввалида "Ливерпуль" тўртта соврин учун кураш олиб борганда, Салоҳ индивидуал мукофот учун асосий номзодлардан бири сифатида баҳоланганди. Бироқ "қизиллар" Чемпионлар Лигасидан чиқиб кетганидан сўнг мисрлик футболчининг имкониятлари камайди. Салоҳ ўзининг имкониятлари ва "Олтин тўп"ни қўлга киритиш истаги ҳақида фикр билдирар экан, қуйидагиларни айтди:
"Бу менинг ихтиёримда эмас, лекин, албатта, бир кун келиб халқим учун "Олтин тўп"ни қўлга киритишни истардим. Миср қишлоғида туғилганингда, болаликда бундай мукофотни орзу қилиш ҳам мушкул. Фақат "Ливерпул"га ўтганимдан кейингина бу ҳақда ўйлай бошладим. Аммо уни қўлга киритолмасам ҳам, фаолиятим барибир муваффақиятли ўтган бўлади.
Ҳали 32 ёшдаман, охирги ғолибларнинг бир неча нафари ўттиз ёшлар атрофида эди. Хўш, ким билсин? Кейинги мавсум жуда қизиқарли ўтиши кутилмоқда – "Ливерпуль" билан чемпионлик унвонини ҳимоя қиламиз, Чемпионлар Лигасида ғалабага интиламиз, Миср билан Африка Кубогида қатнашамиз, Жаҳон чемпионати бўлади", – деди Салоҳ.
Таъкидлаш жоиз, ҳужумчи ушбу мавсум "Ливерпуль" сафида 50 ўйинда 33 та гол урди ва 23 та голли пас узатди.
Similar news
 championat.asia
                   
                   
			
		
		
			championat.asia
		
	 
             "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
                    "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
                    Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
                    Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
                    Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
Comments