Latest news

15:25"Страсбур" "Челси" ҳимоячисини ижарага олади  0 15:04Аббос Файзуллаев фаолиятини Туркияда давом эттиради  10 14:47Ўзбекистон U-17 терма жамоаси бош мураббийи йиғинни тарк этди  2 14:30Лёв кутиб турсин (мутолаа учун)  13 14:09"Тоттенхэм" янги бош мураббийи: "Ваъда бераманки, биз албатта ўйинларда ютқазамиз"  4 13:41"Бухоро" етакчиларидан бири билан битимни бекор қилди  4 13:28Погба: "Рэшфорднинг "Барселона"га ўтиши – ақлсизлик, МЮ ажойиб ўйинчини йўқотмоқда"  8 12:59"Like Сup"да финалчилар маълум бўлди  0 12:49Пол Гаскойнни ҳушсиз ҳолда топишди  1 12:20Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Саудия Арабистонига қарши қандай либосда майдонга тушиши маълум  0 12:00Камолиддин Мурзоев: "У яна топ-5га қайта олади, Шомуродов-Файзуллаев тандемидан ўзбек футболи ва терма жамоа ютади"  8 11:31"Рома" "Ланс" футболчисини сотиб олди  0 11:14Суперлига. Ёзги трансферлар барчаси битта саҳифада. Кимда қандай ўзгариш?  16 11:05ПСЖ бош мураббийига “Реал“ футболчиси керак  2 10:43“Ливерпуль“ Диаснинг ўрнига “Реал“ футболчисини олиб келади  10

"Навбаҳор" лагеридан дарак: Турғунбоев қайтди, Ўрунов кетиш арафасида News

"Навбаҳор" лагеридан дарак: Турғунбоев қайтди, Ўрунов кетиш арафасида

Тошкентда Суперлиганинг иккинчи даврасига тайёргарликни бошлаган Наманганнинг "Навбаҳор" жамоаси таркибида янгиликлар мавжуд.

Деян Журжевич қўл остидаги жамоа кечадан бошлаб Тошкентда йиғилди ва пойтахтдаги "Daniel Hill" меҳмонхонасида истиқомат қилмоқда. Наманганликлар кунига икки маҳалдан машғулотлар ўтказишмоқда.

Жамоа таркибига таътилдан қайтган легионерлар Иван Соловьёв, Игорь Голбан ва Александр Касьян ҳам келиб қўшилган. Славко Лукич эса 12 июлдан бошлаб жамоа машғулотларига киришиши кутилмоқда. Энг асосий янгилик - дисквалификация муддати тугаган Азиз Турғунбоев жамоа машғулотларида иштирок этмоқда.

Эслатиб ўтамиз, "Навбаҳор" футболчиси Азиз Турғунбоев қишки трансфер ойнаси пайтида бир вақтнинг ўзида иккита клуб - "Навбаҳор" ва "Пахтакор" билан шартнома имзолагани аниқланганидан сўнг ЎФА футболчини 6 ой муддатга футболдан дисквалификация қилганди.

Мажбурий таътил муддати якунланганидан сўнг футболчи кейинги фаолиятини яна "Навбаҳор" билан давом эттиришни маъқул кўрган кўринади. Азиз Турғунбоев кеча клуб ихтиёрига етиб келиб, бугундан машғулотларни бошлаган.

"Навбаҳор"га доир яна бир маълумот. Жамоа ярим ҳимоячиси Остон Ўрунов айни пайтда клуб истиқомат қилаётган меҳмонхонада "Локомотив" вакиллари билан келган ва "Навбаҳор" билан трансфер масаласи бўйича музокараларни ўтказмоқда. 

Аввалроқ Остон Ўрунов "Локомотив"га ўтишга яқинлиги ҳақида хабар бергандик. Агарда музокаралар кўнгилдагидек якунланса, унда тез орада томонлар трансфер масаласини расман ҳал этишади.

Rating: +26   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика