Latest news

01:06Умар Эшмуродов: "Футболимизнинг камчиликлари билиниб қолди"  1 00:27Жавоҳир Сидиқов: "Ютса жамоа ютади, ютқазса ҳам жамоа ютқазади"  5 00:18Элит ОЧЛ. "Насаф" - "Ал Ҳилол" 2:3  3 00:00ОФК ЭЧЛ. Ҳамробеков жамоаси дуранг ўйнади  0 23:24Камолиддин Тожиев : "Охиригача курашиб, муҳим уч очкони қўлга киритдик"  0 23:08Февзи Давлетов: "Ғалаба қозониш учун гол уриш керак, биз эса уч ўйиндан буён гол ура олмаяпмиз"  2 23:00"Насаф" бош мураббийи Рўзиқул Бердиев: "Бугун савия ва даража ўз сўзини айтди"  28 22:47"Ал Ҳилол" бош мураббийи Симоне Инзаги: "Икки бор тўп ўтказиб юборган бўлсак-да, якунда ғалабага эришдик"  18 22:27Ҳакамлар маркази "Пахтакор" - "Сурхон" ўйинидаги баҳсли вазият бўйча изоҳ берди  1 22:01УЕФА Исроилни четлатишга тайёр, аммо...  10 21:02Суперлига. Сергеевнинг ягона голи "Пахтакор"га "Сурхон" устидан қийин ғалабани келтирди  63 20:43Элит ОЧЛ. "Насаф" ўз майдонидаги жанговар ўйинда "Ал Ҳилол"га ютқазди  303 20:10Суперлига. "Динамо" ўз уйида "Шўртан"дан устун келди  12 19:50Моуринью ЕЧЛнинг янги формати ҳақида: "Ўзингиз рўбарў келмайдиган жамоаларга ўрнингизни бўшатиб бериш ғалати"  5 19:18Испания Суперкубоги учрашувлари санаси маълум  6

"Навбаҳор": Ашурматов истеъфога чиқарилди, Рашид Ғофуров бош мураббий этиб тайинланди News

"Навбаҳор": Ашурматов истеъфога чиқарилди, Рашид Ғофуров бош мураббий этиб тайинланди

Tags :  Навбаҳор
Бундан бироз вақт олдин “Навбаҳор” футбол клубида йиғилиш бўлиб ўтди. Мазкур йиғилишда клуб бошқарув органида ўзгариш рўй берганлиги маълум қилинди.

Наманган вилоят ҳокимининг 29 декабрдаги фармойишига асосан клуб президенти сифатида фаолият олиб борган Т.Дадабаев, вице-президент вазифасини бажарган Р.Низамбаев ва жамоа бош мураббийи Б.Ашурматовлар ўз вазифаларидан озод этилишди. Клуб президенти вазифаси Наманган шаҳар ҳокими Б.Бекходжаев зиммасига юклатилган бўлса вице-президентлик вазифасини О.Қосимов бажарадиган бўлди. Жамоа бошқаруви эса Р.Ғофуров зиммасига юклатилди.

Йиғилишда клуб ходимлари, мураббийлар, хизмат қилувчи ходимлар ва асосий ва ёшлар таркиби футболчиларига клубда фаолият олиб борадиган янги раҳбарият таркиби таништирилди. Шу билан биргаликда, 2016 йилнинг 2 январ санасида жамоа аъзолари билан вилоят ҳокими билан учрашув бўлиб ўтиши ҳам маълум қилинди. Тадбир давомида келгусида жамоа асосини маҳаллий футболчилардан ташкил этишга эътибор қаратилиши ҳам эътироф этилди. “Навбаҳор” жамоаси янги мавсумга тайёргарликнинг 2016 йилнинг 4 январидан бошлайди. Рашид Ғофуров бошчилигидаги мураббийлар штаби эса кейинроқ тасдиқланади.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика