Latest news

02:42ЖЧ-2026 саралаш. Италия имкониятни сақлаб қолди, Франция ҳал қилди, Роналду қизил олди ва бошқа натижалар  9 01:26Оскар фаолиятини якунлаши мумкин  0 00:54"Бавария" Нойер билан шартномани узайтирмоқчи  0 00:38Камавинганинг ҳолатига бугун баҳо берилади  0 00:13U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон Хорватияга қарши ўйинга тайёргарликни давом эттирмоқда  0 23:57ЖЧ-2026 саралаши. Норвегиядан йирик ғалаба, Холанддан дубль ва мавсумдаги 30-гол  3 23:32ЖЧ-2026 саралаши. "Омадсиз"лар дербисидаги биринчи ўйинда дуранг  2 23:07"Ал Айн Кубоги". Эрон Кабо-Вердени пенальтилар сериясида мағлуб қилди ва финалга йўлланма олди  4 22:53Машарипов умумий гуруҳ машғулотларига қайтди  4 22:28Абдулмалик Анваровнинг ҳолати қандай?  5 22:08Фабио Каннаваро: "Имкониятим бўлганда кўпроқ футболчиларни жалб этган бўлардим, аммо ҳозирча 26та футболчини чақира оламиз"  21 21:59"Реал" икки ҳимоячини нишонга олди  1 21:30"Манчестер Юнайтед" Мактоминини қайтармоқчи  3 21:08УЕФАдан яна бир бор Исроилни барча турнирлардан четлатишни талаб қилишди  16 20:51Златан А Серия, АПЛ ва ЛаЛигани солиштирди  1

"Навбаҳор" - "Ал Иттиҳод". Ўйин атрофидаги воқеликлар ёхуд кичкина Жаҳонгирнинг катта саргузаштлари (Бекзод Толибов блоги) News

"Навбаҳор" - "Ал Иттиҳод". Ўйин атрофидаги воқеликлар ёхуд кичкина Жаҳонгирнинг катта саргузаштлари (Бекзод Толибов блоги)

Кеча Наманганда ОЧЛ 1/8 финал босқичи доирасида "Навбаҳор" - "Ал Иттиҳод" учрашуви бўлиб ўтди.

Қуйида катта футбол байрамига айланиб кетган мазкур тўқнашувнинг ўйин атрофидаги воқеликлари ҳақида сўз юритамиз.




Камералар жонли эфирга шай. Майдон атрофидаги электрон таблода Чемпионлар лигаси логоси порламоқда. 



Бу орада эса "Ал Иттиҳод" футболчилари майдонни кўздан кечириш учун тушиб келишди.



ОФК комиссарлари қандай русумдаги смартфондан фойдаланиши акс этган фотосурат.



Ўзимизнинг Шерзод Ражабов ОФК комиссарлари қаторида ишлади.



ОЧЛ ўйинини томоша қилиш учун стадионга ҳаммадан ҳам олдинроқ етиб келган ота-бола мухлислар.



Меҳмон жамоа медиа хизмати вакили. 


Ўзбекистон Жалолиддин Мангубердилар юрти.


Ватанимиз байроғи ҳар доим ва ҳамма жойда сизу-бизга ифтихор туйғусини бераверади.


Мана буни мухлис ташрифи деса бўлади.


"Марказий"га жаҳон чемпиони тушиб келмоқда.


- Бу ёш мухлис дадасига айнан Кантени кўрсатаётган бўлса керак.


- Шошилма укам, шошилма. Тезлик бу ерда керакмас

"Навбаҳор" фан клуби учрашувга ўзгача услубда тайёргарлик кўрибди.


- Ким эди бу, точкани хўжайиними?


Толибжон Қосимов ҳаммани суратга олаётган экан, биз унинг ўзини кадрга муҳрлаб қўйдик.


Ўткир Юсупов ва унинг қадрдон дарвозаси.


Самвел Бабаяннинг изтироблари нигоҳлари мана шунақа бўлар экан.


Футболдан хабари йўқ киши кўрса, бу иккиси муштлашмоқчи деб ўйлаши тайин.


Бу орада Русланбек Жияновнинг ҳам жаҳли чиқди.


Жамшид Искандеров ҳакам қароридан норози. Жамоадошлари "Наш, наш" деб такрорлаётганликларини ўзим эшитдим.


Сиз ўйинни уйда кўраётганингизда, мана шу каби баҳайбат телекамералар сигнални жонли эфирга узатаётганди.


- Самвел Вячеславович, мен битта тепиб кўрай...


Кечаги ўйинда Кантенинг футболкасини қўлга киритиш илинжида бўлганлар кўп эди.


Championat.asia орқали барчага салом йўллаётган "Навбаҳор" мухлислари.


Жамоа ва мухлислар уйғунлиги акс этган кадр.


Ўйин якунида ўзбек футболи мухлисларининг "энг ёқимтой" дарвозабони жаҳон чемпионига мана шундай услубда қўл берди.


Стадион таблосида акс этган якуний ҳисоб.


Жаҳонгир Файзуллаев "Molten”да ҳам гол уришни қойиллатади, даъвогарлар бўлса трансфер таклифларини кўриб чиқишимиз мумкин.


Ҳегази бир қарашда тўйда сўзга чиққан киши тасаввурини беради 


Кичкина Жаҳонгирнинг "Навбаҳор" стадионидаги катта саргузаштлари. Сайтимиз фотографининг ҳамма жойда мухлислари бор.


Бизни кузатишда давом этинг! Биз сизга ҳамиша ва ҳаммавақт энг ноёб кадрларни тақдим этамиз!


Бекзод Толибов, Дилмурод Исақов, Намангандан Championat.asia учун махсус

Rating: +12   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика