Моуринью илк марта чемпионат биринчи турида ютқазди
14 sep 2020 00:23
News
Хабарингиз бор, бугун "Тоттенхэм" АПЛ биринчи турида Анчелотти бошчилигидаги "Эвертон"га мағлуб бўлди (0:1).
"Шпорлар" бош мураббийи Жозе Моуринью фаолиятида биринчи марта миллий чемпионатнинг очилиш ўйинида мағлубиятга учради.
У бунгача мавсум стартидаги 18 ўйинлик мағлубиятсиз серияга эга эди. "Special one" шулардан 11 тасида ғалаба қозонган бўлса, 7 тасини дуранг билан якунлаган.
Моуринью Англия Премьер-лигасидан ташқари Испания, Италия ва Португалия чемпионатида ишлаган.
Link :
Source : Opta Sports
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments