Latest news

02:10ЕЧЛ. "Арсенал", "Боруссия Д" ва "Наполи"да ғалаба "Юве"да дуранг ва бошқа натижалар  12 02:00ЕЧЛ. "Манчестер Сити" меҳмонда "Монако" билан дуранг ўйнади  6 01:55ЕЧЛ. ПСЖ Рамушнинг охирги дақиқалардаги голи эвазига "Барселона"ни мағлубиятга учратди  141 01:20ОЧЛ 2. "Ал Ҳалдия" ўз уйида "Арқадағ"ни мағлубиятга учратди. "Андижон" жойлашган гуруҳда ҳолат қандай?  2 01:01Сардор Азимов: "Биринчи бўлимда гол уришни мақсад қилгандик. Жамоада муҳит аъло даражада"  1 00:31"Барса" тез орада де Йонг билан шартномани узайтиради  0 00:06ЕЧЛ. "Ньюкасл" йирик ғалаба қайд этди, "Қорабоғ" "Копенгаген"ни енгди  1 23:42Қозоғистонлик тадбиркор "Реал"дан бешта гол ўтказган "Қайрат"нинг 18 ёшли дарвозабонига машина совға қилди  3 22:50Максим Шацких: "Энг муҳими гол ўтказмаслик ва нолга ўйнаш. Реализация эса кун келиб яхшиланади"  14 22:32"Элче" "Барса"га қарши ўйин анонсида учрашув "Камп Ноу" стадионида ўтказилишини маълум қилди  0 21:54"Ал Аҳли" устози: "Дурангдан қониқмадик, аммо натижа адолатли бўлди. Бу каби атмосферани маҳаллий чемпионатда доим ҳам кўравермаймиз"  9 21:20Жуд Беллингем Англия терма жамоасида йил футболчиси деб тан олинди  2 20:40ОЧЛ-2. "Андижон" "Бобур Арена"да "Ал Аҳли" билан дуранг ўйнади  96 20:29Феде Вальверде кечаги ўйиндан кейинги айбловларга жавоб берди: "Суягим синган ҳолатларда ҳам ўйнаганман. Бу айбловлар мени хафа қилди"  5 20:00"Барселона" - ПСЖ — ҳужумчилар лазаретда, топ ярим ҳимоячилар тўқнашувида ким ғолиб бўлади?  8

"Барселона" - ПСЖ — ҳужумчилар лазаретда, топ ярим ҳимоячилар тўқнашувида ким ғолиб бўлади? News

"Барселона" - ПСЖ — ҳужумчилар лазаретда, топ ярим ҳимоячилар тўқнашувида ким ғолиб бўлади?

Дембеле, Рафинья ва Хвичанинг йўқлигида бошқа етакчилар биринчи планга чиқиши керак.

2025 йилнинг 6 май санаси "Интер" шафқатсизларча миллионлаб мухлисларнинг орзуларини чиппакка чиқарди. Аввалига Франческо Ачерби кейин эса қўшимча бўлимларда Давиде Фраттези каталонияликлар дарвозасига 1 тадан гол уриб, ЕЧЛ финалида "Барселона" – ПСЖ жуфтлиги ҳосил бўлишига йўл қўймади. "Барса" бир неча дақиқа чидаб бера олмади. Асосий вақтнинг ўзидаёқ испанлар яна голлар уриб, "Интер"га камбэк учун умуман имкон қолдирмаслиги мумкин эди. Бироқ амалда бошқачароқ сценарий бўлди: миланликлар қаҳрамонларча зафар қучишди.

Доноларимиз айтишганидек, энг яхши ўйин – реал ҳаётда бўлмаган ўйин. Нега дейсизми? Чунки ундан яхшироғи бўлмайди! Хаёлларда уни шундай тасаввур қилиш мумкинки – қизиғи, уни инкор этиб ҳам бўлмайди. Ахир бу фақатгина хаёлда-ку. Кўпчилик кутган "Барселона" – ПСЖ финали билан ҳам мана шундай вазият. Ким билади дейсиз, балки ундай финал бўлмагани ҳам яхши бўлгандир. 

Аммо Чемпионлар Лигасининг янги мавсуми старт олди ва "Барса" Париж билан барибир тўқнашадиган бўлди. Ҳа, табиийки, финалда эмас. Анча эрта – умумий босқичнинг 2-турида. ЕЧЛ бошланмоқда ва мазкур тўқнашув ҳароратини плей-оффнинг ҳал қилувчи ўйини билан солиштириб бўлмайди. Шундай бўлсада, бизни сифатли ўйин кутиб турибди! Амалга ошмай қолган финал режаси эса бу тўқнашувни янада жозибалироқ қилаётгандек.

Яна бир муҳим фактор – "Олтин тўп". ПСЖ ва "Барселона"нинг бир йўла бир неча нафар футболчилари соврин учун номзодлар қаторида бор эди. Энг юқоридан Ламин Ямаль ва Усмон Дембеле жой олди. Ямаль иккинчи бўлгани, тўп эса Усмонга насиб қилганидан футбол мухлисларининг хабари бор, албатта. Якуний рўйхатнинг юқори қисмидан ўрин олган йигитларнинг барчасини кўриш ёқимли бўларди, табиийки, уларнинг барчаси асосий таркиб аъзоси ва ўз ишининг усталари ҳисобланади. Шундай экан ушбу жамоаларнинг тўқнашувини майдонда кўриш қизиқ бўлиши аниқ.

Аммо, лекин, бироқ... Ўтган мавсумдаги финал каби яна кутилмаган ҳолатлар юз бермоқда. Ямаль сафйга қайтиб улгурди ва дам олиш кунлари Ла Лига доирасида "Реал Сосьедад"га қарши ўйинда майдонга тушди ва Роберт Левандовскига голли узатма етказишга муваффақ бўлди. Дембеле эса жароҳат туфайли ўйинни ўтказиб юборишга мажбур. Рафиньяда ҳам шундай ҳолат – кўпчиликнинг фикрига кўра, "Олтин тўп" учун курашда ноҳақ тарзда паст (5-поғона) ўринга лойиқ кўрилди. Қўшимчасига Дезире Дуэ ва Хвича Кварацхелия ҳам бугун французларга ёрдам бера олишмайди. Жароҳатлар, жароҳатлар…

Бошқа томондан биз айтиб улгурган футболчилар йўқлигида, одатда сояда қолиб кетадиган, аммо эътирофга лойиқ футболчилар биринчи планга чиқиши мумкин. 

"Барселона" ва ПСЖ ҳужум чизиғидаги кўплаб фигуралари хизматидан фойдалана олмайди. Лекин ҳар икки жамоа "миялари" жойида! Педри ва Френки де Йонг ажойиб спорт формасида. Уларнинг "Барселона" ўйинидаги муҳимлилиги Рафинья ёки Ямалдан кам эмас. Айнан Френки ҳамда Педри ўйинни назорат қилиб, тўпурарлар пойгаларида етакчилар қаторида борадиган йигитларни тўп билан таъминлашади. 

Испаниялик "Олтин тўп" сўровномасида бор йўғи 11-ўринни эгаллаганидан унчалик ҳам қайғурмаган бўлса ажаб эмас. Педри анча ақлли инсон ва бу каби деталлар туфайли ўйиндан эътиборини чалғитмайди. Маросимдан кейинги икки учрашувда ("Овьедо" ва "Реал Сосьедад") унинг ҳаракатлари – ҳайратга сабаб бўлмоқда. Педри унгача ҳам яхши ўйин кўрсатаётганди, лекин охирги икки учрашув – шунчаки супер! У майдондаги ҳаракатлари билан 

"Сосьедад"га қарши ўйинда Педри самарали ҳаракатлар амалга оширмади, бироқ айнан уни "Учрашувнинг энг яхши футболчиси" деб топишди. Айнан Педри майдонда барчасини назорат қилганини инкор этиб бўлмайди. "Барселона"нинг ҳеч бир ҳаракати у ва де Йонгнинг иштирокисиз ўтмади. Стадионга тўпланган минглаб мухлислар бу мўъжизавий ўйинни бевосита гувоҳи бўлишди. Ўша куни улардан омадлироқ одамни топиш мушкул эди!

Хўш, "Барселона"га қарши баҳсга ПСЖнинг "миялари" қандай ҳолатда келмоқда – Витинья, Жоау Невеш ва Фабиан Руис. Невеш охирги икки ўйинни, Руис эса битта учрашувни ўтказиб юборди. Витинья эса охирги турда "Осер"га қарши ўйинда 36-дақиқада захирага олинди. Шундай бўлсада, уларнинг учаласи ҳам қайдномага киритилган ва майдонга тушиш имкониятига эга. 

Қизиғи, Витинья юқори ўринларга мантиқан лойиқ эди ва тўғри ўриндан жой олди. Португалиялик кучли учликдан ўрин олди. Педри – эса 11, Витинья билан ПСЖда ҳам, Португалияда ҳам ғалабаларга эришган Невеш – 19-ўрин, мисол учун, Скотт Мактоминейдан пастроқ ўрин. Қандай қилиб бу содир бўлганига жавоб бера оладиган мутахассис бўлмаса керак.

Парижда майдон маркази Невеш – Витинья – Руис – артерия ҳисобланиб, айнан у орқали бутун танага қон етиб боради. Учликнинг ҳар бири ҳал қилувчи ҳаракатни амалга ошириши, гол уриши мумкин. Эътиборга лойиқ жиҳат шундаки, Руис рақиб дарвозасига масофадан хавф солишни маъқул кўрса, Витинья ва айниқса Невеш жарима майдончасига ёриб киришни хуш кўришади. Жоаунинг "Тулуза"га қарши учрашувда 8 дақиқада икки бор "қайчи" услубидаги зарбалари билан голлари – Европада мавсумнинг энг чиройли хайлайтларидан бўлиши аниқ.

Голлар ПСЖ ярим ҳимоячиларининг асосий ҳислати эмас, улар ҳам худди Педри ва де Йонг сингари майдон марказида жамоага устунликни тақдим этишни мақсад қилишган. Уларнинг иши тўп билан бирга ўйинни ҳам назорат қилиш билан бирга уни Дембеле, Хвича ва Дуэга етказиш ҳисобланади. 

"Барселона" – ПСЖ финалини кўриш насиб қилмади, ҳозир умумий босқичда уларнинг энг кучли таркиблари тўқнашуви ҳам амалга ошмайдиган бўлди. Рафинья, Дембеле, Кварацхелия ва Дуэни бугун майдонда кўрмаймиз. Ҳеч бўлмаса марказда энг кучлилар курашига гувоҳ бўлайлик: Педри ва де Йонг – Витинья, Невеш ва Руисга қарши.

Икки топ ярим ҳимоя чизиғи вакиллари ўз ишларини турли усулда амалга оширишади. Уларнинг тўқнашувида ким устун чиқади – жуда қизиқ!

Rating: +1   

Comments

   
02 oct 00:52:15
تعمورخن ومار خجا
Xuddi ikta barca oʻynayotgandey)))
   
01 oct 22:36:19
TOSHQONDIY
Reply to comment by L. YaMaL
Oʻyin qattiq boladi. Nma boʻsayam Omad Barsaga. Sharmanda qmasdan gʻalaba qozongin.
JAA QATTU BOMASA KERAGOV PSG ASNAVNOY OYINCILARINI KOPI YOQ ..
   
01 oct 20:59:02
Mardonbek Sobirov
Barca bugun yutmasang boʻlmaydi psjxan qasos olinishini kerak
   
01 oct 20:58:05
L. YaMaL
Oʻyin qattiq boladi. Nma boʻsayam Omad Barsaga. Sharmanda qmasdan gʻalaba qozongin.
   
01 oct 20:54:13
Adis Azizxanov
икковиям зур формада, кучлиси ютсин. Биз барсага маглубият тиламимиз
   
01 oct 20:49:05
Барсити!
Омонжон тоза Реалчи
   
01 oct 20:31:59
Umurzakov_
Bugun barca yutib qo'ysa omonjon hojatxonaga kirib tomirizi kesasizmi
   
01 oct 20:09:17
Samcity
Barsaga omad
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика