Latest news

02:42ЖЧ-2026 саралаш. Италия имкониятни сақлаб қолди, Франция ҳал қилди, Роналду қизил олди ва бошқа натижалар  0 01:26Оскар фаолиятини якунлаши мумкин  0 00:54"Бавария" Нойер билан шартномани узайтирмоқчи  0 00:38Камавинганинг ҳолатига бугун баҳо берилади  0 00:13U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон Хорватияга қарши ўйинга тайёргарликни давом эттирмоқда  0 23:57ЖЧ-2026 саралаши. Норвегиядан йирик ғалаба, Холанддан дубль ва мавсумдаги 30-гол  3 23:32ЖЧ-2026 саралаши. "Омадсиз"лар дербисидаги биринчи ўйинда дуранг  1 23:07"Ал Айн Кубоги". Эрон Кабо-Вердени пенальтилар сериясида мағлуб қилди ва финалга йўлланма олди  4 22:53Машарипов умумий гуруҳ машғулотларига қайтди  4 22:28Абдулмалик Анваровнинг ҳолати қандай?  4 22:08Фабио Каннаваро: "Имкониятим бўлганда кўпроқ футболчиларни жалб этган бўлардим, аммо ҳозирча 26та футболчини чақира оламиз"  20 21:59"Реал" икки ҳимоячини нишонга олди  1 21:30"Манчестер Юнайтед" Мактоминини қайтармоқчи  2 21:08УЕФАдан яна бир бор Исроилни барча турнирлардан четлатишни талаб қилишди  14 20:51Златан А Серия, АПЛ ва ЛаЛигани солиштирди  1

Феде Вальверде кечаги ўйиндан кейинги айбловларга жавоб берди: "Суягим синган ҳолатларда ҳам ўйнаганман. Бу айбловлар мени хафа қилди" News

Феде Вальверде кечаги ўйиндан кейинги айбловларга жавоб берди: "Суягим синган ҳолатларда ҳам ўйнаганман. Бу айбловлар мени хафа қилди"

"Реал Мадрид" клуби кеча ЕЧЛ умумий босқичи доирасида "Қайрат"га қарши майдонга тушди ва йирик ҳисобда ғалаба қозонди.

Ушбу учрашувда Федерико Вальверде захирада қолди. Бу ҳолатдан сўнг турли нашрлар футболчининг қанотда ўйнашни истамагани ва шу сабабли майдонга тушишдан бош тортгани ҳақида ёзди. Федериконинг ўзи эса бу айбловларга жавоб қайтарди.

"Мен обрўйимга путур етказадиган бир қанча мақолаларни ўқидим. Ёмон ўйин кўрсатганимни биламан ва бунинг фарқидаман. Буни яширмайман, танқидга тўғридан-тўғри юзланаман. Ҳақиқатан ҳам бу мени хафа қилди.

Одамлар мен ҳақимда кўп нарсалар айтишлари мумкин, лекин ҳеч қачон мен ўйнашдан бош тортади дея олмайдилар. Мен бу клуб учун бор куч-ғайратимни сарфладим, суягим синган, жароҳатланганим ҳолда ўйнадим ва ҳеч қачон шикоят қилмадим ёки дам олишни сўрамадим.

Мураббий билан яхши муносабатдаман, шунинг учун майдонда қайси позицияда ўйнашни афзал кўришимни айтишга етарлича ишончим бор, аммо ҳар доим исталган жойда, ҳар қандай сафарда ва ҳар бир ўйинда ўйнашга тайёр эканлигимни аниқ-равшан айтганман.

Мен бу клубга бутун қалбим ва вужудимни бахшида этдим ва шундай давом этаман, ҳатто баъзида бу етарли бўлмаса ёки ўзим хоҳлагандек ўйнамаётган бўлсам ҳам.

Ўз ғурурим билан қасам ичаманки, ҳеч қачон таслим бўлмайман ва охиригача курашаман, қаерда керак бўлсам, ўша ерда ўйнайман"

Rating: +11   

Comments

+1   
01 oct 21:54:32
ABDUSALOM ZHURAEV
Мен учун Реалнинг RESPECT футболчиси (Барса мухлиси)
   
02 oct 07:34:55
QosimNozimBavariyaChmpn
Fede eng hurmatga sazovor futbolchi
   
01 oct 22:14:38
Мансур Исмаилов
Кроос, Модрич, Вальверде каби футболчиларни хаттоки ашаддий душмани бўлган Барсачилар ҳам ҳурмат қилишади.
   
01 oct 22:06:33
Sotsiologik Anketyor
Federiko Valverde haqiqatdan futbolchi sifatida haqiqiy namuna. Futbol muhlisi sifatida istalgan pozitsiyada koʼp oʼynaganini koʼrganmiz
   
01 oct 22:01:06
Bek Bek
Феде Сен бу жамоа азолари ичида танкидларга муносиб булмаган ягона футболчисан. Одамлар эса гапираверади
   
01 oct 21:05:12
Isroiljon Qosimov
Мужик!!!
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика