Latest news

22:28"Навоий ФА" бош мураббийи Даврон Турсунов: "ОКМКнинг энг зўр спорт формадаги пайтига тўғри келиб қолдик"   1 22:09Марат Мифтахутдинов: “Абрамов касал бўлиб қолгани сабабли Андижонга кела олмади“  1 21:38Миржалол Қосимов: "Охирги тур олдидан ҳеч нарса маълум эмас эди. Шу сабабли деярли асосий таркибни майдонга туширдик"  6 21:24Амалдаги чемпион ва кубок соҳиби Ўзбекистон кубоги гуруҳ босқичида қолиб кетди  28 21:02Ўзбекистон Кубоги. "Насаф" "Пахтакор"га мағлуб бўлиб, гуруҳда қолиб кетди. "Лочин" бу сафар "Сурхон"ни мағлуб этиб, кейинги босқичга йўл олди  183 19:57"Рома" асосий футболчиси билан шартномани узайтиришга уриниб кўради  2 19:33​Санчодан уятли кўрсаткич  0 19:10Расман: Максим Шацких – "Андижон" бош мураббийи, Виталий Шпанюк – жамоанинг жисмоний тайёргарлик бўйича мураббийи  29 18:53Футзал бўйича Ўзбекистон Кубоги. "Оил Стар" ва БМБ финалда тўқнаш келадиган бўлди  1 17:37"ЎзСҚБ кўплаб вазиятлар яратди, бизнинг йигитлар туриб бера олишди" — Рустам Умаров  1 17:16"Арсенал" АПЛ юлдузи билан шартнома имзоламоқчи  0 16:30Ўзбекистон Кубоги. 3-тур дисквалификациялари: ОКМК, "Сурхон" ва "Шўртан" 1 нафардан йўқотишга эга  0 16:15"Манчестер Сити" ва Абдуқодир Ҳусанов 2025/26 йилги мавсум учун уй либосини тақдим этди  19 15:58Ўзбекистон Кубогида нима гап?  8 15:48Ўзбекистоннинг БАА ҳамда Қатарга қарши учрашувлари учун ҳакамлар тайинланди  23

Миржалол Қосимов ушбу мавсум олдидан "Олимпик"дан қайси футболчини олишни истаганини айтди News

Миржалол Қосимов ушбу мавсум олдидан "Олимпик"дан қайси футболчини олишни истаганини айтди

Суперлиганинг учинчи туридан ўрин олган "Олимпик" - ОКМК (0:1) жамоалари тўқнаш келган учрашувдан сўнг ОКМК жамоаси бош мураббийи Миржалол Қосимов матбуот анжуманида иштирок этди.

- Ўйин ҳақидаги фикрларингиз?

- Телевизор орқали мухлисларни жалб этиш учун айлантиралиётган роликни кўрдим. Биз учун бугунги учрашув жуда муҳим эди. "Бунёдкор"га қарши ўтган учрашувда жуда кўп хатоларга йўл қўйган эдик, бугун эса хатоларни анча камайтирдик ва шу сабаб ғолиб бўлдик. Ғалабага лойиқ эдик деб ўйлайман. Меҳмонда "Олимпик"ка қарши ўйнаш ҳам осон эмас.

- Виталий Денисовнинг ўйинларига ва захирага олинганига изох бериб ўтсангиз?

- Денисовни 5 ёшиданоқ биламан. Сариқ карточка олгани ва иккинчи таймда кўпроқ курашлар остида кечгани сабаб уни захирага олдим.

- Биринчи бўлимда қанот ҳимоячиларнгиз хужумга қўшилмади. Иккинчи бўлимда эса алмаштиришлардан сўнг қанот ҳимоячилар хужумга қўпроқ ўтишди. Қанот химоячиларининг биринчи бўлимда пассив ўйинига нима дея оласиз?

- Биринчи бўлимда ҳам қанотдан хужум қилишга ҳаракат қилдик, лекин "Олимпик" жамоаси ҳам майдонга ғалаба учун чиққан эди. Бизда биринчи таймда қанотдан тўп узатишга бир нечта имконият бўлди.   

- "Олимпик" жамоасидан кимларни ўз жамоангизда кўришни хоҳлайсиз? Масалан Ҳамралиев ушбу мавсум олдидан "Пахтакор"га ўтди, сиз ҳам "Олимпик" ўйинчиларига қизиқиш билдирганмидингиз?

- Ҳа, биз Ҳамралиевни таркибимизга олмоқчи эдик, лекин у "Пахтакор"ни танлади. Бошқа ўйинчиларга қизиқиш билдирмаганмиз, лекин улар бизнинг жамоадан футболчини ўз сафига қўшиб олишди. 

Шу фурсатдан фойдаланиб Равшан Ҳайдаров бошчилигидаги Ўзбекистон U-20 терма жамоасига эртанги финалда омад тилайман!

Rating: +9   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика