Latest news

20:16"Қайрат" ўзбекистонлик олимпиячиларни ўз сафига қўшиб олмоқчи  0 19:59Бразилияда келишилган ўйинлар туфайли мавсум тўхтатилиши мумкин  0 19:36МЮ Санчони қайтариш ниятида эмас  1 19:12Кутилмаган бурилиш: Клопп "Боруссия Д"га қайтиши мумкин  2 18:48"Ювентус" Кимга қизиқяпти  2 18:22"Лестер" етакчиси билан шартномани узайтиради  0 17:53Бир қанча жамоалар "Челси" ҳужумчисига қизиқиш билдирмоқда  1 17:27"Ал Қодисия" ван Дейкни жалб қилмоқчи  0 16:59Рангник "Бавария"да ишлашдан бош тортди  2 16:35"Флуминенсе" Тиаго Силвага шартнома таклиф қилди  0 16:10"Бенфика" "Манчестер Юнайтед" ҳимоячисини сотиб олишни режалаштирмоқда  2 15:43Ўзбекистонлик ҳакамлар жамоаси ОЧЛ ҳал қилувчи финал баҳсини бошқаради  10 15:24Япония терма жамоаси бош мураббийи: "Париж Олимпиадасига қитъа чемпионлари мақомида боришни мақсад қилганмиз"  13 15:20Жасур Жалолиддинов: "Олимпиадага чиқиш ҳақида ҳар куни ўйлардик"  3 15:03Тимур Кападзе Японияга қарши кечадиган финал учрашуви олдидан нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  20

Микаэль Секейра: "Иккинчи бўлимда тактикани ўзгартириш ҳисобига ғалаба қозондик" News

Микаэль Секейра: "Иккинчи бўлимда тактикани ўзгартириш ҳисобига ғалаба қозондик"

Суперлиганинг 20-туридан ўрин олган "Локомотив" - "Машъал" (2:1) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Микаэль Секейра фикрларини билдириб ўтди.





"Биринчи бўлимни жуда яхши бошладик. Барчасини тўғри бажараётгандик. Битта хатодан сўнг ўзимизга ўзимиз гол олиб келдик. Иккинчи бўлимда тактикани ўзгартирдик, дея оламан. Бугунги ғалабамиз шунинг ҳисобига қўлга киритилди. Иккинчи бўлимда жуда чиройли имкониятлар яратилди. Мавсум давомида охирги дақиқаларда омадимиз келмаётганди. Бугун эса акси кузатилди. Сўнгги дақиқаларда омадимиз келди. Ғалабани адолатли, деб ҳисоблайман. Футболчилар ўз ишларини яхши бажаришди. Тўртта ўйиндан бери ўйин поёнига етиб бораётганда гол қўйиб юбораётган эдик. Фикримча бундай мағлубиятлар бошқа бўлмайди",- дейди Микаэль Секейра. 

- "Насаф" ўз майдонида "Бунёдкор"ни йирик ҳисобда мағлуб этди. Ушбу ўйинга эътибор қаратасизми?

- Тўғрисини айтсам бошқа жамоаларнинг ишига қизиқмайман. Бизнинг вазифа ўз ўйинимизни яхшилаш.  "Бунёдкор" билан баҳсда 2:1 ҳисобида ютаётганимизда омад келмади. Вазиятларни голга айлантира олмадик. Бугун шундай ҳолат такрорланмаслиги учун ҳаракат қилдик. Машғулотларда қаттиқ ишладик. Футболчилар характер кўрсатиб беришди. "Машъал" ҳам жуда яхши шаклланган жамоа. Улар бешта ҳимоячи билан ўйнашади. Бўш жой қолдиришмайди. Шунга қарамасдан натижани ўз томонимизга оғдира олдик. 

- "Локомотив" кучли рақиблар билан ўйинларда очко олмоқда. Кучиз рақибларга мағлуб бўляпти. Қайсидир маънода барқарорлик йўқдек. Бу нима билан боғлиқ? 

- Ҳар бир ўйинда омад зарур. Биз жуда яхши ўйин кўрсатмоқдамиз. Муҳим ўйинда йигитлар ҳаракат қилишди. Футболчилар жуда яхши формада. Айтганимдек омад келса ҳеч гап эмас.

Rating: -1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика