Latest news

00:13U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон Хорватияга қарши ўйинга тайёргарликни давом эттирмоқда  0 23:57ЖЧ-2026 саралаши. Норвегиядан йирик ғалаба, Холанддан дубль ва мавсумдаги 30-гол  1 23:32ЖЧ-2026 саралаши. "Омадсиз"лар дербисидаги биринчи ўйинда дуранг  1 23:07"Ал Айн Кубоги". Эрон Кабо-Вердени пенальтилар сериясида мағлуб қилди ва финалга йўлланма олди  4 22:53Машарипов умумий гуруҳ машғулотларига қайтди  2 22:28Абдулмалик Анваровнинг ҳолати қандай?  4 22:08Фабио Каннаваро: "Имкониятим бўлганда кўпроқ футболчиларни жалб этган бўлардим, аммо ҳозирча 26та футболчини чақира оламиз"  19 21:59"Реал" икки ҳимоячини нишонга олди  1 21:30"Манчестер Юнайтед" Мактоминини қайтармоқчи  2 21:08УЕФАдан яна бир бор Исроилни барча турнирлардан четлатишни талаб қилишди  6 20:51Златан А Серия, АПЛ ва ЛаЛигани солиштирди  0 20:28Пьер-Эмерик Обамеянг: "Бу жуда катта хато бўлганди"  2 19:57АҚШ ФИФАга Кеннеди марказини 2026 йилги ЖЧ қуръаси учун бепул тақдим этади  0 19:34"Бавария" Меньян учун "Челси" билан рақобатлашади  1 19:07Интизом — энг муҳими. Аморим МЮда қатъий қоида жорий қилди  0

Япония терма жамоаси бош мураббийи: "Париж Олимпиадасига қитъа чемпионлари мақомида боришни мақсад қилганмиз" News

Япония терма жамоаси бош мураббийи: "Париж Олимпиадасига қитъа чемпионлари мақомида боришни мақсад қилганмиз"

Япония олимпия терма жамоаси бош мураббийи Го Оива ва футболчи Жоэл Фужита матбуот анжуманида иштирок этишди.

- Жаноб мураббий, жамоангизнинг мусобақадаги умумий иштироки ва эртанги финал баҳси ҳақида фикр билдирсангиз...

- Биз бу ерга қадар етиб келганимиз катта натижа. Бизнинг мақсадимиз кейинги сўнги учрашувда ҳам ғалаба қозониш.

Жоэл Фужита, ўйин ҳақида нималар дея оласиз?

- Эртага финал ва финалда ғалаба қозониш учун майдонга чиқамиз.

- Ўзбекистон терма жамоаси билан ўтган Осиё Кубогида ҳам тўқнаш келган эдингиз. Ўша учрашувдан қандай хулосалар чиқардингиз?

- Албатта, ўша учрашувни эслайман. Аммо жамоалар ушбу вақт ичида анча ўзгаришди деб ўйлайман ва икки йил муққадам ўтказилган ўйинни эслаш бироз нотўғри.

Жоэл Фужита, икки йил аввалги ўйиндан нималарни эслайсиз? Ҳозирги Ўзбекистон терма жамоаси қанчалик ўзгарибди?

- Ўзбекистон терма жамоаси жуда яхши тайёргарлик кўрган эди. Улар жисмоний ва техник томонлама кучли жамоа. Ўша учрашувда биз яхши ўйнай олмаган эдик. Ушбу мусобақадаги рақибимиз ҳали гол ўтказиб юборгани йўқ. Финала осон бўлмаслиги аниқ.

- Ушбу кубокни ютиш сиз учун нимани англатади? Агар мусобақада ғалаба қозонсангиз, Олимпия ўйинларидаги натижага таъсир қиладими?

- Ушбу мусобақани Олимпиада билан боғлаш нотўғри деб ўйлайман. Сабаби Олимпиадагача ҳали бор. Биз эртанги кунни ўйлашимиз керак.

- Жоэл Фужита, жамоа сардори сифатида эртанги учрашув олдидан футболчилар билан суҳбатлашдингизми?

- Тўғрисини айтсам, жамоа сардори сифатида жамоадошларимга бир нима дейишим нотўғри. Улар барча маъсулиятни тушуниб туришибди. Мен фақат ўзимнинг ўйинимни яхшилаш ҳақида ўйлашим керак.

- Ўзбекистон терма жамоаси ушбу мусобақада гол ўтказмаётгани ҳақида кўп гапирилди. Сиз эса ушбу мусобақа давомида жамоангиз етарлича гол урмаётгани ҳақида хавотирда эканлигингизни кўп маротаба айтиб ўтдингиз. Эртага гол ўтказмаётган жамоанинг дарвозасига қандай йўл топмоқчисизлар?

- Хавфли вазиятлар ярата олишимиз аниқ, аммо уларни голга айлантиришда муаммолар бор. Биз ўйиндан ўйинга кучайиб бормоқдамиз ва умид қиламанки, эртага энг яхши спорт ҳолатимизда бўламиз.

Жоэл Фужита, финал учрашувидан олдин қандайдир ҳаяжон ва босимни ҳис этяпсизларми?

- Ҳа, аммо барчаси бош ҳакамнинг ҳуштаги чалинганидан сўнг ўтиб кетади. Муҳими, эътиборни бир жойга жамлаш.

- Токио ва Париж Олимпиадалари саралашида иштирок этган терма жамоалар бир-биридан қанчалик фарқ қилади?

- Ҳа, сиз айтиб ўтганингиздек, икки саралаш даври ҳар хил ўтган. Осиёда футбол ривожланмоқда ва ҳозирги кунда барча жамоалар кучли. Биз Япония сифатида даражани ушлаб туришимиз керак деб ўйлайман.





Rating: -14   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика