Latest news

14:10Лаутаро Мартинес "Барселона"ни кучайтириши мумкин  0 13:41Суперлига–2025: Уйда "Нефтчи", меҳмонда "Динамо" чемпион. Рақам ва фактлар  2 13:08ФИФА Туркий давлатлар Кубоги. Қулоққа қандай эшитилади?  11 12:53Мауро Икарди "Милан"га йўл олиши мумкин  1 12:21Тебас Хаби Алонсони қўллаб-қувватлади: "Реал" қийинчиликлардан чиқишни билади"  2 12:00TVCOM'да бугунги тақвим: АПЛ ўйинлари ўзбек шарҳида, “Барса” ва бошқалар  0 11:24"Галатасарой" Рюдигерни қишда ўз сафига қўшиб олмоқчи. "Реал"нинг 32 ёшли ҳимоячиси таклифларга очиқ  3 10:45Массимилиано Аллегри А Серияда ой мураббийи деб топилди  0 10:17"Бунёдкор" сардори жамоани тарк этди  6 09:50МЮ сардорига нарх қўйди  2 09:22"Реал Мадрид" Франциядан 20 ёшли футболчини сотиб олмоқчи  4 08:55Аморим "Борнмут"га қарши ўйин олдидан "Манчестер Юнайтед" футболчиларининг жароҳатлари ҳақида гапирди  0 08:28Трансфермаркт Ла лигада энг кўп нархи ошган футболчилар рейтингини тузди  1 08:00Роналду дунёнинг машҳур фильмида рол ўйнайди  12 07:31"Нефтчи"нинг асосий футболчиларидан бирига ОКМК ва "Андижон"дан қизиқиш бор  6

Асрор Алиқулов: "Кубок ўйинларида имкон қадар узоқроққа боришни мақсад қилганмиз" News

Асрор Алиқулов: "Кубок ўйинларида имкон қадар узоқроққа боришни мақсад қилганмиз"

Ўзбекистон кубогининг 3-туридан ўрин олган "Машъал" - "Арал-академия" (8:0) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Асрор Алиқулов матбуот анжуманида иштирок этди.




Ўйин ҳақида

- Албатта "Арал-академия" жамоаси таркиби ёш футболчилардан иборат. Биз бу ўйин орқали чемпионатда "Хоразм" билан учрашувга тайёргарликни мақсад қилгандик. Ёш жамоаларга қарши ўйинда қарши ҳужумга тушиб қолмаслик хавфи бўлади. "Машъал"ни навбатдаги босқичга чиққанлиги билан барчани табриклайман.

- Кейинги босқичдаги қайси жамоа билан тўқнаш келишни истаган бўлардингиз? Шунингдек, жамоанинг кубок ўйинларида олдидаги мақсадлари қандай?

- Қуръа ўз номи билан қуръа. Биз ҳозир фалон жамоа номини айтсак, ўша жамоа тушиб қолмайди. Кубок учрашувларида имкон қадар узоқроққа боришни мақсад қилганмиз. Қайси жамоа тушса, ўрганиб чиқиб, ғалаба қозониш учун ҳаракат қиламиз.

- "Насаф" Ўзбекистон кубогини тарк этди. Сизнингча, бу йилги мавсумда қайси жамоа кубок соҳиби бўлади?

- "Насаф" кетма-кет 3 йилдан буён Ўзбекистон кубоги бош совринини қўлга киритиб келаётганди. Кубок ўйинларида кутилмаган ҳолат ҳам бўлиб қолиши мумкин. Таркиби кучли Суперлига клублари имкониятларини юқори баҳолайман.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика