Latest news

23:48Руни Экитике ҳақида: "Аҳмоқона ҳаракат. ВАР замонида голни текширувдан кейин нишонлаш керак"  0 23:15"Олтин тўп-2025". Ким қанча овоз тўплади?  1 22:54Максим Шацких: "Нима, ҳар бир ўйинда 5тадан гол уришимиз керакми? Бу "Барселона" эмас, "Андижон"  1 22:43Расман: "Манчестер Сити" Нико О'Райли билан шартномани узайтирди  0 22:19“Андижон” – ОКМК учрашувидаги баҳсли вазият бўйича изоҳ  7 22:09Саудия Арабистони. "Ал Иттиҳод" - "Ал Насср" баҳси асосий таркиблари маълум!  7 21:58Миржалол Қосимов: "Мағлубиятга лойиқ ўйин кўрсатмадик"  2 21:37Мирко Йеличич: "Натижадан мамнунман, аммо ўйинимизни яхшилашимиз керак"  0 21:20Неъматулла Қуттибоев: "Ҳали ҳеч ким ҳеч нарса йўқотмади. Кураш сўнгги тургача давом этади"  0 20:59Суперлига. "Андижон" ўз майдонида ОКМКдан устун келди  47 20:15Ўзбекистон ва Қозоғистон ёшлар ҳамда ўсмирлар жамоалари ўртоқлик учрашуви ўтказади  1 19:59"Ливерпуль" Жота оиласига 2 йиллик шартнома бўйича маошни тўлаб берди  2 19:35"Арсенал" ва "Челси" Кенан учун рақобатлашади  5 19:10"Ал Ҳилол" юлдузи Қаршига келмайдими?  13 18:44"Рақиблар бироз кучлироқ эди, аммо бизда бошқа устунликлар бор". Сергей Чигодаев — Ўзбекистон U-16 терма жамоасининг Европа турнеси ҳақида  5

Рустам Абдуҳамидов: "Амалдаги финалчиларнинг чиқиб кетиши ва "Қизириқ" Ўзбекистон кубогининг сенсациясига айланди" News

Рустам Абдуҳамидов: "Амалдаги финалчиларнинг чиқиб кетиши ва "Қизириқ" Ўзбекистон кубогининг сенсациясига айланди"

"Машъал" жамоаси Про лигадаги дадил юришини Ўзбекистон кубогида ҳам давом эттирди.

Муборакликлар ОКМК, "Арал академия", "Бухоро" билан бир гуруҳдан ўрин олган эди. Асрор Алиқулов шогирдлари якунда 7 очко билан кейинги босқичга йўл олди. Гуруҳ босқичидаги ўйинлар ҳақида "Машъал" футболчиси Рустам Абдуҳамидов фикрлари билан ўртоқлашди. 

"Авваламбор, барча Ўзбекистон халқини қўлга киритилган Олимпиада йўлланмаси билан табриклайман. Терма жамоамиз Париждаги мусобақада ҳам муносиб иштирок этишига ишонамиз. Бевосита кубок баҳсларига тўхталадиган бўлсак, осон бўлмаган гуруҳда биринчи ўринни эгалладик. Амалдаги финалчи ОКМК, Суперлигага чиқишга асосий даъвогар "Бухоро" билан куч синашишимизга тўғри келди. 

Гол ўтказиб юбормаётганимиз ҳар бир ўйинга жиддий ёндашаётганимиздан. Мураббийлар ишлаб чиққан режа асосида ўйнамоқдамиз. Жамоавий иш самарасини бермоқда. 

ОКМК билан ўйинга тўхталсам, бундай кучли жамоаларга бўш худуд бериб бўлмасди. Акс ҳолда сизни жазолашади. Биз зич ҳаракат қилиб ўз имкониятларимизни кутишимиз талаб қилинганди. Ўша имконият бўлди ва якунда ғалаба қозондик. 

Амалдаги финалчиларнинг гуруҳда қолиб кетиши ва "Қизириқ"нинг кейинги босқичга йўлланма олиши сенсация бўлса керак",- дейди Рустам Абдуҳамидов.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика