Latest news

01:56Ла Лига. "Барселона" "Хетафе"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Торрес дубл қайд этди  9 01:53А Серия. "Рома", "Аталанта" ва "Интер"да ғалаба  0 01:29Эрон Про лигаси. "Трактор" меҳмонда "Сепахон"ни мағлуб этди, Ҳамробеков захирадан тушди  0 00:20"Андижон" ўз майдонида "Сўғдиёна" билан дуранг ўйнади. "Насаф" эса сўнгги дақиқаларда "Қизилқум" устидан ғалаба қозонди  1 00:10АПЛ. "Арсенал" - "Манчестер Сити" 1:1  0 00:05COPE: Бускетс МЛС мавсуми сўнггида фаолиятини якунлайди  0 23:30Акмал Рустамов: "Ҳакам қоида бузилишини атайин кутди"  19 23:03Максим Шацких: "Биринчи таймда шунча вазият яратиб, гол ура олмасликни қандай изоҳлаш мумкин, билмадим"  6 22:48Рўзиқул Бердиев: "Бизга бугун уч очко жуда зарур эди"  17 22:34АПЛ. "Арсенал" "Манчестер Сити" билан ўйиннинг сўнгги дақиқаларида мағлубиятдан қутулиб қолди, Ҳусанов жароҳат сабаб бир тайм ўйнади  57 22:14Иван Бошкович: "Рубин Хебайда жароҳат бор"  1 21:25Ла Лига. "Атлетико" меҳмонда "Мальорка" билан дуранг ўйнади, мадридликлар ўйинни ўн киши бўлиб якунлашди  3 21:15Ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда Черан томонидан киритилган гол "Насаф"га ғалаба тақдим этди  123 21:02Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" ўз уйида "Аланяспор"ни мағлуб этолмади, истанбулликларнинг ягона голига Шомуродов муаллифлик қилди  17 20:52БАА Про лигаси. "Ал Батаэҳ" "Ал Васл"га мағлуб бўлди, Ғаниев 59 дақиқа ўйнади  1

БИЗ УДДАЛАДИК. Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Париж олимпия ўйинлари йўлланмасини қўлга киритди! News

БИЗ УДДАЛАДИК. Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Париж олимпия ўйинлари йўлланмасини қўлга киритди!

Осиё кубогининг ярим финалида Ўзбекистон ОТЖ Индонезия U-23га қарши баҳси якунланди.

Жамоамизнинг бошланғич таркиби билан танишинг

U-23 Осиё кубоги
Ўз
бекистон — Индонезия 2:0 
26 апрель 2024 йил. Доҳа, "Халифа" стадиони. 19:00 (Тошкент вақти)

Гол: 68 - Ҳусайн Норчаев (Муҳаммадқодир Ҳамралиев), 86 - Прамата Арнан (автогол) 

Ўзбекистон U-23: 1. Абдувоҳид Неъматов, 3. Зафармурод Абдираҳматов, 4. Абдуқодир Ҳусанов, 7. Ҳожимат Эркинов ( 10. Жасурбек Жалолиддинов, 46), 9. Улуғбек Ҳошимов ( 19. Ҳусайн Норчаев, 46), 14. Аббосбек Файзуллаев (6. Иброҳимҳалил Йўлдошев,90), 15. Умарали Раҳмоналиев, 16. Асадбек Раҳимжонов (5. Муҳаммадқодир Ҳамралиев, 66), 18. Алибек Давронов, 22. Алишер Одилов (20. Русланбек Жиянов, 71), 23. Абдурауф Бўриев (с).
Захира: 12. Владимир Назаров,  21. Ҳамидулло Абдунабиев, 2. Саидазамат Мирсаидов,  8. Иброҳим Ибрагимов,11. Отабек Жўрақўзиев, 13. Маҳмуд Маҳамаджонов, 17. Диёр Холматов, .

Индонезия : 12 Прамата Арнан, 3 Муҳаммад Ферарри, 5 Ризки Ридҳо Рамадани, 6 Ивар Женнер, 7 Марселино Фердинан, 8 Витан Сулейман, 9 Рамадан Сананта, 10 Жастин Хабнер, 14 Муҳаммад Фажар Фатхур, 21 Эрнандо Ари Суратайри, 23 Натан Тжое

Захира: 1 Муҳаммад Адисатийро, 2 Илхам Рио Фахми, 4 Команг Тегух, 13 Амируддин Багас, 15 Иксхан Нул, 16 Аркхан Фикри, 17 Дони Три Памунгакус, 18 Муҳаммад Райхан Ханани, 19 Жэйм Келли, 20 Хокки Карака, 22 Даффа Фасйа


ЯНГИЛАШ



Учрашув якунланди. БИЗ УДДАЛАДИК. Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Париж олимпия ўйинлари йўлланмасини қўлга киритди

90+15. Норчаевнинг зарбаси ҳимоячига тегиб бурчакка чиқиб кетди

90+12. Марселино Фердинан огоҳлантирилди

90+10. Учрашув анча сокин ўтмоқда

90+6. Иброҳимҳалил яхши узатма берганди, бироқ гол уришга футболчи топилмади

90+5. Огоҳлантириш: Абдурауф Бўриев огоҳлантирилди

90+3. Марселино Фердинаннинг зарбаси ноаниқ кетди

Ҳакам иккинчи бўлимга 16 дақиқа қўшиб берди

90. Ўзгариш: Файзуллаев Йўлдошевни алиштирди

86. ГООООООООООООЛ. Ҳисоб 2:0 бўлмоқда. Рақиб дарвозабони ўз дарвозасига тўпни жойлаб қўйди

84. Четлатиш: Ҳакам Ризки Ридҳо Рамадани қизил берди

Ҳакам ВАРни кўрмоқда. Ризки Ридҳо Рамадани Жасурга қўполлик ишлатгани учун қизил олиши мумкин

82. Жасур Жалолиддинов жароҳат олди ва унга шифокорлар ёрдам бермоқда

78. Умарали яхши имкониятга эга бўлди, бироқ гол кирмади

77. УХХХХ. Норчаевнинг зарбаси устунга тегмоқда. Захирадан майдонга тушганлар ўйин тақдирини ўзгартириб ташлашди

75. Голдан руҳланган жамоамиз ҳужумларни тўхтатмаяпти. Бу сафар Жасурнинг зарбасига аниқлик етишмади

73. Жиянов бурчакдан яхши ҳаракат қилди ва рақиб тўпни бурчакка чиқариб юборди

72. Аббосбек Файзуллаевнинг зарбаси тўсингга тегмоқда

71. Ўзгариш: Одиловнинг ўрнига Жиянов майдонга тушди

Иккита ўзгариш ва ажойиб ҳаракатлар. Ҳамралиевдан узатма ва Норчаевдан гол

68. ГООООООООООЛ. ҲУСАЙН НОРЧАЕВ ҲИСОБНИ ОЧМОҚДА

66. Ўзгариш: Ҳамралиев Раҳимжоновни алиштирди

Яхши биз энди бундай хатоларга йўқ қўймаслигимиз керак

Гол «отмен»

ВАР кўрмоқда, балки гол бўлмас

61. Гол. Муҳаммад Ферарри ҳисобни очди. Битта хато ва бу бизга қимматга тушди

59. Жасур Жалолиддинов чамаси 35 метрдан йўллаган зарбасига озгина аниқлик етишмади

56. Навбатдаги ҳужум. Бу сафар Одиловнинг зарбасига аниқлик етишмаяпти

54. Аббос бир нечта футболчидан ўтиб кетди ва зарба йўллади, бироқ ҳимоячилар зарбага қалқон бўлди

51. Ажойиб ҳужумни ташкил қилдик, бироқ Ҳусанов тўпга мослаша олмади

50. Зафармурод Абдирахматовнинг зарбасини дарвозабон ушлаб олди

46. Ўзгариш: Жалолиддинов ва Норчаев майдонга тушди, улар Эркинов ва Ҳошимов алиштирди

Иккинчи бўлим бошланди

Биринчи бўлим якунланди

45+8. Огоҳлантириш: Прамата Арнан огоҳлантирилди

45+6. Бурчак зарбасига эга бўлдик, биз биринчи бўлимни ғалаба билан якунлашимиз керак

45+3. Асадбек Раҳимжоновнинг узоқдан йўллаган кучли зарбаси анча ноаниқ кетди

Ҳакам биринчи бўлимга 10 дақиқа қўшиб берди

42. Ҳакам футболчиларни тинчлантирмоқда. Рақиб футболчиси дарвозабонимизга ҳалақт бермоқда 

38. Бўриевнинг тўхтамасдан йўллаган зарбаси ҳимоячига тегмоқда

37. Ҳожимат ажойиб имкониятга эга бўлди, бироқ ҳужумчимизнинг боши билан йўллаган зарбасини дарвозабон ушлаб олди

34. Асадбек хатога йўл қўйди, уни Ҳусанов «тозаламоқда»

31. Огоҳлантириш: Алибек йўқ жойдан сариқ олди

30. АБДУРАУФФФФФФ. Сардоримизнинг 30 метрлардан йўллаган зарбаси тўcинга тегди

Ҳакам ВАРга қаради ва қўполликни ҳам бекор қилди

27. Ҳакам ВАРга мурожаат қилди. Дарвозамизга пенальти белгиланиши мумкин

26. Одиловда яхши имконият бўлди, бироқ ҳужумчимиз тўпга мослаша олмади

23. Рақибнинг узатмаси хавфли чиқди, бахтимизга рақиб Неъматовга қўполлик ишлатди

19. ҚАНДАЙ ИМКОНИЯТ. Улуғбек Ҳошимов ажойиб ҳаракат қилди ва пас бериш ўрнига зарба бериб, имкониятни бой берди

15. Огоҳлантириш: Ҳошимов рақибдан қочиб кетаётганида Натан Тжое қўполлик ишлатди ва огоҳлантирилди

14. «Танк» Ҳусановдан ажойиб ҳаракатлар. Ҳимоячимиз тўпни бурчакка чиқариб юборди



13. Ҳошимовдан ажойиб ҳаракатлар ва Одиловнинг кучли зарбасини дарвзобон қийинчилик билан бурчакка чиқариб юборди

9. Абдуқодир Ҳусановнинг узоқдан йўллаган зарбаси анча ноаниқ кетди

8. Алибекнинг зарбаси ноаниқ чиқди

8. Бурчак зарбасига эга бўлдик, Ҳусанов ва Давроновдан гол кутиб қоламиз

5. Аббосбек Файзуллаевнинг узоқдан йўллаган кучли зарбасига озгина аниқлик етишмади. Биз ҳужум қилишни бошладик

4. Бугун Тимур Кападзе ўзгача тактикадан фойдаланмоқда. Ўн қанот ҳимоячиси Зафармурод чапда, марказий ҳимоячи Асадбек ўн томонда ҳаракат қилмоқда

3. Тўп назорати бизда , бугун жамоамиз тўлиғинча устунллика эришиши керак

УЧРАШУВ БОШЛАНДИ! Омад йигитлар 

Стадионда юртимиз мадҳияси янграмоқда. Футболчиларимиз хўр бўлиб юртимиз мадҳиясини айтишмоқда

Ассалому алайкум қадрли футбол мухлислари, бугун Тимур Кападзе шогирдлари Ўзбекистон футболи тарихида янги саҳифа очиши мумкин. Бугунги ғалаба жамоамизга Париж олимпиадасини тақдим этади. Олға Ўзбекистон, биз сизларга ишонамиз!

Rating: +129   
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика