Latest news

14:43"Бавария" Эрик тен Хаг номзодини кўриб чиқяпти  1 14:14Кассано: "Аллегрини матбуотда 4-5 нафар дўсти бор, улар мураббий айтганини ёзади"  0 13:42Ҳеч нарса қилмаган одам хатога йўл қўймайди  10 13:21Ройсга МЛС клублари қизиқиш билдирмоқда, аммо...  0 13:13U-23 Осиё Кубоги. Финалдан кейинги кадрлар ва тақдирлаш маросими ГАЛЕРЕЯ  12 12:51"Реал" бугун чемпион бўлиши мумкин, агар...  0 12:02Тарихий натижага эришган Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Тошкентда тантанали тарзда кутиб олинди   22 11:46Неъматулло Қутибоев: "Таркибида Ўзбекистон миллий терма жамоасида ўйнаган футболчилари бор бўлган "Бухоро"га муносиб қаршилик қилдик"  1 11:38Улуғбек Бакаев: "Арал" билан баҳсдаги дуранг адолатли натижа"  3 11:34Кеча Ўзбекистон олимпия терма жамоасига ғалаба учун нима етишмади? Николай Егоричевнинг фикрлари  15 11:11Руслан Аҳмедов: "Вилоят ҳокими 2024 йилда "Хоразм" клубига база қуриб беришга ваъда берган"  4 10:55Асрор Алиқулов: "Машъал" гол ўтказмаганига битта сабаб бор"  0 10:45Жасур Жалолиддинов: "Финалда кучли жамоа ютқазди"  23 10:36Анвар Бердиев: "Рақиб 10 киши бўлиб қолганида тайёр ғалабани қўлдан чиқаришни тушунтириш ва тушуниш қийин"  1 10:25"Дўстлик" бош мураббийи Николай Шевченко: "Қўқон-1912" яримта вазиятдан ҳам гол уришга эришди"  1

Махарадзе қачон келганди? News

Махарадзе қачон келганди?

"Локомотив" атрофидаги воқеалар кўпчиликнинг дилини хира қилди.

Воқеанинг асосий қаҳрамони 5 йилга футболдан четлатилгани, жаримага тортилгани ҳақида ўқидингиз. Грузиялик ўйинчи тез орада 35 ёшга киришини инобатга олсак, яшил майдондаги фаолияти кўп эҳтимол билан тугади. Аммо унинг ҳикояси бошқача якунланиши мумкин эди... 

Карленовичнинг танлови

Махарадзе Ўзбекистонга илк бор 2009 йилнинг ёзида келганди. Унга чемпионатимиз эшикларини "Локомотив"нинг ўша даврдаги устози очади. "Темирйўлчилар"нинг Иссиқкўлдаги йиғинига "просмотр" учун бир қанча легионерлар қўшилишган. Тажрибали Абрамовнинг эътибори ҳаракатчан, бўйдор йигитчага тушади. Бу 22 ёшли Кахи эди. Мураббий уни олиб қолиб, бошқа хорижликларга чиқиш эшикларини кўрсатди.

Тақдирнинг ҳазили

Махарадзелар оиласини футболчилар сулоласи деса ҳам бўлади. Кахи отаси Малхаз сингари Тбилиси ва Батуми клублари шарафини ҳимоя қилган. Унинг Тошкентдаги дастлабки ўйини 2009 йилнинг август ойига тўғри келади. Ўша куни таркибида Аҳрол Рисқуллаев ва Шавкат Насибуллаев сингари ҳимоячилар ўйнаётган "Қизилқум" мағлуб қилинган. 

Энг қизиғи, футболчининг Суперлигадаги охирги ўйинида ҳам Рисқуллаев иштирок этди (фақат ҳакам сифатида).

Дарвозабон...

Мухлислар Кахининг универсаллик хусусиятини яхши билишади. Уни ҳужумчи ортида, таянч зонасида, ҳимоянинг турли нуқталарида томоша қилганмиз. Лекин кўпчилик Махарадзе голкиперга айланган ўйинни эслай олмаса керак.

Бу воқеа 2009 йилги мавсумнинг 18-турида содир бўлган. "Динамо" марҳум Сирожиддин Сайфиевнинг голлари эвазига ғалаба қозонган. Тошкентликларнинг россиялик посбони Александр Филимонов 75-дақиқада майдондан четлатилган эди. "Локомотив" захира имкониятларидан фойдаланиб бўлгани учун дарвозабон ўрнини Махарадзе эгаллайди. Қизиғи, ўша куни Филимонов 2та гол ўтказган, Кахи эса нолга турганди.

"Пахтакор" орқали Германияга

2010 йилда "Локо" биринчи лигага тушиб кетса ҳам, Махарадзе Самвел Бабаяннинг назарига тушиб бўлган эди. У кейинги мавсумни "шерлар" таркибида бошлади ва 1-марта Ўзбекистон кубогини ютди. 2012 йилда чемпионлик ҳам келди. Кахи йилдан йилга ўзини яхши томондан кўрсатиб, "Пахтакор" сардорига айланди. Шундан кейин Грузия термасидан чақирув олган қаҳрамонимиз миллий жамоа либосидаги ягона расмий учравини Германияга қарши ўтказган эди (Мюллерга нисбатан қўполлиги учун огоҳлантирилгани ҳалиям ёдимда)...

Хато

Кахининг Ўзбекистондаги карьерасига унча-мунча футболчи ҳавас қилади. Нақ 13 йиллик фаолият давомида қўлга киритилган 6 чемпионлик, 3 та кубок. Чемпионлар лигасидаги 41 баҳс. Ўзбекитон чемпионатида ўтказилган 328 ўйин, 42 гол. Шубҳасиз, Ўзбекистонган келган энг яхши легионерлардан бири.

У клубларимиз учун ҳамма ишни қилди: югурди, йиқитди, гол урди, дарвозада турди, йиғлади, жароҳатланди... Аммо охиргиси ортиқча бўлди. Агар Кахининг эртаги яхшилик билан тугаса, афсоналар қаторига қўшиларди. У ҳам Абрамов ёки Саркисяндек ҳурмат қилинар, умрининг охиригача мухлислари қуршовида яшар эди. Афсус, биргина хато бутун бошли 13 йилни "еб қўйди". 

Муаллифнинг телеграмдаги канали → ФР| футбол АНАЛИЗИ

Author :
Rating: +28   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика