Latest news

00:14"Барселона" ёзда яна бир дарвозабонидан воз кечмоқчи  0 23:52Родриго икки ўйинга четлатилди  0 23:35"Нефтчи" "Истиқлол" стадионини трансляция учун интеграциялашган кабеллаштириш юзасидан биринчилардан бўлиб шартнома имзолади  0 23:19Роналду "Ал Иттиҳод"га қарши баҳсни ҳам ўтказиб юборади  11 22:57Азар фаолиятидаги энг яхши мураббийини танлади  2 22:42БАА. "Ал Батеҳ" сафарда 3-ўриндаги жамоа билан дуранг ўйнади, Ғаниев 90 дақиқа ҳаракат қилди  0 22:23Яп Стам МЮни ким бошқариши кераклигини айтди  3 21:54Раҳим Стерлинг Осиё клубига ўтиши мумкин  1 21:32Ўртоқлик учрашуви. “Андижон” Украина жамоаси билан дуранг ўйнади  3 20:52Хебай Қозоғистон клубига ўтди  6 20:20“Бавария” муҳим ўйинчиси билан шартномани узайтирди  1 19:55"Каттақўрғон" стадионида ишлар қизғин  1 19:31"Нефтчи" Қирғизистоннинг амалдаги чемпионига 4 та гол урди  11 19:17"Сурхон" Россия жамоасидан устун келди, Беҳруз Каримовдан "гол+пас"!  6 18:56"Монако" Погбани таркибдан чиқарди  1

Жасур Жалолиддинов: "Финалда кучли жамоа ютқазди" News

Жасур Жалолиддинов: "Финалда кучли жамоа ютқазди"

Ўзбекистон U-23 жамоаси сардори Жасур Жалолиддинов Тошкентдаги кутиб олиш маросими вақтида ОАВга интервью берди.

"Терма жамоада кайфият яхши, чунки олдимизга қўйилган вазифа Олимпиадага чиқиш эди. Аммо йигитлар чемпионликка ҳам эришишни хоҳлагандик. Шунақа юқори мақсад қўйганимиз учун ҳам Олимпиада йўлланмасига ишончли тарзда эга чиқдик. Кўрсатган натижамиздан хурсандмиз, чунки халқимизга, ватанимизга ва Президентимизга мана шундай қувонч бағишладик. Бундан фахрланамиз. Ишлашда давом этамиз. Парижга ҳам юқори мақсадлар кўзлаб ватанимиз шаънини муносиб ҳимоя қилиш учун борамиз. У ердан ҳам ёруғ юз билан қайтишга ҳаракат қиламиз.

Финалда Япониядан яхшироқ ҳаракат қилдик, буни статистика ҳам кўрсатиб берди. Шунчаки омад етишмади десак бўлади. Жамоамга ишонган ҳолда айтаманки кеча кучли жамоа ютқазди. Бошимизни тик кўтариб тарк этдик.

Тақдирлаш маросимига раҳматли дўстим Диёр Раҳимқуловнинг сурати туширилган формада чиқдим. Буни анчадан буён ният қилардим. Худо хоҳласа, Диёр учун қачондир албатта чемпион бўламиз", - деди Жасур Жалолиддинов championat.asia сайтига.


Japan U23

AFC U23 Asian Cup Final Stage . Round Final

03/05/2024, 21:30

0
:
1
Finished

Uzbekistan U23

45'
90'

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика