Марушичнинг дубли "Нефтчи"га Грузия жамоаси устидан ғалаба келтирди. Учрашувда ўзбекистонлик ҳакамлар ва VAR ишлади
13 feb 19:18
News
Марушичнинг дубли "Нефтчи"га Грузия жамоаси устидан ғалаба келтирди. Учрашувда ўзбекистонлик ҳакамлар ва VAR ишлади
Виталий Левченко шогирдларининг бу галги рақиби Грузиянинг "Колхети-1913" клуби бўлди. Унда фарғоналиклар Марушичнинг иккита голи эвазига 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Ҳисоб бундан ҳам йирик кўриниш олиши мумкин эди, бироқ 85-дақиқада Жамшид Искандеров ижросидаги пенальтини рақиб посбони бартараф этди.
Эътиборлиси, учрашувни ўзбекистонлик ҳакам Акобирхўжа Шукуруллаев бошқариб борди. Шунингдек, VAR тизими ҳам ишлатилди.
"Нефтчи" – "Колхети-1913" (Грузия) 2:1
Голлар: Зоран Марушич 63', 74'
Гол урилмаган пенальти: Жамшид Искандеров 85' (дарвозабон)
"Нефтчи": 1.Ботирали Эргашев, 21.Муҳсин Убайдуллаев, 20.Анвар Ғофуров, 3.Фарруҳ Сайфиев, 77.Билолхон Тошмирзаев, 66.Иброҳимҳалил Йўлдошев, 27.Икром Алибоев, 11.Жамшид Искандеров, 7.Аброр Исмоилов, 8.Владимир Йовович, 22.Тома Табатадзе.
Захирадан тушганлар: Ғуломҳайдар Гулямов, Зоран Марушич, Йован Жокич, Бобир Абдихолиқов, Шоҳруҳ Гадоев, Муҳаммадали Ғиёсов.

Similar news
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
"Олтин тўп" соҳиби Салоҳни танқид қилди
Comments