Манжукич Ла Лигада қолиш учун курашаётган клуб сафига ўтиши мумкин
10 nov 2020 16:04
News
Манжукич Ла Лигада қолиш учун курашаётган клуб сафига ўтиши мумкин
Испаниянинг "Сельта" жамоаси хорватиялик ҳужумчи Марио Манжукичга қизиқиш билдирмоқда.
"Сельта" бош мураббий Оскар Гарсияни истеъфога чиқаргандан сўнг нафақат янги устоз, балки Ла Лигадаги ўрнини юқорилашга ёрдам берадиган ҳужумчи олмоқчи.
34 ёшли хорватиялик футболчи билан шартнома имзолашга тўсқинлик қилиши мумкин бўлган нарса - ўйинчининг молиявий юқори "иштаҳаси"дир. Олдинроқ, ўйинчига "Локомотив" (Москва), "Лацио", "Милан", "Болонья", "Астон Вилла" ва "Вест Хэм" клублари қизиқаётганлиги айтилган эди.
Манжукич ёзда Қатарнинг "Ал Дуҳайл" клуби билан шартнома имзолаб, Осиё клубини тарк этган эди. У бунгача Испанияда 2014-2015 йиллар давомида "Атлетико" шарафини ҳимоя қилган.
Link :
Source : twitter.com/partidazocope
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments