Февзи Давлетов: "Ўйинга қайтишимиз учун гол етишмади"
17 oct 23:18
News
Февзи Давлетов: "Ўйинга қайтишимиз учун гол етишмади"
Суперлига 25-туридан ўрин олган "Сўғдиёна" - "Сурхон" (2:1) учрашувидан сўнг "Сурхон" бош мураббийи Февзи Давлетов матбуот анжуманида иштирок этди.
- Ўйинни жуда ёмон бошладик, ғалати гол ўтказиб юбордик. Кейинчалик жамоа ўзига келиб улгурмасидан иккинчи голни қўйиб юбордик. 15 дақиқалар вақт мобайнида кўп хато қилдик. Кейин ўйин сокинлашди. Ўша хатолар ўйиннинг боришига таъсир қилди. Бизнинг ўйинга қайтишимизга гол етишмади. Умуман олганда вазиятлар яратдик, бироқ бизда вазиятлардан фойдаланиш жиҳати оқсамоқда.
Иккинчи бўлим олдидан бир қатор ўзгаришлар қилдик, яхшироқ ўйнадик ва агрессив ҳаракат қилдик. Дарвоза ёнига борганда бизга совуққонлик етишмади, қаердадир зарба ноаниқ кетди, қаердадир дарвозабон қайтарди, қаердадир ҳимоячилар зарба йўлига тўғаноқ бўлишди. Ушбу жиҳатда бизда етишмовчиликлар бор. Биз ҳужумдаги ўйинимизни яхшилашимиз керак, - деди Февзи Давлетов.
Link :
Source : championat.asia
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
Суперлига. "Бухоро" ўз уйида бир киши кам "Нефтчи"дан очко тортиб олди
Суперлига. Чемпионлик учун курашаётган "Насаф" ўз майдонида "Машъал"га мағлуб бўлди
ЖЧ U-17. Ўзбекистон Ирландияга имкониятни бой берди
ЕЧЛ. Драматик кечган ўйинда "Барселона" меҳмонда "Брюгге" билан дуранг ўйнади
Comments
ам эринг йокми хД