Latest news

08:05Миср терма жамоаси устози кечаги мағлубиятдан сўнг нималар деди?  1 07:39U-17 Жаҳон чемпионати. Бугун нимчорак финал йўлланмаси учун майдонга тушамиз  6 02:50ЖЧ-2026 саралаши. Хорватия жаҳон чемпионатида, Германиядан ғалаба ва бошқа натижалар  0 01:55U-17 Жаҳон чемпионатида 1/8 финалга чиққан илк иштирокчилар маълум бўлди  9 01:33Одил Ҳамробеков: "Эрон термасидаги жамоадошларим финалга чиққанимиз билан табриклашди"  3 01:15Рустам Ашурматов: "Фабио Каннаваро ўзи билганларини ўргатиб, барчасини бирдек олиб бормоқда"  4 01:00Абдулла Абдуллаев: "Ҳақли равишда ғалаба қозондик"  0 00:51Отабек Шукуров: "Йиғин бошлангандан кейин 4 кун мобайнида мураббийлар Мисрнинг қандай ўйнашини уқтириб борди"  6 00:23Элдор Шомуродов: "Замонавий футболда барчасига тайёр туриш керак"  8 00:10Фабио Каннаваро: "Жаҳон чемпионатига чиққандан кейин стратегия тузилган ва биз буни бажариш учун қўлимиздан келганини қиламиз"  17 23:54Мбаппе рекорд ўрнатди  4 23:10Al Ain Cup. Ўзбекистон – Миср 2:0  20 23:01Миср 8 ой деганда илк марта ютқазди  21 22:53Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз  468 22:23"Барселона" "Челси" билан бир ҳимоячи учун курашади  0

Ҳаким Фузайлов: "Кураш ҳали тўхтагани йўқ" News

Ҳаким Фузайлов: "Кураш ҳали тўхтагани йўқ"

Суперлига 25-туридан ўрин олган "Машъал" - "Хоразм" (0:3) учрашувидан сўнг "Хоразм" бош мураббийи Ҳаким Фузайлов матбуот анжуманида иштирок этди.

- Ўйин ҳақида фикрингиз?

- Авваламбор футболчиларимизга катта раҳмат. Бугун майдонга тушган ҳамма қаттиқ меҳнат қилди, ғалабага бўлган иштиёқ шундоқ кўриниб турди. Натижада йирик ҳисобда ғалаба қозондик. Лекин кураш ҳали тўхтагани йўқ, олдинда янаям муҳим баҳслар кутмоқда.

- Фуболчиларни алмаштириш борасида фикрингиз?

- Бизга шунга мажбур эдик, чунки кимдир толиқиб қолди, кимдир кичик жароҳат олди. Беш кундан яна ўйин ўтказамиз, ҳамманинг соғлиғи ҳақида ўйлашимиз лозим. Бу ўринда тезроқ тикланиб олишимиз керак бўлади.

- Сизнингча, "Хоразм" хавфли ҳудудни тарк этдими? 

- Йўқ ҳали. Биз ҳамон қийин вазиятдамиз. Борган сари ўйинлар кам қоляпти, курашмасак бўлмайди. Бугун олти очколи ўйинни ўтказдик. Агар ютқазиб қўйганимизда жуда қийин вазиятга тушиб қолган бўлардик. Суперлигада қолиш учун астойдил кураш кетяпти, биз ҳам ҳаракат қилишда давом этамиз.

- Худди биринчи даврадаги каби бугун ҳам жамоангиз "Машъал"ни 3:0 ҳисобида мағлуб этди. Шу ҳақда фикрингиз?

- Ҳар икки даврада "Машъал"ни мағлуб этган бўлсак-да, бу осон бўлиб қолгани йўқ. Иккала учрашув ҳам қийин ўтди. Ким биринчи гол урса устунлик шу жамоага ўтди. Яна бир бор шогирдларимга ғалаба учун раҳмат.

Rating: +2   

Comments

   
17 oct 22:14:28
Уктам
"Хоразм" клуби учун ва "Помир" , Локоматив" афсонаси Хаким ака учун хурсандман.
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика