Latest news

23:50Элдор Мойлиев: "Вазиятни ўнглаш учун ютмасак бўлмасди"  0 23:31Февзи Давлетов: "Ўйин қизил карточкага қадар давом этди"  2 23:07"Реал" — "Пачука". Таркиблар маълум  10 23:03КЖЧ. "Ювентус" "Видад"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Йилдиздан дубль  6 22:30Ильгиз Танташев клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида навбатдаги ўйинга тайинланди  6 22:05Суперлига. "Шўртан" ўз майдонида бир киши кам "Сурхон" устидан иродали ғалабани тантана қилди  7 22:00Суперлига. "Пахтакор" ўз майдонида бир киши кам бўлиб қолган "Қўқон-1912"ни мағлуб этди  55 20:58"Атлетико"га Парти керакмас  1 20:14Абдуқодир Ҳусановнинг Беларусдаги мураббийи Тошкентда мастер-класс ўтди  2 19:43Асқаров "Турон"ни тарк этди  0 18:51Моуринью АПЛ вингери билан шартнома имзоламоқчи  0 18:25Тожиев билан "Пахтакор" ютқазмаяпти, Сергеев тўхтамаяпти, “Қўқон-1912” эса Тошкентда ғалабани 30 йилдан бери кутяпти  4 18:22"Арсенал" "Реал" хавбекига қизиқишни тиклади  3 17:58"Барселона" Араухо бўйича қарор қабул қилди  3 17:28"Ювентус" хавбеки АПЛга йўл олиши мумкин  0

"Локомотив": Хитой клуби билан ўйинда ҳам голсиз дуранг News

"Локомотив": Хитой клуби билан ўйинда ҳам голсиз дуранг

“Локомотив”нинг “Ал-Аҳли” клубига қарши беллашуви нисбатан қийинроқ кечганди. Бунга бир қатор сабабларни мисол қилиб кўрсатиш мумкин.

Биринчидан, рақиб жисмоний томондан яхши формада эди. Иккинчидан, Саудия Арабистонида чемпионатнинг ярми ортда қолганди. Учинчидан, футболчиларимиз янги мавсум бошланиши олдидан биринчи бор майдонга чиқиб келишаётганди.

Хитойнинг “Хенан Жианье” клубига қарши беллашувда эса устунлик асосан “темирйўлчилар” томонида бўлди. Йигитлар жисмоний томондан биринчи ўйиндагига қараганда яхшироқ таассурот қолдиришди. Тўпни эгаллаб туриш ва ҳужумлар ташкил қилишда ҳам улар анча фаол бўлишди.

Мирко Еличич қўли остидаги футболчиларни иккида жамоа қилиб тақсимлади. Қуйида биринчи бўлимда ва иккинчи бўлимда ҳаракат қилган футболчилар номи тўлиқ келтирилган. Кахи Махарадзеда кичик жароҳат бўлгани учун ҳам, мураббийлар штаби таваккал қилишни истамади ҳамда грузиялик легионер ўйинда иштирок этмади.


Ҳар иккала бўлимда ҳам устунлик тошкентликлар томонида бўлди. Жамоамиз ҳужумларини қайтаришда хитойлик футболчилар ўзларининг кескин ҳаракатлари билан ажралиб туришди. Беллашувнинг анчагина қўпол курашларга бой бўлгани уммонлик ҳакамларнинг ишини бироз қийинлаштирди.

Хитой Суперлигасини 5-ўринда якунлаган жамоа сафида бир қатор легионер футболчилар бор экани ҳақида айтиб ўтгандик. Улар “Хенан Жианье”нинг Дубайдаги тайёргарлик йиғинига ҳали қўшилиб улгурмаганликлари учун беллашувда иштирок эта олишмади.

Эслатиб ўтамиз, “Локомотив” ўзининг учинчи учрашувини Кей лига етакчиси “Чонбук Моторс” клубига қарши ўтказади. Дубайдаги йиғин 23 январь куни ўз якунига етади.

19 январь, 2016 йил
Халқаро ўртоқлик учрашуви
“ХЕНАН ЖИАНЬЕ” (Хитой) – ЛОКОМОТИВ (Ўзбекистон) 0:0
“Локомотив”:
1. Игнатий Нестеров (12. Маъмур Икромов, 46) — 4. Шерзод Файзиев (3. Хуршид Мухторов, 46), 16. Жасур Ҳасанов (8. Сардор Мирзаев, 46), 17. Салим Мустафоев (33. Олег Зотеев, 46), 36. Неманья Яничич (24. Ислом Тўхтахўжаев, 46) — 9. Сервер Жепаров (41. Қувондиқ Рўзиев, 46), 18. Тимур Кападзе (68. Сергей Прохоров, 46), 22. Санжар Шоаҳмедов, 77. Жасур Ҳасанов (11. Марат Бикмаев, 46) — 7. Иван Вукович (10. Марат Бикмаев, 46), 34. Дониёр Усмонов (70. Иван Нагаев, 46).


Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика