"Локомотив" — "Қизилқум" ўйини 25 август куни бўлиб ўтади. ПФЛ мавжуд ҳолат учун футбол жамоатчилигидан узр сўрайди
		
		23 aug 2024 10:04
        News	
	 
				 
				"Локомотив" — "Қизилқум" ўйини 25 август куни бўлиб ўтади. ПФЛ мавжуд ҳолат учун футбол жамоатчилигидан узр сўрайди
Бироқ шундан кейин ПФЛ ҳамда Спорт телеканалига боғлиқ бўлмаган ўзгаришлар рўй берди. Хабарингиз бор, айни вақтда Ўзбекистон футзал бўйича Жаҳон чемпионатини ўтказишга пухта ҳозирлик кўрмоқда. Мусобақа телетранслясияси муҳим аҳамият касб этади ва буни амалга оширишга тайёргарлик кўриш жараёнида телерадиокомпаниянинг ҳиссаси бор.
Суперлига учрашувида эса ВАР техникасининг фаолият олиб муҳим аҳамият касб этади. Бунинг учун беллашув суратга туширилиши лозим. Шундан келиб чиқиб, Спорт ҳамда ПФЛ ўзаро келишган ҳолда ҳар икки клуб билан музокара олиб борди ва якунда учрашувни яна 1 кунга суришга қарор қилди.
Шунингдек, "Қизилқум" клубининг U 21 жамоаси аъзолари Тошкентга келиши учун аллақачон чипталар харид қилинганидан келиб чиқиб, ўринбосарлар ўртасидаги учрашув санасига ўзгартириш киритилмади. Келишувга кўра, асосий ва U 21 жамоалари ўйини 25 август куни параллел равишда бўлиб ўтади. Асосий беллашув 18:00 да старт олади.
ПФЛ мавжуд ҳолат учун футбол жамоатчилигидан узр сўрайди. Айни вақтда биз Суперлига учрашувларини белгиланган тартибда ўтказиш учун барча воситани ишга солиб келмоқдамиз. Бироқ ПФЛга таалуқли бўлмаган бошқа масалалар ҳам борки, охир-оқибат улар билан ҳисоблашишимиз лозим. Умид қиламизки, жамоатчилик вазиятни тўғри тушунади.
Similar news
 championat.asia
                   
                   
			
		
		
			championat.asia
		
	 
             "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
                    "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
                    Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
                    Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
                    Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Comments