Latest news

16:29Суарес: "Мен доим танқид билан курашганман"  0 16:00Суперлига. "Сурхон" - ОКМК 0:0 (матнли трансляция)  3 15:53"Бунёдкор"нинг ОЧЛдаги энг йирик ғалабасини ёдга оламиз   1 15:44Англиялик ҳужумчи Конго ДР терма жамоасида ўйнашга тайёр  0 15:17Путин: "Футбол мухлислари доимий равишда ҳакамлик сифатига эътибор беради"  1 14:41Дмитрий Ан қирғиз жамоасини бошқаради  8 14:18"Атлетико" футболчиси ЖЧни ўйлаб жамоадан кетмоқчи  3 13:51"Манчестер Сити"нинг ўтмишдаги рекорд трансфери тўртинчи марта ҳибсга олинди  2 13:22"Интер" Милан дербиси олдидан икки футболчисини йўқотди  0 12:50ЖЧ олдидан: "Челси" футболчиси ўзига жамоа қидирмоқда  2 12:22"Барселона" сардори қишда жамоани тарк этиши мумкин  3 11:56"Реал"нинг аргентиналик футболчиси Мастантуоно Ламин Ямаль ҳақида тўхталди  0 11:33"Реал" асосий ўйинчиларидан бири яна жароҳат олди  2 10:58"Арсенал" ўз етакчиси билан янги шартнома имзолашга яқин  0 10:32Ибрагимович Ла Лига, Премьер-лига ва А Серияда ўйнаш ўртасидаги фарқларни тушунтирди  3

Мирко Йеличич: "Жайхун"да босим йўқ, улар бемалол футбол ўйнашлари мумкин. Бизда эса вазифа футболчиларга бироз босим бермоқда" News

Мирко Йеличич: "Жайхун"да босим йўқ, улар бемалол футбол ўйнашлари мумкин. Бизда эса вазифа футболчиларга бироз босим бермоқда"

Про лиганинг 18-тури доирасида "Жайхун" – "Локомотив" (2:5) учрашувидан кейин "темирйўлчилар" бош мураббийи Мирко Йеличич матбуот анжуманида қатнашди.

"Ўйин осон ўтмаслигини олдиндан билардик. Жамоанинг кайфияти яхши эди. "Жайхун"нинг ўйинларини кўргандик, улар қандай ҳаракат қилишларини тахлил қилгандик. Про лигадаги биринчи мавсум учун ўйинлар ёмон эмас. Машғулотларда йигитларга уларнинг ўйинларини яхши эканлигини, иқтидорли футболчиларини тушунтиргандим. "Жайхун" футбол ўйнашга ҳаракат қилмоқда, бу тахсинга сазовор", – деди Йеличич.

- Бугун "Жайхун" футболчиларига нима бўлди деб ўйлайсиз?

- "Локомотив" таркибида тажрибали футболчилар кўп. "Жайхун"да босим йўқ, улар бемалол босимсиз футбол ўйнашлари мумкин. Бизда эса олдимизга қўйилган вазифа бор ва бу футболчиларни бироз босим остига қўймоқда. Умуман олганда "Жайхун" яхши жамоа, улар бугун ёмон ўйнагани йўқ.

- 4:0 ҳисобидан кейин "Локомотив" бўшашиб қолди...

- Про лигада ўйинлар кўп эмас. Бундай пайтда футболчиларни доим ҳам алмаштира олмаймиз ва барқарорликни ушлаш ҳам қийинроқ. 4:0 дан кейин кам ўйин амалиётига эга футболчиларни майдонга туширдик. Улар мавсум давомида кўп ҳам ўйнагани йўқ. Ва албатта, 4:0 дан кейин фикрлаш ҳам ўзгаради ва одам бўшашади.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика