Latest news

16:07Асенсио: "Биз Хаби Алонсони 100 фоиз қўллаб-қувватлаймиз"  0 15:38Салоҳ Слотдан узр сўрамади  2 15:10"Бавария" асосий ўйинчиси билан битимни узайтирмоқчи  0 14:42Қарши давлат университети ПФЛ талабига жавоб берадиган стадион қуради  2 14:15"Динамо" раҳбариятида ўзгариш: Шарофутдинов кетди  0 13:53Каннаваро: "Ўзбекистон — охиригача курашадиган жамоа. Бу ўзбек халқининг энг муҳим фазилати"  5 13:35Расман: "Динамо" Ҳожимирзаев билан шартномани узайтирди  4 13:24TVCOM'да бугунги тақвим: Бокс бўйича ЖЧда финал учун жанглар, “Рома” Шотландияда ва бошқалар  0 13:02"Арсенал" ҳужумчиси 11 ой ичида илк бор майдонга тушди  0 12:34Португалия терма жамоаси аъзоси фаолиятини тугатди  4 12:02"Қўқон-1912" бош мураббийи билан хайрлашди  8 11:48Ишли ва ишсиз ПРОфессионаллар  5 11:43Артета "Арсенал" футболчиси жиддий жароҳат олганини тасдиқлади  3 11:22Футзал бўйича Ўзбекистон чемпионатининг 6-турида 120 та гол урилди   2 10:45Башар Ресаннинг "Пахтакор"даги келажаги маълум  7

Акмал Рустамов: "Қизилқум" таркибидан ҳам термаларда футболчилар ўйнашига ҳаракат қиламиз" News

Акмал Рустамов: "Қизилқум" таркибидан ҳам термаларда футболчилар ўйнашига ҳаракат қиламиз"

Суперлига 26-туридан ўрин олган "Қизилқум" - "Динамо" (2:0) учрашувидан сўнг "Қизилқум" бош мураббийи Акмал Рустамов матбуот анжуманида иштирок этди.

- Ўйинга келадиган бўлсак, чиройли ўйин кўрдик деб ўйлайман. “Пахтакор”дан учралган мағлубиятдан кейин уйда “Динамо”ни ютмасак бўлмасди. Бугун яхши ҳаракат қилгани учун шогирдларимга, бизни қўллаб-қувватлагани учун мухлисларга раҳмат айтмоқчиман. Энди кейинги ўйинга тайёргарликни бошлаймиз. Бугун яхши ўйин гувоҳи бўлдингиз. 2:0 ҳисобида ғалаба қозондик, бу албатта ёқимли.

- “Динамо” жамоасида терма даражасидаги футболчилари бор. “Қизилқум”да ҳам шундай футболчилар борми? Раҳбарият клуб олдига термага футболчи етказиш вазифасини қўйганми?

- Рақиб таркибида ёшлар кўп. Уларнинг айримлари термаларда ўйнашади. “Динамо” кучли жамоа. Бизда термага футболчилар етиштириб бериш учун вақт керак бўлади. Таркибимизда яхши савиядаги ёшлар бор. Уларга имконият беришга ҳаракат қиламиз. Аввало жамоамиз таркибида ўйнашса, худо хоҳласа, термаларда ўйнашади. Бу борада ҳам ҳаракат қиламиз.

Rating:    

Comments

   
25 oct 02:03:56
Nodirbek Axmedov
Омадингни берсин Акмалжон. Ўзинга ўхшаган жайдари футболчи етиштириб чиқаргин
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика