Latest news

10:20МЮни бошқариш учун асосий даъвогар маълум  1 09:53"Андижон" Туркияга йўл олди. Йиғинга йўл олган таркиб билан танишинг  7 09:26Расман. "Бунёдкор" янги мавсум олдидан илк трансферини эълон қилди  1 09:00He Were Go. "Манчестер Сити" қишдаги илк транферини амалга оширди  1 08:32Африка Миллатлар Кубоги. Чорак финал жуфтликлари маълум  1 08:05"Сабаҳ" Раҳмоналиевни қанчага сотиб олгани маълум  2 07:37U-23 Осиё кубоги. Бугун Олимпия терма жамоамиз ўз юришини бошлайди  3 04:06Хуан Гарсия "Барселона"даги илк совринини Жиддада ютмоқчи  2 03:46Иньяки Уильямс ва Вальверде "Барселона" билан ўйиндан олдин нима деди?  4 02:54А Серия. “Ювентус” “Сассуоло”га ҳеч қандай имконият қолдирмади  1 02:15Африка Миллатлар Кубоги. Кот-д'Ивуар Буркина-Фасони йирик ҳисобда таслим этиб, чорак финалга йўл олди  3 00:58Гвардиола Аморимнинг истеъфосига муносабат билдирди  2 00:39Ямал "Атлетик"га қарши ўйиндан олдинги расмий машғулотни ўтказиб юборди  0 00:37U-23 Осиё кубоги. Четлатиш, голга айланмаган пенальти, охирги дақиқалардаги гол – Саудия Арабистони Қирғизистонни катта қийинчилик билан таслим этди  3 00:16Эрик тен Хаг ўзига янги иш топди  0

Асрор Алиқулов: "Шўртан"да ким ишламасин ёки клубимизга ким алоқадор бўлмасин ҳамма ғалабани кутаётганди" News

Асрор Алиқулов: "Шўртан"да ким ишламасин ёки клубимизга ким алоқадор бўлмасин ҳамма ғалабани кутаётганди"

Суперлига 27-туридан ўрин олган "Шўртан" - ОКМК (4:3) учрашувидан сўнг "Шўртан" бош мураббийи Асрор Алиқулов матбуот анжуманида иштирок этди.


- Ўйин ҳақида фикрингиз?

- Ғалаба учун имкониятимиз кам эди, бироқ бор куч билан ўйнадик. Чунки рақибимиз ОКМКнинг қай даражада кучли эканини яхши биласизлар. Бугунги ғалаба ва ўйинга борини беришгани учун футболчиларга миннатдорлик билдираман. Ҳар бир ўйинда ғалабани мақсад қиляпмиз, лекин шу пайтгача ўхшамай келаётганди. "Шўртан" футбол клубида ким ишламасин ёки клубимизга ким алоқадор бўлмасин ҳамма ғалабани кутаётганди. Бугун шу иш амалга ошганидан хурсандмиз. Ҳар бир баҳсда ҳужумга эътибор қаратяпмиз, голлар уряпмиз, аммо гол ҳам ўтказиб юборяпмиз. Олдинда учта баҳс бор ва шу ўйинларга жиддий тайёргарлик кўриб, ғалаба қозониш мақсадини қўямиз.

- Ҳисоб 3:1 бўлган пайтда нимадир бўлиб ҳисоб тенглашиб қолди. Буни қандай изоҳлайсиз?

- Биламизки, ОКМК кўпроқ қанотлардан ҳужум уюштиради. Шу боис рақибга қанотлардан ҳужум бермасликка ҳаракат қилдик. Буни баъзан уддаладик, баъзан йўқ. Рақибнинг кейинги иккита голи ҳам шу вазиятда киритилди. Бир нечта ўйиндан бери ҳимоямизда хатолар кузатиляпти. Захирадан тушадиган футболчиларнинг ҳам ўйинга бирданига киришиб кетиши оғир кечади.

- Демак, қанотларда муаммо бор, шундайми?

- Муаммо йўқ эмас. Лекин иккинчи томондан урилган голлар ОКМК футболчиларининг маҳоратига ҳам боғлиқ бўлди.

- Бугунги баҳсда дуранг ёки мағлубият "Шўртан"ни қуйи лигага тушириб юборарди. Ҳисоб 3:3 бўлгач, хаёлингиздан нималар ўтди?

- Ҳисоб қандай бўлмасин, қўлни туширмасликка ҳаракат қилдик ва буни доим йигитларга уқтирдик. 3:1дан сўнг 3:2, ундан кейин 3:3 бўлди. Лекин шаштни туширмаслигимиз керак эди. Чўкаётган одам хасга ёпишади деб бекор айтишмаган. Қайси ҳолатдан бўлса ҳам фойланиб қолишга ҳаракат қиляпмиз. Доим сергак бўлишимизга тўғри келяпти.

- Пенальти тепилаётган пайтда майдонга қарамадингиз. 

- Аввалдан шундайман. Пенальтига қарай олмайман.

- Пўлатхўжа Холдорхоновнинг голлари 7та бўлди. У ҳақда фикрингиз?

- Пўлатхўжа ўйин амалиётисиз бир қанча вақтни ўтказиб юборди. Унга жуда кам вақт берилди. Имкон берса гол урадиган футболчи. Охирги уч кунлик машғулотимиз анча сермаҳсул кечди. Икки кун олдинги машғулотда ҳам у анча фаол эди. Пўлатхўжа учун хурсандман.

- "Шўртан"да тўпни ушлаб туриш қобилияти қанчалик шаклланган?

- Бу энди тўртинчи ўйинимиз ва ҳаммаси бирданига амалга ошиб қолмайди. Машғулотларда ўзимиз ишлайдиган услуб бор ва шундан фойдаланиб келяпмиз. Футболчиларга доим шошмасликни уқтирамиз ва тўпни тўғри келган тарафга тепиб юбормасликни айтамиз. Оддий ҳолларда узун тўп узатишларни тақиқлаб қўйганмиз. Хуллас яна бир қанча ишлайдиган жиҳатларимиз кўп.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика