Latest news

02:10ЕЧЛ. "Арсенал", "Боруссия Д" ва "Наполи"да ғалаба "Юве"да дуранг ва бошқа натижалар  14 02:00ЕЧЛ. "Манчестер Сити" меҳмонда "Монако" билан дуранг ўйнади  6 01:55ЕЧЛ. ПСЖ Рамушнинг охирги дақиқалардаги голи эвазига "Барселона"ни мағлубиятга учратди  149 01:20ОЧЛ 2. "Ал Ҳалдия" ўз уйида "Арқадағ"ни мағлубиятга учратди. "Андижон" жойлашган гуруҳда ҳолат қандай?  2 01:01Сардор Азимов: "Биринчи бўлимда гол уришни мақсад қилгандик. Жамоада муҳит аъло даражада"  1 00:31"Барса" тез орада де Йонг билан шартномани узайтиради  0 00:06ЕЧЛ. "Ньюкасл" йирик ғалаба қайд этди, "Қорабоғ" "Копенгаген"ни енгди  3 23:42Қозоғистонлик тадбиркор "Реал"дан бешта гол ўтказган "Қайрат"нинг 18 ёшли дарвозабонига машина совға қилди  4 22:50Максим Шацких: "Энг муҳими гол ўтказмаслик ва нолга ўйнаш. Реализация эса кун келиб яхшиланади"  15 22:32"Элче" "Барса"га қарши ўйин анонсида учрашув "Камп Ноу" стадионида ўтказилишини маълум қилди  0 21:54"Ал Аҳли" устози: "Дурангдан қониқмадик, аммо натижа адолатли бўлди. Бу каби атмосферани маҳаллий чемпионатда доим ҳам кўравермаймиз"  10 21:20Жуд Беллингем Англия терма жамоасида йил футболчиси деб тан олинди  2 20:40ОЧЛ-2. "Андижон" "Бобур Арена"да "Ал Аҳли" билан дуранг ўйнади  96 20:29Феде Вальверде кечаги ўйиндан кейинги айбловларга жавоб берди: "Суягим синган ҳолатларда ҳам ўйнаганман. Бу айбловлар мени хафа қилди"  5 20:00"Барселона" - ПСЖ — ҳужумчилар лазаретда, топ ярим ҳимоячилар тўқнашувида ким ғолиб бўлади?  8

"Локомотив": Навбатдаги рақиб Словакия U-21 термаси News

"Локомотив": Навбатдаги рақиб Словакия U-21 термаси

“Локомотив” Дубайга жўнаб кетаётганида 3 та ўртоқлик ўйинида майдонга тушиши ва учинчи рақиб Жанубий Корея Кей лигаси вакили “Чонбук Моторс” клуби бўлиши ҳақида маълумот бериб ўтгандик.

Кейинроқ эса 22 январь куни бўлиб ўтадиган беллашувда рақиб жамоа ўзгариши мумкинлиги ҳақида хабар берилди.

Эртага – 22 январь куни Мирко Еличич шогирдлари айтилганидек Осиё қитъаси вакили билан эмас, балки Словакия U-21 терма жамоасига қарши ўйинда майдонга тушишади. Бунга қадар жамоамиз Ғарбий ва Шарқий Осиёнинг 1 тадан клуби билан беллашиб бўлди. Аввалига Саудия Арабистонининг “Ал-Аҳли”си билан, кейин эса Хитой Суперлигаси иштирокчиси “Хенан Жианье” билан ўртоқлик учрашувлари ташкил этилди. Энди навбат Европа вакилига етиб келди.

Словакиянинг 21 ёшгача бўлган футболчиларидан ташкил топган жамоаси айни пайтда Дубайда бўлиб турибди. Европа чемпионатининг финал босқичи йўлида ҳаракат қилаётган Павел Ҳапал шогирдлари саралаш босқичида кўнгилдагидек иштирок этишмоқда. Голландия, Белорус, Туркия, Кипр каби термалар билан бир гуруҳдан жой олган Словакия 4 та ўйиндан сўнг етакчилик қилаётгани эътиборга молик.

Чехиялик мутахассис шогирдлари саралашнинг 1-турини Белорус майдонида ўтказиб, 0:1 ҳисобида имкониятни бой беришанди. 2-турга келиб эса гуруҳ аутсайдери Кипрни 2:0 ҳисобида таслим этишди. Гуруҳда иккинчи ўринда бораётган, Белорус ва Туркия каби мамлакатларни мағлуб эта олган Голландия Словакиядан ҳар икки учрашувда ҳам енгилган: Амстердамда 1:3, Братиславада эса 2:4 ҳисобларида.

Жамоамиз Словакия билан ўйиннинг эртасига Тошкентга қайтиб келади. Айни пайтда Черногория ҳамда Сербиядан ташриф буюрган легионер футболчилар кўрикда бўлиб туришибди. Ҳужум чизиғи вакилларининг “Локомотив”даги келгуси тақдирларига делегациямиз ортга қайтганидан сўнг аниқлик киритиб ўтамиз.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика