Latest news

02:28Жамшид Саидов: "Менда ҳам "Олимпик"га қарши ўйин борасида ҳакамларга саволларим бор, аммо уларни таҳлил қилиш — менинг ишим эмас"   3 02:16Мбаппе ПСЖдаги сўнгги ўйинида Франция кубогини қўлга киритди!  1 02:07Ла Лига. "Реал" Крооснинг "Бернабеу"даги хайрлашув учрашувида "Бетис" билан дуранг ўйнади  5 01:55"Байер" Германия кубоги финалида "Кайзерслаутерн"ни мағлубиятга учратиб, яна бир совринни ўзиники қилди!  0 00:58"Барселона" пул билан муаммолар сабаб Фликдан камроқ маошга рози бўлишни сўради  3 00:04Максим Шацких: "Бош ҳомийимиз ўз ҳисобидан ҳакамларга техника ва камера олиб бериш истагини билдирди, аммо таклиф рад этилди"  24 23:16"Ал Айн" — ОЧЛ ғолиби!  30 23:05Рўзиқул Бердиев: "Бугун биз кўп куч йўқотдик"  17 23:03Вадим Абрамов: "Насаф" яхши жамоа, аммо биз бу ўйинни очко йўқотдик деб ҳисоблаймиз"  15 22:57Туркия Суперлигаси. Турғунбоев ва Шукуров жамоалари ўртасидаги ўзаро баҳсда учта тўп киритилди  0 22:36"Ювентус" ҳимоячиси мавсум сўнггида клубдан кетади  1 21:58Бугун афсона охирги ўйинини ўтказади...  11 21:28Коутиньо "Ал Дуҳайл"дан кетди, у фаолиятини қаерда давом эттиради?  4 21:01Суперлига. Камчиликда қолиб кетган ва кўплаб вазиятларни кўкка совурган "Пахтакор" "Қизилқум" билан дуранг қайд этди  42 21:00Суперлига. 10 киши бўлиб қолган "Насаф" ўз уйида "Динамо" билан дуранг ўйнади  75

Легионерлар. Бугун Шомуродов, Ғаниев ва Эркинов жамоалари ўйнайди News

Легионерлар. Бугун Шомуродов, Ғаниев ва Эркинов жамоалари ўйнайди

8 апрель куни бир нечта ўзбекистонлик легионерлар тўп тепадиган клублар иштирокида учрашувлар бўлиб ўтади.

МФЛ

Миллий футбол лигаси 26-турида Вагиз Галиулин ҳаракат қиладиган "Нефтехимик" клуби айни пайтда "СКА-Хабаровск" меҳмони бўлмоқда. Мазкур учрашув натижаси ҳақида кейинроқ хабар берамиз.


Шунингдек, МФЛдаги яна бир ҳамюртимиз, ҳужумчи Ҳусайн Норчаев ҳаракат қиладиган "Алания" жамоаси сафарда "Велес" билан баҳс олиб боради. Баҳс Тошкент вақти билан 16:00 га белгиланган. 


РПЛ 

Ярим ҳимоячи Ҳожимат Эркинов ҳаракат қиладиган "Торпедо" Россия Премьер-лигаси 22-тури доирасида "Факел"га қарши баҳс юритади. Баҳс 16:00 да старт олади.



А Серия

Ўзбекистон терма жамоаси сардори Элдор Шомуродовнинг "Специя" жамоаси Италия А Серияси 29-турида "Фиорентина" майдонига сафар уюштиради. Учрашув 17:30 да бошланиши режалаштирилган.  



БАА Про лигаси

"Шабаб Ал Аҳли" БАА чемпионати 22-турида ўз майдонида "Ал Батаэҳ"ни қабул қилади. Азиз Ғаниев жамоаси айни пайтда лига пешқадами бўлиб турибди. Рақиб эса 12-ўринга жойлашган. Жамоалар ўртасидаги баҳс 23:00 да бошланади.

Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика