Latest news

03:05ЕЧЛ. Салоҳсиз "Ливерпуль" меҳмонда "Интер"ни мағлубиятга учратди  17 03:05ЕЧЛ. Дастлаб гол ўтказиб юборган "Барселона" якунда "Айнтрахт"ни мағлубиятга учратди  44 03:00ЕЧЛ. "Челси" Бергамода камбэк қурбони бўлди, "Тоттенхэм" ва "Атлетико"да ғалаба ва бошқа натижалар  6 01:38Слотнинг ўрнини эгаллаши мумкин бўлган икки мураббийнинг номи маълум бўлди  2 00:45Гвардиола Алонсо ҳақида: "Реал" ва "Барса"га мураббийлик қилиш – энг қийини. Хаби бу вазиятдан чиқиб кетишга қодир"  2 00:45ЕЧЛ. "Бавария" ўз уйида "Спортинг"ни мағлубиятга учратди  2 23:33Салоҳ "Ливерпул"ни тарк этса, қайси клубларга бориши мумкинлиги маълум бўлди  3 23:12Суперкомпьютер "Арсенал"ни Чемпионлар лигасининг бош фаворити сифатида кўрсатди  10 22:31ЕЧЛ. "Қайрат" "Олимпиакос"га ютқазди  0 22:12Лукаку қайтди: олдинда Суперкубок ўйини бор  1 21:53Наҳотки?! "Арсенал" Жезусни қайдномага киритди  4 21:32Слот кетса ўрнига ким асосий даъвогар?  12 21:10Эрон. Остон Ўруновнинг ягона голи "Персеполис"га ғалаба келтирди  2 20:58"Ливерпуль" собиқ ҳимоячиси Ловрен Салоҳнинг ёнини олди  1 20:30"Манчестер Сити"нинг "Реал" билан ўйин учун 21 кишилик таркиби эълон қилинди  5

Вадим Абрамов: "Насаф" яхши жамоа, аммо биз бу ўйинни очко йўқотдик деб ҳисоблаймиз" News

Вадим Абрамов: "Насаф" яхши жамоа, аммо биз бу ўйинни очко йўқотдик деб ҳисоблаймиз"

Суперлиганинг 9-туридан ўрин олган "Насаф" - "Динамо" (1:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Вадим Абрамов матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- Мураббийлар учун оғир ўтган ўйин бўлди. Мезбонлар қизил карточкадан сўнг бир киши кам бўлиб қолишди. Бироқ, биз бундан унумли фойдалана олмадик. Яхши футбол кўрсатдик, аммо ўз дарвозамиздан тўп ўтказиб юбордик. Жавоб голини киритдик, якун дуранг билан тугади. Ғалаба қозона олмадик.

- Дилшод Раҳматуллаев майдонга туширилгач, негадир яна алмаштирилди. Бунга сабаб нима?

- Мен Раҳматуллаевнинг имкониятларини яхши биламан. У бизга зарур бўлгани учун майдонга туширдик. Бироқ, футболда ҳамма нарса ҳар доим сиз истагандек бўлавермайди. Унда озроқ ўйинга қўшилиб кета олмаслик ҳолати кузатилди. Шу боис алмаштирдик.

- Сизнингча, "Динамо" бугун 2 очко йўқотдими ёки 1 очко ишлаб олдими?

- Рақиб сафида футболчи четлатилган экан, очко йўқотдик деб ҳисоблаймиз. "Насаф" яхши жамоа, бироқ биз жуда кўп вақт мобайнида майдонда бир киши кўпроқ ҳаракат қилдик. Ҳоккейда қандайдир икки дақиқа жуда кўп нарсани ҳал қилиши мумкин. Биз бугун ғалаба қозониш имконияти пайдо бўлган ўйинда имкониятдан фойдалана олмадик.



Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика