Latest news

17:47Файзуллаев нега кеча тиббий кўрикдан ўтмади? Инсон самолётда учганидан кейин дарҳол кўридан ўтса нима бўлади?  3 17:43"Динамо" ўртоқлик ўйинида Беларус клубини йирик ҳисобда таслим қилди  1 17:21Моуринью "Ман Сити"нинг қоидабузарликлари ҳақида: "Қонун бўйича 2017/18 мавсумда МЮ чемпион бўлиши керак эди"  2 16:59"Челси" 19 ёшли ҳимоячи - Хатони сотиб олмоқчи  4 16:11Уэсли Снейдер: "Салоҳни тарихдаги энг буюк футболчилардан бири деб ҳисоблаш мумкин"  2 15:49Жозе Моуринью: "Илгари кўпроқ пул топгани энг яхши мураббий деб ҳисобланарди, энди эса – энг яхши образга эга бўлгани. Бугун энг муҳими – юқори даражали пиарга эга бўлиш"  5 15:31Иванович ва Швайнштайгер тўққиз йиллик турмушдан сўнг ажрашишди  1 15:13Артета АПЛдаги рақобат ҳақида: "Лигада биздан бошқа яна 6-8 та клуб соврин учун бемалол кураша олади"  0 14:54Ўзбекистон U-23 - Саудия Арабистони U-23. Энг яхши уч футболчи ким бўлди?  2 14:26Исак унга бўлган қизиқишлар фонида "Ньюкасл"даги йиллик маошини сезиларли даражада ошириб олмоқчи, аммо...  2 14:00Снейдер Моуринью ҳақида: "2010 йилда Жозе бизни ҳар кимни мағлуб этишимиз мумкинлигига ишонтирган"  2 13:24ФОТОГАЛЕРЕЯ. Ўзбекистон U-23 – Саудия Арабистони U-23 3:1  0 13:23"Like Cup" якунланди: "Ал Бадр" - чемпион!   5 13:08Ўтган мавсум 1 та гол урган АПЛ футболчиси Шомуродов ўрнига "Рома" ҳужумчисига айланди  10 12:46Снейдер "Олтин тўп" ҳар доим ҳам муносибларга насиб этмайди деб ҳисоблайди  39

Лазаревич: "Айрим вазиятларда футболчилар бир-бирини тушунишмади" News

Лазаревич: "Айрим вазиятларда футболчилар бир-бирини тушунишмади"

“Қизилқум”- “Хоразм” учрашувидан кейинги матбуот анжуманида мезбонлар устози Никола Лазаревич ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

- Биринчи навбатда бугунги Қурбон ҳайит байрами ва Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатининг финал босқичига йўлланмани қўлга киритгани билан барча ўзбекистонликларни чин қалбимдан табриклайман.

Ўйин ҳақида гапирадиган бўлсам, биз мавсум бошида “Хоразм” билан назорат учрашувида ҳам куч синашгандик ва ўшандаёқ бу жиддий жамоа эканлигини билгандик. Ортда қолган 10 та турда ҳам жамоа ўз дадил одимлаётганига гувоҳ бўлдик. Бизга қийин бўлишини билардик ва рақибдан бугунгидек ўйин кутгандик. 

Биринчи бўлимда рақибга марказда эркин ҳаракат қилишига имкон бермасликка интилдик. Бироқ бу вазифани бажаришда катта қийинчиликка дуч келдик. Айрим вазиятларда футболчилар бир-бирини тушунишмади. Биринчи гол ўтказилган ҳудудда рақиб футболчисини “ёпиш”га таянч ярим ҳимоячиларимиз улгуришмади. Афсуски айнан шу ҳудуддан бу мавсумда ўз дарвозамиздан кўплаб голлар ўтказаяпмиз. Ўйиндан кейин шу каби вазиятларни футболчилар билан таҳлил қилаяпмиз. Аммо негадир яна ва яна шу “зона”дан голлар ўтказаяпмиз. 11 турга келиб 22 та тўп ўтказишимиз уятли ҳолат, албатта. 

Иккинчи бўлимда ташаббусни ўз қўлимизга олишга ҳаракат қилдик ва режамизни бироз ўзгартирдик.  Натижада иккинчи бўлимда гол уриш учун кўпроқ имкониятлар ярата олдик. Рақиб жарима майдончаси олдида хавфли вазиятлар ташкил этдик. Аммо якуний нуқтани қўйишга рақиб футболчилари имкон беришмади.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика