Latest news

00:00"Истиқлол" "Нассажи"ни енга олмади ва чемпионат якунланишига икки тур қолганда пешқадамликни бой берди. Машарипов тўлиқ ўйин ўтказди  1 23:51Александр Хомяков: "Дастлабки турлардаги яхши натижалар сабаб, барча биздан мунтазам ғалаба кутмоқда"  4 23:34Эрон. "Персеполис" "Истиқлол Ҳузистон"га қарши фантастик камбэк қайд этди. Ўрунов ғалаба голини урди ва жамоасини биринчи ўринга олиб чиқди!  6 23:12Тимур Кападзе: "Дуранг адолатли натижа бўлди. Айрим футболчилар жамоамизни ёзда тарк этиши мумкин"  3 23:03Муҳсин Низомиддинов: "Бухоро" билан дуранг ўйнаш осон иш эмас"  0 22:42Веско Стешевич: "Менимча, "Навбаҳор" гол урган вазиятда ўйин қоидаси бузилганди"  8 22:25Улуғбек Бакаев: "Ўйин дуранг натижага мос ўтди"  2 22:21Самвел Бабаян: "Бугун ғалабага ўйнамадик. Натижа адолатли бўлди"  28 22:08"Шанба кунидан бошлаб стадиондаги мухлислар сони биттага кўпаяди" – Хави "Барселона" мухлислари билан хайрлашди  6 21:42Суперлига. "Олимпик" – "Андижон" (0:0). Highlights  8 21:25Суперлига. "Олимпик" ва "Андижон" нурсиз дурангга имзо чекди  43 21:10Сафонов кетиши керак, лекин ПСЖга эмас...  2 21:00Суперлига. "Навбаҳор" сўнгги ўриндаги "Металлург" билан дуранг ўйнади  137 20:25ПСЖ Хвича учун 100 млн евро таклиф қилди, бироқ...  1 19:58Про лига. "Бухоро" – "Қўқон-1912" учрашуви нурсиз дуранг билан тугади  13

"Келажак? Балки "Пахтакор" бош мураббийи бўларман" — Драган Черан News

"Келажак? Балки "Пахтакор" бош мураббийи бўларман" — Драган Черан

Интервью вақти!

"Пахтакор" етакчиси, тўпурари Драган Черан ортда қолган ўйинлар, клуб раҳбариятидаги ўзгаришлар ва келажаги ҳақида сайтимиз мухбирига интервью берди. Суҳбат давомида "Қизилқум"га қарши кечган ўйин ҳақида ҳам фикрларини билдирди.  


Черан Тожиевга яқинлашди — "Қизилқум" - "Пахтакор" учрашувидан 8та факт


- Драган дастлаб Навоийда кечган "Қизилқум"га қарши учрашув хулосалари билан ўртоқлашсангиз...

- Жуда қийин ўйин ўтказдик, деб ўйлайман. Бунинг ўзига яраша сабаблари бор. Дейлик, ҳаво шу куни жуда иссиқ бўлди. Иккинчидан майдон ҳолати. Барчаси ўз таъсирини ўтказмай қолмади. Гарчи рақибда вазиятлар кўп бўлганига қарамай биринчи бўлимда дарвозамиздан тўп олиб чиқмадик. Иккинчи бўлим бошида бизга тезкор гол керак эди. Муҳими якунда ғалаба қозондик. 

- Ушбу учрашувда икки хил бўлим гувоҳига айландик...

- Уларда 2-3 та яхши вазиятлар бўлди. Лекин фойдалана олишмади. "Пахтакор" эса бундан фойдаланиб рақибни жазолади. Рашидовнинг голи шунчаки ажойиб.


- "Қизилқум" "шерлар" учун енгил ва қулай рақибми? Учрашувдан аввал статистикадаги тўлиқ устунлик пойтахт клубида эди...

- Бугунги кунга келиб футболда осон рақиб тушунчаси йўқолган. Жамоа ҳар бир ўйинга профессионал тарзда ёндошиш зарур. "Қизилқум" яхши мураббий ва маҳоратли футболчиларга эга жамоа. Уларга ҳеч қачон совуққон муносабатда бўлмаганмиз. 

- Биринчи давра якунига етмоқда. ОЧЛдан бир нечта ўйинларда дуранглар қайд этилди. Муҳим очколар бой берилди. Бунда жисмоний ҳолат ўз сўзини айтдими?

- ОЧЛдан сўнг кўп жамоаларда спорт формасида пасайиш юз бериши табиий ҳол. Ушбу мусобақада қисқа вақт ичида кўп ўйин ўтказишимизга тўғри келди. Биласиз сўнгги йилларда ОЧЛ марказлашган тарзда ўтмоқда. Аммо бу замонавий футбол учун нормал ҳолатдир. Бироз вақт ўтиб яна аввалги "Пахтакор"ни қайтардик. Бу жамоадан мухлислар фақат ғалаба кутади. 

- Клубда раҳбарият ўзгарди. "Пахтакор"да янги давр бошланяптими?

- Буни вақт кўрсатади. 

- Ўзбекистондаги олтинчи мавсумингизни ўтказмоқдасиз. Келажакда сизни юртимиздаги бирор жамоада мураббий сифатида кўрамизми? Мисол учун ўз вақтида "Насаф"да қисқа вақт тўп тепган Иван Бошкович айни пайтда "Бунёдкор"да ишламоқда...

- Бутсаларимни михга илганимдан сўнг футболда қолишни истайман. Бош мураббий сифатида фаолиятимни бошлаш ниятим бор. Кўрамиз, балки "Пахтакор"да шундай лавозимда ишларман (кулади).

Rating: +11   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика