Суперлига. "Бунёдкор" воқеаларга бой "Тошкент дербиси"да "Локомотив"ни енгиб, мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди
21 may 21:02
News
Суперлига. "Бунёдкор" воқеаларга бой "Тошкент дербиси"да "Локомотив"ни енгиб, мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди
Унда "қалдирғочлар" "темирйўлчилар"ни 3:2 ҳисобида доғда қолдиришди.
Суперлига
8-тур
Bunyodkor Makhmud Makhamadjonov - 59', Usmonali Ismonaliyev - 73', Mirjakhon Mirakhmadov - 90' Superliga. Round 8 21/05/2024, 19:00
Lokomotiv Sanjar Tursunov - 34', Dilshod Komilov - 90'
"Бунёдкор" – "Локомотив" 3:2
21 май. Тошкент. "Бунёдкор" стадиони. 19:00
Голлар: Маҳмуд Маҳамаджанов пенальти 59', Усмонали Исмоналиев (Маҳмуд Маҳамаджанов) 73', Миржаҳон Мираҳмадов пенальти 90+7' – Санжар Турсунов 34', Дилшод Комилов (Санжар Турсунов) 90'
Бош ҳакам: Шавкат Насибуллаев
Қанот ҳакамлари: Александр Сидоров, Бахтиёрхўжа Шавкатов
Захира ҳаками: Маъмуржон Илҳомов
VAR: Абдурашид Худойберганов
AVAR: Алишер Усмонов
Назоратчи: Марат Исмоилов
Комиссар: Бекзод Арипов
"Бунёдкор": 1.Марин Любич, 3.Маҳмуд Маҳамаджанов, 4.Нажмиддин Нормуродов, 7.Суҳроб Иззатов, 8.Фране Чирьяк (25.Амирбек Саидов, 86), 10.Расул Йўлдошев (6.Самир Желкович, 86), 22.Усмонали Исмоналиев, 45.Фарход Ўткиров (14.Миржаҳон Мираҳмадов, 35), 66.Азизбек Тўлқинбеков, 78.Тохир Тўхтасинов, 92.Тони Йович (77.Музаффар Олимжонов, 46).
Захира: 71.Сарвар Каримов, 11.Темурхўжа Абдухолиқов, 17.Оллоберган Каримов, 18.Наримон Аҳмаджонов, 19.Билол Туплиев.
"Локомотив": 32.Сухроб Султонов, 2.Абдулазизхон Абдурашидов, 4.Иван Рогач, 6.Шерзод Комилов (77.Лазизбек Мирзаев, 79), 8.Дамьян Крайишник (11.Иззатилла Абдуллаев, 88), 10.Иван Булатович (70.Абубакрризо Турдиалиев, 88), 14.Дилшод Комилов, 17.Санжар Турсунов, 22.Муҳаммаданас Ҳасанов (7.Сардор Абдунабиев, 73), 26.Абдуллоҳ Йўлдошев, 55.Анзур Исмоилов.
Захира: 1.Абдумавлон Абдужалилов, 23.Жаҳонгир Ҳошимбоев, 27.Собит Синдаров.
Огоҳлантиришлар: Шерзод Комилов (57), Суҳроб Иззатов (69).
Четлатиш: Суҳроб Султонов (90+6).
БАҲС ЯКУНЛАНДИ!
90+7. ГОЛ! Миржаҳон Мираҳмадов пенальтидан гол уриб, ҳисобни жамоаси фойдасига ўзгартирди – 3:2!
90+7. Эътиборлиси, "Локо"да ўзгаришлар қолмаган... Абдуллоҳ Йўлдошев дарвозани эгаллайди.
90+6. Пенальти! Суҳроб Султонов ҳаводан келган тўпни уриб юбориш чоғида Амирбек Саидовга зарба бериб юборди. Даҳшат! Дарвозабон майдондан четлатилди!
90+5. Турсуновнинг ҳаволатиб амалга оширган навбатдаги пасидан кейин Мирзаев бош билан зарба берди. Тўп дарвозабоннинг қўлларида ва ҳеч қандай хавф кузатилмади.
90+4. Абдунабиев бирга-бир ҳолатга чиқиб кетиб, гол урганди, бироқ у офсайдда эди...
90. Иккинчи таймга 7 дақиқа қўшилди.
90. Гол! Санжар Турсуновнинг узатмасидан кейин Шерзод Комилов бош билан гол урди – 2:2!
88. "Локомотив"да 2 та ўзгариш: Крайишник ўрнига Абдуллаев, Булатович ўрнига Турдиалиев тушди.
86. "Бунёдкор"да 2 та ўзгариш: Чирьяк ўрнига Саидов, Йўлдошев ўрнига Желкович туширилди.
82. Ҳаммаси жойида. Ўйин давом этади. "Локомотив" фэйп-плейга риоя қилиб, тўпни рақибга қайтарди.
81. Марин Любич тўпни майдон ташқарисига териб юборди, "Бунёдкор" вакилига тиббий ёрдам керак.
79. "Локомотив"да ўзгариш: Шерзод Комилов ўрнига Мирзаев майдонга тушди.
76. Зарбааа! Мираҳмадовнинг қулай пасидан сўнг Олимжонов анча ноаниқ кўриниш олган зарбага муаллифлик қилди.
73. ГОЛ! Маҳмуд Маҳамаджановнинг пасидан сўнг Усмонали Исмоналиев бир ҳимоячини ортда қолдириб, дарвозани ишғол қилди ва ҳисобни 2:1 кўринишига келтирди!
73. "Локомотив"да алмаштириш: Ҳасанов ўрнига Абдунабиев учрашувни давом эттиради.
69. Суҳроб Иззатов қоидани бузгани учун огоҳлантирилди.
65. "Локо" тўпга эгалик қилмоқда ва вазият яратишга ҳозирлик кўрмоқда.
61. Зарбааа! Санжар Турсунов олисдан чап оёқда дарвозани нишонга олишга уринди, зарба посбонга муаммо туғдирмади.
59. Гол! Маҳмуд Маҳамаджанов пенальтидан тўп киритиб, мувозанатни тиклади – 1:1!
58. Пенальти белгиланди. Шерзод Комиловга сариқ карточка кўрсатилди.
56. Бош ҳакам вазиятни батафсил ўрганиш учун VAR монитори томон йўл олди.
55. Суҳроб Иззатов жарима майдончаси ичида йиқилиб тушди. Ҳакам вазиятни симуляция дея баҳолаб, унга сариқ карточка берди.
50. Рогач хатога йўл қўйди, шериги буни тўғрилайман деб, тўпни тўсатдан "аут"га чиқариб юборди.
46. Иккинчи тайм бошланди!
46. "Бунёдкор"да ўзгариш: Тони Йович ўрнига Музаффар Олимжонов ўйинга қўшилди.
Биринчи бўлим ниҳоясига етди. Ҳозирча ҳисоб – 0:1. Танаффус!
45. Биринчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди.
44. Зарба! Абдурашидовнинг зарбасини Марин Любич ушлаб олди.
42. Майдон марказида Мираҳмадов Крайишникка нисбатан қўполлик ишлатди.
39. "Бунёдкор" "Локомотив"нинг прессингидан муваффақиятли чиқиб кета олди. Ҳимоячилар орқали ҳужум йўлга қўйилади.
35. "Бунёдкор"да ўзгариш: Ўткиров ўрнига Мираҳмадов баҳсни давом эттиради.
34. Гол! Санжар Турсунов жарима зарбаси орқали олис масофадан дарвозанинг пастки бурчагини аниқ нишонга олди. Маэстро!
31. Зарба! Иван Булатовичнинг зарбаси мўлжалга аниқ бормади.
25. Зарбаааа! Маҳмуд Маҳамаджановнинг кучли зарбаси хавфли, аммо бироз ноаниқ чиқди.
20. Зарбааа! Дилшод Комиловнинг ерлатиб йўллаган хавфли зарбасини Марин Любич бартараф этишга эришди.
15. Зарба! Санжар Турсуновнинг жаримадан ошириб берган тўпини Дилшод Комилов дарвоза томон тўғри йўналтира олмади.
13. Нажмиддин Нормуродов Муҳаммаданас Ҳасановга нисбатан қоидани бузди.
11. Майдоннинг ҳар бир чизиғида кураш кечмоқда.
7. Зарбаааа! Фране Чирьякнинг бош билан йўллаган зарбаси дарвоза тўсинига тегиб қайтди! Бугун анча томошабоп ўйин гувоҳига айланамиз, шекилли.
"Бунёдкор" мухлислари "Мурод Алиев out" деган баннерни кўтаришди
3. Ууух! Навбатдаги хавфли вазият! "Локо" ҳимоячисининг бош билан берган зарбасига аниқлик етишмади.
2. Вау! Кутилмаганда Иван Рогач жарима майдончаси ичида пайдо бўлди ва дарвозани нишонга олди, ноаниқ.
1. Учрашув бошланди!
Comments