Latest news

13:37"Ман Сити" футболчиси билан шартномани 2031 йилга қадар узайтирди  0 13:13U-20 жаҳон чемпионати-2027. Финалга Ўзбекистон мезбонлик қиладими ёки Озарбайжон?  2 12:50Суперлиганинг 23-турида ҳакамлик таҳлили: нотўғри четлатиш ва белгиланмаган пенальти  1 12:25ЎФА "тилга кирди" ва Каннаваро билан музокаралар ўтказилаётганини маълум қилди  33 12:22Фати "Монако"да ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди. "Барса"дан ижарага олинган вингер 3 та ўйинда 4 та гол урди  4 11:58"Реал", "Атлетико" ва МЮнинг собиқ 28 ёшли футболчиси "Интер Майами"га ўтиши мумкин  2 11:27МЮ ва "Ман Сити" "Бавария" футболчи билан боғланди  5 10:58Мареска "Ливерпуль"нинг ҳозирги даражасини баҳолади  3 10:35Андро Гиоргадзе: "Суперлигада қолиш учун курашишимиз керак"  0 10:12"Қўқон-1912" 7 йиллик танаффусдан сўнг Олмалиқдан ғалаба билан қайтган учрашувдан ГАЛEРEЯ  1 10:02ЎФА терма жамоалар бўлими собиқ раҳбари: "Мен бу циркнинг бир қисми бўлишни истамадим"  58 09:40"У яқин кунларда келишини эшитдим. Барчаси душанба куни ҳал бўлади" — МТЖ мураббийи Каннаваро ҳақида  21 09:16Каннаваро Ўзбекистон терма жамоасида Европанинг кучли терма жамоалари мураббийларидан кўра кўпроқ маош олади  43 08:30Клейди Даци: "Биз учун энг муҳим нарса - кўпроқ очко тўплаш"  0 08:02Суперлига. Бугун 3 та учрашув бор  2

Тимур Кападзе: "Дуранг адолатли натижа бўлди. Айрим футболчилар жамоамизни ёзда тарк этиши мумкин" News

Тимур Кападзе: "Дуранг адолатли натижа бўлди. Айрим футболчилар жамоамизни ёзда тарк этиши мумкин"

Суперлига 9-туридан ўрин олган "Олимпик" – "Андижон" (0:0) ўйинидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Тимур Кападзе матбуот анжуманида қатнашди

- Ўйин ҳақида

- Рақибимиз яхши спорт формада эканлигини билар эдик. "Андижон" жорий мавсумда яхши натижалар қайд этмоқда. Дуранг адолатли натижа бўлди. Икки жамоа ҳам бир-бирига имконият яратишга бермади.

- Сўнги икки учрашувларда жамоа таркиби анча ўзгарди. Бунга сабаб нима? Ёзда "Олимпик" сафидаги етакчи футболчилар бошқа жамоага ўтади деган гаплар тарқалмоқда. Ушбу миш-мишлар қанчалик рост? Сиз келажак ҳақида ўйлаб, янги таркиб шакиллантиришни бошладингизми?

- Йўқ. Ким жамоада қолиши ва кетиши ноаниқ ва биз бу ҳақида ўйламаяпмиз. Олдимиздаги асосий мақсад олимпиада. Барча футболчилар олимпиадага бориш имкониятига эга. Таркибдаги ўзгаришлар эса, жароҳат билан боғлиқ. Икки дарвозабонимиз ҳам жароҳатланган. Шу сабабли, Эдем Неманов дарвозамизни қўриқламоқда. Неманов яхши ўйнамоқда. Барча ротациялар жароҳат сабаб. Жароҳатланганлар сони ҳам кўпайиб кетди. Мамасидиқов энди сафга қайтмоқда.

- Жароҳатлар сони кўпайиб кетди дедингиз. Бунга сабаб нима?

- Турли хил жароҳатлар бор. Жиддий жароҳатларимиз йўқ. Кўпчиликнинг жароҳатлари мушаклар билан боғлиқ эди. Бу эса бироз вақт талаб этади. Александр Зевадинов эса операция қилинди. Жароҳатлар бўйича катта муаммо йўқ. Ротация қилган футболчиларимиз ҳам яхши ўйин намойиш этишмоқда.

- "Олимпик" жамоаси мавсум сўнгига қадар ушбу таркибини сақлаб қоладими ёки ёзги трансферлар ойнасида янги футболчиларни кўрамизми?

- Биз ҳар доим селекция ишларини олиб борамиз ва барча ёш футболчиларни кузатиб турамиз. Ёзда бир нечта футболчилар жамоадан кетиши мумкин. Янги футболчиларни кўриб чиқамиз ва бизга тўғри келса, уларни терма жамоага таклиф этамиз.

- "Андижон" сафида тўп тепаётган Шерзод Эсанов ўтган мавсум жамоангизда тўп тепганди. Эсановнинг олимпиадага бориш имкониятини қандай баҳолайсиз?

- Барча ёш футболчиларда имконият бор. Нафақат Эсанов, балки Бектемир Абдуманнонов ва Ислом Маматказинларни кузатиб бормоқдаман. Ушбу футболчилар "Андижон"нинг ғалабаларига катта ҳисса қўшмоқда. Ислом Маматказинни бир сафар терма жамоага жалб этгандим. Ҳозир у янада ўсди деган умиддаман. Бироқ Олимпиада ўйинларига бор йўғи 18та футболчини олиб кета оламиз ва шу сабабли биз кўпайтириш эмас, кўпроқ таркибни қисқартириш ҳақида ўйлашимиз керак. Кечаги машғулотларда футболчилар билан кўришдим ва улар менга ўз укаларимдек. Уларга кўпроқ меҳнат қилишларини сўраб қоламан.

- Интернетда тарқаган хабарларга кўра, асли ўзбекистонлик лекин ҳозирги кунда Канадада истиқомат қилаётган ёш футболчи Камрон Хабибуллоҳ Олимпиада ўйинларига жалб этилиши мумкин экан. Ушбу гаплар қанчалик рост?

- Ушбу хабарни мен ҳам интернетда ўқидим. Бундай футболчи борлигидан умуман хабарим йўқ. Уни танимайман. У футболчини ҳеч қанақасига терма жамоага жалб қилмаймиз. Биз уни танимаймиз. Бизда кенгайтирилган 70талик таркиб бор ва у футболчи ушбу таркибда йўқ.



Rating: +8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика