Latest news

01:52Голларга бой ўтган баҳсда «Бавария» ва «Реал Мадрид» ўзаро дуранг ўйнади  197 00:59"Интер" чемпионлигини нишонламоқчи бўлган мухлис парадга кўк сигир етаклаб чиқди  2 00:32Жака мураббийликда ўзини синаб кўрмоқчи  0 00:15Жоржиньо "Арсенал" билан шартномани узайтирмоқчи  0 23:48"Барселона" "Реал" собиқ футболчиси билан алоқага чиқди. Мадридликлар уни қайтаришни хоҳламади  2 23:23"Clash of Clans" видеоўйинида Холанд қиёфаси пайдо бўлади  6 23:00ЕЧЛ. "Бавария" — "Реал". Таркиблар маълум  29 22:46Рюдигер: "15 ёшга қадар тўшагимни ҳўллаб чиқардим. Бунинг уяладиган жойи йўқ"  7 22:29Эрон футзал терма жамоаси Бразилияга қарши ўртоқлик учрашуви ўтказмоқчи  0 22:14"Ланс" марказий ҳимоячиси клубдан кетиши мумкин  4 21:30АПЛ клуби мураббийи клипда суратга тушди  0 21:13"Ал Иттиҳод" Бензема, Фабиньо ва яна 4 нафар футболчи жароҳат олганини эълон қилди  0 20:46АПЛда энг кўп маош тўлайдиган клублар рейтинги эълон қилинди  5 20:29Карло Анчелотти: "Менинг "Бавария"дан ўч олиш ниятим йўқ"  11 20:02"Бавария"нинг 5 нафар футболчиси "Реал"га қарши ўйинда майдонга тушмаслиги мумкин  9

Каримжон Бозоров: "Иккинчи таймда сал бўшашдик ва гол ўтказиб юбордик" News

Каримжон Бозоров: "Иккинчи таймда сал бўшашдик ва гол ўтказиб юбордик"

Про-лиганинг 2-туридан ўрин олган "Хоразм" - "Навбаҳор-фарм" (1:0) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Каримжон Бозоров ўз фикрларини билдириб ўтди.

Ўйин ҳақида

- Хоразм аҳлига салом. Ўйинга келадиган бўлсак, биринчи бўлим тенг курашлар остида кечди. Иккинчи таймда сал бўшашдик. Зоналар пассивлик кузатилгани учун гол ўтказиб юбордик. Умуман олганда, ўйин тенг курашлар остида десак бўлади. Бу мағлубиятдан тўғри ҳулоса чиқариб, кейинги ўйинларда ғалаба қозонишга интиламиз. 

- "Навбаҳор-фарм" жамоасининг Про-лигада иштирок этишдан мақсади нима?

- Асосий мақсадимиз ёшларни тайёрлаш. Про-лига ҳам деярли Суперлига билан тенг турнир. Мақсадимиз ёшларна ўйин амалиёт бериб, катта жамоаларга тайёрлаш. Шу билан бирга, Про-лигада яхши натижа қайд этишни мақсад қилганмиз. 

- Шерзод Ғуломжоновнинг захирада қолдирилишига муносабат билдирсангиз.

- Шерзод Ғуломжоновга келадиган бўлсак, у ушбу ўйинга қилинган тактикага тушмай қолди. Умуман олганда, у яхши футболчи. Секин-секин жамоага қўшилиб кетмоқда. Унинг позициясидаги йигитлар бироз ёшроқ. Ҳар бир позицияда рақобат бўлиши керак. Шерзод ҳам ўз позициясида рақобатни ютиб чиқса, майдонга туширилади.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика