Latest news

12:49Фримпонг: "Мен учун бу финал - орзу"  0 12:13Суперлига. 9-тур учрашувларининг бошланиш вақти маълум  3 11:45Про лига. Бугун 9-турга старт берилади  1 11:25Гвардиола АПЛда 5-марта йил мураббийи бўлди, у фақат Фергюсондан орқада  5 11:00Бир мавсум қурбони: Дарвин Нуньес "Ливерпуль"да ўзини тополмаяпти (мутолаа учун)  2 10:20"Микст зона". Усмонали Исмоналиев: "Локомотив" ҳисобни тенглаштиргани "Бунёдкор"нинг фойдасига ишлади"  0 10:00Ўзбекистонда Евро-2024 мусобақаси қайси телеканалда намойиш этилиши маълум  21 09:34Гранит Жака: "Европа лигаси финалида аутсайдер деган нарса бўлмайди"  1 09:09"Микст зона". Расул Йўлдошев: "Елкамиздан катта тоғ ағдарилди"  3 08:40Финал. Бугун Европа лигаси ғолиби аниқланади   10 08:15"Челси" Почеттинонинг истеъфосини эълон қилди. Янги мураббий ким бўлади?  8 07:50"Микст зона". Маҳмуд Маҳамаджонов: "Бу ҳали бошланиши. "Бунёдкор" худди шу темпда давом этади"  3 07:20Про лига шарҳи. "Машъал"да биринчи мағлубият, "Мерседес" "Бухоро" ва навбатдаги истеъфо бўлган 8-тур ҳақида  0 01:49Левандовскининг охирги голи "Барселона" учун қимматга тушди  8 01:22Роналду Европа чемпионатида иштирок этиш бўйича рекордчига айланади  4

Камолиддин Мурзоев: "Бу сафар Олимпиадага чиқишимиз учун қандайдир ишонч бор" News

Камолиддин Мурзоев: "Бу сафар Олимпиадага чиқишимиз учун қандайдир ишонч бор"

Ўзбектистон олимпия терма жамоаси бироздан сўнг Қатар яшил майдонларида U-23 Осиё Кубогидаги юришини бошлайди.

Париж Олимпиадасига йўлланма берувчи бу турнирга кўпчиликнинг қизиқиши катта. Малайзияга қарши ўйин олдидан ўз вақтида Ўзбекистон олимпия терма жамоасида тўп тепган Камолиддин Мурзоаевнинг фикрларини тингладик. 


"Дарҳақиқат, футболимиз раҳбарлари Олимпиада йўлида барча шароитларни яратиб беришди. Камдан-кам давлатларда олимпия терма жамоаси учун алоҳида лойиҳа ишлаб чиқилган. "Олимпик"нинг биринчи даврларини эсласангиз бизга нотаниш номлар чиқиб келди. Ҳозирги кунда ҳар томонлама тайёрлар деб ўйлайман. Гуруҳдаги рақибларимиз ҳам биз истагандек. Лекин ҳеч бир ўйин олдидан юз фоиз ғалаба қозонади дея олмаймиз. Имкониятлар даражасида келиб чиқсак гуруҳимиз яхши. Легионерларимизнинг қўшилиши ҳам яхши мотивация бўлади. 

Бизда бундай мусобақалар олдидан ҳаддан ташқари катта босим бўлади. Кўпчилик футболчиларни тескарисига койишади. Ватан туйғуси йўқ, ватан учун ўйнамайди ва ҳоказо. Ички муҳитда, футболчининг тайёрланиш жараёнида бу катта босимни келтириб чиқаради. Кўплаб турнирларда сўнгги нуқтада нимадир етишмайди. Футболда менталитет деган нарсани таъкидлашади. Тарбия, ички кечинмалари шаклланган бир хиллик йўқ. Япония, Кореяга қарасангиз ҳар бир ёшда ўз руҳияти бор ва бу ўзгармайди. Бизда битта терма жамоамиз юқорига чиқиб кетади, бири тушиб кетади. Мана шунда балансни топа олсак марра бизники бўлади. 

Ўйлайманки, Тимур Кападзе шогирдлари бу ҳолатдан чиқиб кетишади. Мазкур терма жамоада баланс бор. Футболчилар бирга бўлгани билан турли клублардан келишган. Бу ўзининг ижобий ёрдамини бериши керак. Хурсанд қиладиган натижа билан қайтамиз деб ўйлайман. Қандайдир ишонч бор",- дейди Камолиддин Мурзоев. 

Rating: +2   

Comments

   
17 apr 17:00:23
Фк Аsaka
Шу пайтгача ишониб келганмиз катталар термасига хам Олимпия Термасига хам ва ишонишда давом етамиз.Бу сафар ишончни ортиги билан оклашади деган умиддамиз
-1   
17 apr 17:13:28
Uzbek uzb
O’lipdi endiyam chiqolmasa shuncha imkoniyat legionerlarni fifa kunlari bo’mayasam klubi blan kelishib olib kelishidi nechi yildan beri tayyorgarlik kamiga bitta Olimpik degan klub ochib termani bollarini yarmini yig’ib
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика