"Микст зона". Маҳмуд Маҳамаджонов: "Бу ҳали бошланиши. "Бунёдкор" худди шу темпда давом этади"
22 may 2024 07:50
News
"Микст зона". Маҳмуд Маҳамаджонов: "Бу ҳали бошланиши. "Бунёдкор" худди шу темпда давом этади"
"Қалдирғочлар" пойтахт дербисида рақиби устидан мавсумдаги илк ғалабасини тантана қилди. Учрашувдан сўнг мезбонлар сафида учрашувнинг энг яхши футболчиси бўлган Маҳмуд Маҳамаджоновнинг фикрларини тингладик.
|
Bunyodkor Makhmud Makhamadjonov - 59', Usmonali Ismonaliyev - 73', Mirjakhon Mirakhmadov - 90' |
Superliga. Round 8 21/05/2024, 19:00 2
:
3
Finished
|
Lokomotiv Sanjar Tursunov - 34', Dilshod Komilov - 90' |
"Кўрганингиздек ўйин осон бўлгани йўқ. Жуда қийин ғалабани қўлга киритдик. Айтишим мумкинки, бу 3 очко бизга сув ва ҳаводек зарур эди. Айни керакли ютуқ бўлди. Жамоадошларимга борларини беришгани учун раҳмат айтаман. Бор кучини берди, жон куйдиришди. Ҳиссиётлар жўш уриб турганиданми билмадим, ўзимизни чемпион бўлгандек ҳис қилмоқдамиз. Бу ҳали бошланиши, жамоамиз худди шу темпни давом эттиради.
"Бунёдкор" секин-аста ўз формасига кириб бормоқда. "Насаф" билан меҳмондаги дуранг қайсидир маънода қўшимча мотивация бўлди. Чемпионат лидеридан очко олгандик. "Локомотив"ни таслим қилишимиз шарт эди. Бошқа натижа ҳақида ўйлаганимиз йўқ",- дейди Маҳмуд Маҳамаджонов.
Similar news
championat.asia
Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Вильярреал" устидан ишончли ғалабага эришди, мезбонлар ўйинчиси 39-дақиқада майдондан четлатилди
"Реал" Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи
АПЛ. "Ман Сити" ўз майдонида "Вест Хэм"ни мағлуб этди, Ҳусанов 67-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Манба: Абдуқодир Ҳусановни АПЛнинг бошқа топ-клуби 47 миллион фунтга сотиб олишга тайёр
Comments