Latest news

02:55АПЛ. МЮнинг мағлубиятлари давом этади, бу сафар "Ньюкасл" уларни таслим қилди  14 02:51АПЛ. "Челси" ўз уйида мағлуб бўлди, "Астон Вилла" ғалабани қўлдан чиқарди  9 01:37Инглиз ҳакамлари ВАРдан сўнг ўз қарорини оммага эълон қилишни бошлайди  1 00:50Ниҳоят! Рэшфорд 5та ўйиндан сўнг МЮ қайдномасига киритилди  1 23:52Аббос Файзуллаев ва ЦСКАнинг бошқа футболчилари 158 нафар болакайларга қарши майдонга тушишди  1 23:43"Барселона" ваъдасининг устидан чиқа олмади  7 22:53U20 Осиё Кубогининг энг яхши дарвозабони "Пахтакор" билан хайрлашди  3 22:28Риан Исламов "Навбаҳор"га ўтди  4 22:02Испан клуби МЮ билан Антони борасида музокаралар ўтказмоқда  2 21:09"Пахтакор" ўз стадиони тайёр бўлгунча ўйинларни қайси аренада қабул қилади?  6 20:44Ҳоланд, Винисиус, Ямаль — дунёнинг энг қиммат футболчилари  18 20:20Слотт "Ливерпуль" ҳимоячиси жароҳат олганини маълум қилди  3 19:58Магуайр Аморим билан тен Ҳагни солиштирди  7 19:35"Қуёш чиқади. Биз қайтамиз" — Гвардиола  1 19:13"Манчестер Сити" нигериялик қанот ҳимоячисига қизиқмоқда  0

U-23 Осиё чемпионати-2016. Энг тезкор голни урган ва умиди эрта сўнган Ўзбекистон News

U-23 Осиё чемпионати-2016. Энг тезкор голни урган ва умиди эрта сўнган Ўзбекистон

23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё кубоги тарихига назар соламиз.

2016 йилги U-23 Осиё чемпионати 12–30 январь кунлари Қатар яшил майдонларида ўтказилди. Мазкур мусобақа Бразилияда бўлиб ўтган Ёзги Олимпия ўйинлари учун саралаш вазифасини бажариб берди. Турнирда жами 16 та жамоа иштирок этди.

Турнир мезбонлиги учун Қатар билан Ўзбекистон, Саудия Арабистони ва Эрон кураш олиб борди. Саралаш баҳсларида 43 та жамоа ўнта гуруҳга бўлинган ҳолда кураш олиб боришди. Фақатгина "B" гуруҳи саралаш учрашувлари Покистоннинг Лаҳур шаҳридаги портлашлар туфайли режалаштирилган санадан кечроқ ўтказилди.

Финал босқичи Доҳа ва Ал-Райян шаҳарларидаги тўртта стадионда ўтказилди. Мусобақада ҳакамлик қилиш учун Ўзбекистондан Илгиз Танташев ва Жаҳонгир Саидов (ёрдамчи ҳакам) чақирилди.

"A" гуруҳида Қатар ва Эрон чорак финал йўлланмасини қўлга киритди. Сурия ва Хитой эса мусобақа билан хайрлашди.

"B" гуруҳида Япония ва Шимолий Корея кейинги босқич масаласини ижобий ҳал қилди. Саудия Арабистони ва Таиланд эса ортга қайтишга мажбур бўлди.

"C" гуруҳида Жанубий Корея ва Ироқ пешқадамлар сафидан ўрин олди, Ўзбекистон ва Яман турнирни тарк этди.

2015 йилнинг ноябрида Самвел Бабаян Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бош мураббийи этиб тайинланганди. Олимпия терма жамоаси олдига эса Бразилияда бўлиб ўтадиган Олимпия мусобақаларига йўлланмани қўлга киритиш вазифаси қўйилганди.

Ўзбекистон U-23 терма жамоаси қайдномаси

Дарвозабонлар: 1.Асилбек Амонов ("Қўқон-1912"), 12.Абдумавлон Абдужалилов ("Нефтчи"), 21.Жавоҳир Илёсов ("Машъал").

Ҳимоячилар: 2.Акром Комилов ("Бунёдкор"), 3.Сардор Раҳмонов ("Нефтчи"), 4.Жамшид Болтабоев ("Пахтакор"), 5.Достон Турсунов ("Нефтчи"), 6.Максимилиан Фомин ("Бухоро"), 7.Владимир Козак ("Пахтакор"), 14.Жавлон Мирабдуллаев ("Металлург"), 18.Абдуллоҳ Олимов ("Пахтакор"), 20.Муҳсинжон Убайдуллаев ("Пахтакор"). 

Ярим ҳимоячилар: 8.Жавоҳир Соҳибов ("Пахтакор"), 9.Жалолиддин Машарипов ("Пахтакор"), 10.Жамшид Искандеров ("Пахтакор"), 13.Ҳусниддин Ғофуров ("Жавор Иванжича", Сербия), 16.Икром Алибоев ("Локомотив"), 17.Достон Ҳамдамов ("Бунёдкор"), 19.Отабек Шукуров ("Бунёдкор"), 22.Тимур Ҳакимов ("Оқтепа").

Ҳужумчилар: 11.Игорь Сергеев ("Пахтакор"), 15.Жасур Ҳакимов ("Сўғдиёна"), 23.Элдор Шомуродов ("Бунёдкор").

Бош мураббий: Самвел Бабаян.

U-23 Осиё чемпионатининг дастлабки турида Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Жанубий Кореяга қарши майдонга тушиб мағлуб бўлди.

Ўйиннинг 17-дақиқасида бош ҳакам катта саҳнага чиқди. У Отабек Шукуров тўпни қўли билан ўйнади деб ҳисоблаб 11 метрли жарима тўпи белгилади. Аслида тўп Отабекнинг бўйнига тегиб қайтганди. Пенальтидан Мун Чанг Жин унумли фойдаланди ва ҳисобни очди - 1:0.

23-дақиқада Игорь Сергеев ҳимоячилар хатосидан фойдаланиши мумкин эди, бироқ унинг зарбасини дарвозабон қайтарди. Тайм сўнггида Жамшид Искандеровда ҳам гол уриш имконият бўлганди, кучсиз зарбани посбон ушлаб олди. 

Иккинчи бўлим бошида Мун Чанг Жин чап қанотдан бошланган ҳужумни ўнг қанотда якунлади, у ўткир бурчакдан дарозамизни ишғол қилди - 2:0.

56-дақиқада 2015 йил Осиёнинг энг яхши ёш футболчиси деб топилган Достонбек Ҳамдамов жарима майдони ташқарисидан туриб чап оёғи билан чиройли гол уриб ҳисобни қисқартирди - 2:1.

72-дақиқада ўйин бош ҳаками Фаҳад Ал Мирдаси майдон марказида рақиб футболчиси билан тўқнашиб кетган Жамшид Болтабоевга дарҳол қизил карточка кўрсатди. 10 киши бўлиб қолган жамоамиз қолган дақиқаларда бошқа гол ура олишмади ва дастлабки турда аламли тарзда мағлубият қабул қилиб олинди.

Жанубий Корея - Ўзбекистон 2:1

13 январь 2016. Доха. "Суҳайим бин Ҳамад" стадиони

Ҳакамлар: Фаҳад Ал Мирдаси, Абдуллоҳ Мутлоқ Ал Шалваи ва Муҳаммад Маки Алабакри (барчаси Саудия Арабистони), Адҳам Муҳаммад Макхамдеҳ (Иордания)

Голлар: Мун Чанг Жин 20 пенальти, 48 - Достонбек Ҳамдамов 56

Жанубий Корея: 1.Ким Донг Жун, 7.Мун Чанг Жин (14.Ли Йонг Жаэ, 76), 8.Ли Чанг Мин (9.Ким Хюн, 87), 20.Хванг Хи Чан, 5.Йеон Жеи Мин, 4.Сонг Жу Хун, 2.Сим Санг Мин, 18.Жин Сеонг Ук (22.Квон Чанг Хун, 59), 3.Ли Сеул Чан, 10.Рю Сеунг Ву, 6.Парк Йонг Ву.

Ўзбекистон: 12.Абдумавлон Абдужалилов, 6.Максимилиан Фомин, 4.Жамшид Болтабоев, 6.Акром Комилов, 7.Владимир Козак, 8.Жавоҳир Соҳибов, 19.Отабек Шукуров, 10.Жамшид Искандеров (3.Сардор Раҳмонов, 55), 17.Достон Ҳамдамов (13.Ҳусниддин Ғофуров, 80), 23.Элдор Шомуродов (9.Жалолиддин Машарипов, 67), 11.Игорь Сергеев.

Четлатиш: Жамшид Болтабоев 72.

ВИДЕО

Ироққа қарши учрашувнинг 11-сонияси Достонбек Ҳамдамов ҳисобни очишга эришди - 1:0. Бу мусобақа тарихидаги энг тезкор гол бўлди. Биринчи бўлим охирида ироқликлар иккита гол уриб ҳисобда олдинга ўтиб олишди.   78-дақиқада чап қанотдан Машарипов ошириб берган тўпни Тимур Ҳакимов боши билан дарвозага йўллади - 2:2.

Бироқ 82-дақиқада Ҳумам Тариқ ҳимоядаги хатодан сўнг гол урди, бу вазиятда қанот ҳаками байроғини кўтарди, бош ҳакам эса ўйинни давом эттирди - 2:3.

Шу тариқа, иккита ўйинда иккита мағлубиятга учраган Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Рио де Жанейродаги Олимпиада ўйинларига йўлланмани қўлдан бой берди.

Ўзбекистон - Ироқ 2:3

16 январь 2016. Доха. "Суҳайим бин Ҳамад" стадиони.

Ҳакамлар: Аҳмад Абу Бакар Саид Ал Каф (Уммон), Абу Бакар Салим Ал Амри (Уммон), Отсука Харихуро (Япония), Рюжи Сато (Япония)

Голлар: Достонбек Ҳамдамов 1, - 1:0. Амжад Атван 38, - 1:1. Маҳди Комил 42, - 1:2. Тимур Ҳакимов, 78 - 2:2. Ҳумам Тариқ 82, - 2:3.

Ўзбекистон: 12.Абдумавлон Абдужалилов, 3.Сардор Раҳмонов (16.Икром Алибоев, 74), 14.Жавлон Мирабдуллаев, 2.Акром Комилов, 7.Владимир Козак, 8.Жавоҳир Соҳибов, 19.Отабек Шукуров, 10.Жамшид Искандеров (9.Жалолиддин Машарипов, 46), 17.Достон Ҳамдамов (22.Тимур Ҳакимов, 76), 23.Элдор Шомуродов, 11.Игорь Сергеев.

Ироқ: 1.Фаҳад Толиб, 3.Ҳамза Аднан, 4.Мустафо Надим, 5.Али Фаёз, 8.Муҳанад Абдулраҳим (18.Айман Ҳусайин, 63), 9.Маҳди Камил (2.Саад Нотиқ, 87), 10.Али Хисни (14.Мазин Фаяяд, 76), 11.Ҳумам Тариқ, 15.Сафа Жаббор, 19.Амжед Атван, 21.Али Қосим.

Огоҳлантиришлар: Сардор Раҳмонов 28, Ҳумам Тариқ 82, Жавоҳир Соҳибов 83.

ВИДЕО

Амалда ҳеч нарсани ҳал қилмайдиган 3-турда Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси Яманни мағлуб этди.

18-дақиқада Шукуров тўпни жарима майдонига узатди, Достонбек Ҳамдамовнинг зарбаси ҳимоячига тегиб қайтди, қайтган тўпни Соҳибов дарвозага йўллади - 1:0. Биринчи бўлимда бошқа гол урилмади.

68-дақиқада Элдор Шомуродов ўнг қанотдан тўпни жарима майдони ичига узатди, ҳаводаги курашда Сергеев ҳимоячилардан устун келди ва боши билан гол урди - 2:0. Учрашув тугашига 8 дақиқа қолганида Яманликларнинг чемпионатдаги илк аниқ зарбаси гол билан тугади. Аҳмад Ал Сарори 35 метрлардан Абдумавлон Абдужалилов дарвозасига тўп киритди - 2:1.

Ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқада чап қанотда тўпни эгаллаб олган Машарипов жарима майдони ичига кириб борди ва ҳимоячиларни ортда қолдириб, дарвозанинг юқори тўққизлигини ишғол қилди - 3:1.  

Ўзбекистон - Яман 3:1

19 январь 2016. Доха. "Суҳайим бин Ҳамад" стадиони

Ҳакамлар: Ма Нинг (Хитой), Ванг Дексин (Хитой), Хсю Мин Ю (Хитой Тайпеи), Хеттиканканамге Перера (Шри-Ланка)

Голлар: Жавоҳир Соҳибов 17, - 1:0.Игорь Сергеев 68, - 2:0.Аҳмад Ал Сарори 82, - 2:1. Жалолиддин Машарипов 90+1, - 3:1.

Ўзбекистон: 12.Абдумавлон Абдужалилов, 4.Жамшид Болтабоев, 14.Жавлон Мирабдуллаев, 2.Акром Комилов, 7.Владимир Козак, 8.Жавоҳир Соҳибов, 19.Отабек Шукуров, 9.Жалолиддин Машарипов, 17.Достон Ҳамдамов (10.Жамшид Искандеров, 67), 23.Элдор Шомуродов (15.Жасур Ҳакимов, 77), 11.Игорь Сергеев.

Захира: 1.Асилбек Омонов, 3.Сардор Раҳмонов, 5.Достон Турсунов, 6.Максимилиан Фомин, 16.Икром Алибоев, 22.Темур Ҳакимов.

Яман: 23.Салим Ал Харш, 3.Алави Фадақ, 11.Абдулвасеа Ал Матари (9.Холид Муҳаммад, 85), 12.Аҳмад Али Ал Хифи (8.Башир Ал Манифи, 66), 13.Ала Аддин Маҳди, 14.Аммар Хамсан, 15.Осама Анбар, 17.Муҳаммад Ал Сарори, 18.Аҳмад Абдуллоҳ Аҳмад Алос, 19.Муҳаммад Боқшан, 21.Аҳмад Ал Сарори.

Захира: 1.Эсам Ал Ҳакими, 2.Файсал Ба Хурмуз, 4.Мугахед Фареа, 5.Абдулмуаин Ал Жарши, 6.Абдулхолиқ Манеа, 7.Волид Моҳд Ал Хубаиши, 10.Сулаймон Ҳезам, 16.Аҳмад Батавил, 20.Ёсир Ал Габр, 22.Ёсир Тхаваб.

ВИДЕО

"D" гуруҳида Бирлашган Араб Амирликлари ва Иордания 1/4 финал иштирокчисига айланди. Австралия ва Вьетнам эса гуруҳда қолиб кетди.

Чорак финал

Япония — Эрон 3:0 (қўшимча бўлимларда)

Қатар — Шимолий Корея 2:1 (қўшимча бўлимларда)

Жанубий Корея — Иордания 1:0

БАА — Ироқ 1:3 (қўшимча бўлимларда)

Ярим финал

Япония — Ироқ 2:1

Қатар — Жанубий Корея 1:3

3-ўрин учун 

Қатар — Ироқ 1:2 (қўшимча бўлимларда)

Голлар: Аҳмад Алаа (27) — Муҳаннад Абдулраҳим (86), Айман Ҳусайн (109)

Финал

Жанубий Корея — Япония 2:3

Голлар: Квон Чанг Ҳун (20), Жин Сунг Вук (47) — Такума Асано (67, 81), Шиня Яжима (68)

ВИДЕО

Шу тариқа, мусобақадаги дастлабки уч ўринни эгаллаган жамоалар Рио-2016 Олимпиадаси йўлланмасини қўлга киритди.

Энг яхши тўпурар: Аҳмад Алаа (Қатар) — 6 та гол;

Энг яхши футболчи: Шоя Накажима (Япония);

Фейр-плей: Япония.

Қизиқарли маълумотлар

Турнир давомида Қатар, Сурия ва Яманнинг бир қатор ўйинчилари 1993 йилнинг 1 январида таваллуд топгани, улар назарий жиҳатдан 23 ёшдан катта бўлгани учун баҳс-мунозараларга сабаб бўлди.

Мусобақа ФИФА кунлари доирасида ўтказилмагани туфайли Сон Хён Мин, Шинжи Кагава, Сардор Азмун каби ёш юлдузлар иштирок эта олмади.

Аввалги мусобақадаги сингари бу сафар ҳам Ўзбекистон иштирокидаги ўйинга энг кам мухлис ташриф буюрди. Яманга қарши баҳсни бор-йўғи 227 томошабин кузатган.

Бирлашган Араби Амирликлари Олимпия терма жамоаси бош мураббийи Абдулла Мисфир Иорданияга қарши беллашув бошланиш арафасида ўзини яхши ҳис қилмаган ва шифохонага олиб кетилган.

Ўзбекистон билан бир гуруҳдан ўрин олган Ироқ жамоаси футболчиси Саиф Салмон чорак финал доирасида БААга қарши ўйинда захира ўриндиғида ўтиришдан бош тортгани учун терма жамоадан четлатилган.

U-22 Осиё чемпионати-2013. Антирекордчи Ўзбекистон, голни нишонлашда жароҳатланган мураббий, ИШИДга қиёсланган Саудия Арабистони ҳамда чилим чекиш туфайли шифокорсиз қолган жамоа тўғрисида ҳикоя қиламиз


Оқил Абдубарноев тайёрлади.

Rating: -4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика