Latest news

17:36Френки Де Йонгнинг товон пули ярим млрд. еврога етди  0 16:50ФИФА Ғазодаги барча футбол иншоотларини тиклашга ёрдам беради  3 16:43Англия жаҳон чемпионатида 17-бор иштирок этади  0 16:15Трамп хавфсизлик сабабли Бостонни ЖЧ-2026 ўйинларидан маҳрум этиш билан таҳдид қилди: "Мен Инфантинога қўнғироқ қиламан — у буни осонликча амалга оширади"  2 16:00Дембеле атрофидагилар "Олтин тўп" сабаб футболчининг маоши Неймар ва Мессиникидек бўлиши керак деб ҳисобламоқда  0 15:32"Манчестер Сити" тўқ яшил тусдаги янги формасини тақдим этди, унда NFC чипи мавжуд  1 14:45Саводхонлик даражаси 90% бўлган вулқонлар мамлакати ҳам ЖЧда иштирок этади  1 14:18Келажак юлдузлари. The Guardian нашри ўзбекистонлик футболчини 60 нафар энг иқтидорли ўйинчилар рўйхатига киритди  6 13:15Ўзбек клублари ўз тарихида илк бор ЖЧ учун ФИФАдан компенсация олади  9 13:10Футзал. Бугун Кака бошчилигидаги Қозоғистон терма жамоаси Тошкентга келади   6 12:57“Машъал” жамоаси 1111-расмий учрашув остонасида  1 12:50Месси терма жамоа тарихидаги рекордчига айланди  12 12:09Қайси терма жамоалар ЖЧ-2026 иштирокчисига айланиб улгуришди?  5 11:36Марокаш Германия ва Испания ўрнатган жаҳон рекордини янгилади   1 10:52Ван Бастен ван Дейк ҳақида: "У дунёнинг энг яхши ҳимоячиси бўлиши мумкин, лекин етакчи эмас"  4

Гвардиола АПЛда 5-марта йил мураббийи бўлди, у фақат Фергюсондан орқада News

Гвардиола АПЛда 5-марта йил мураббийи бўлди, у фақат Фергюсондан орқада

Англия Премьер лигасида Хосеп Гвардиола 2023/2024 йилги мавсумнинг энг яхши мураббийи деб топилди.

"Манчестер Сити" бош мураббийи ушбу совринни бешинчи марта қўлга киритмоқда. Пеп бундан олдинги 5та чемпион бўлган мавсумидан тўрттасида йил мураббийи бўлганди. Булар: 2017/2018, 2018/2019, 2020/2021 ва 2022/2023 йилги мавсумлар.

Бу борада Гвардиоладан олдинда фақат Сэр Алекс Фергюсон бор. "Манчестер Юнайтед" собиқ устози АПЛда 11 марта мавсумнинг энг яхши мураббийи деб топилган.

Англия Премьер лигасида энг кўп бор йилнинг энг яхши мураббийи бўлган мутахассислар:

1. Сэр Алекс Фергюсон - 11 марта

2. Хосеп Гвардиола - 5

3. Жозе Моуринью - 3

4. Арсен Венгер - 3

5. Юрген Клопп - 2 марта.


Эслатиб ўтамиз, Гвардиола жорий мавсум АПЛда 6-бор чемпион бўлганди. Бу борада ҳам ундан олдинда фақат Фергюсон бор - 13та чемпионлик.

Rating: +10   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика