Latest news

13:04"Барселона" етакчисини "Манчестер Сити"га сотмайди  0 12:27Мареска "Челси" ҳужумчиси жиддий жароҳат олганини тасдиқлади  1 11:59"Андижон" "Сўғдиёна" ва "Нефтчи" ҳимоячиларига кўз тикди  2 11:37"Ливерпуль" Салоҳни "Интер"га қарши ўйин қайдномасига киритмайди  1 11:09"Реал" трансферлари тақдири Винига боғлиқ  4 10:27Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди  37 09:47"Олтин тўп" соҳиби Салоҳни танқид қилди  10 09:19Слот ва Салоҳ ўртасидаги низода "Ливерпуль" раҳбарияти кимни қўллаб-қувватлаши маълум  2 08:54Суперлига-2025: Иккинчи давранинг энг омадли трансферлари тўққизлиги  2 08:26"Андижон" сардори фаолиятини водийнинг бошқа жамоасида давом эттириши мумкин  4 08:00Неймар қийин ўтган мавсум ва мақсадлари ҳақида фикр билдирди  0 07:36Неймар ваъдасида турди. "Сантос" сўнгги турда йирик ғалабага эришди ва Элитада ўз ўрнини сақлаб қолди  2 03:08А Серия. Хойлунднинг дубли "Наполи"га "Ювентус" устидан ғалабани тақдим этди  11 03:05Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди  145 01:31Бундеслига. "Боруссия" ўз майдонида "Хоффенхайм"ни қийинчиликсиз мағлуб этди  0

"Нефтчи" 2011 йилдан буён Наманганда ғалаба қозона олмаяпти, "Сурхон" "Насаф"ни фақат бир марта мағлуб этган — Суперлига 8-тур превьюси News

"Нефтчи" 2011 йилдан буён Наманганда ғалаба қозона олмаяпти, "Сурхон" "Насаф"ни фақат бир марта мағлуб этган — Суперлига 8-тур превьюси

Бугун Ўзбекистон Суперлигасида 8-тур ўйинлари старт олади. Тур превьюси билан танишинг.


"Қизилқум" – "Олимпик"
18 май. Қарши. "Марказий" стадиони. 19:00
Бош ҳакам
: Тўрабек Суюнов
Қанот ҳакамлари: Шоҳруҳ Аъзамов, Ислом Носиров
Захира ҳаками: Найим Қосимов
VAR: Аҳрол Рисқуллаев
AVAR: Зилола Раҳматова
Назоратчи: Виктор Серазитдинов
Комиссар: Қудрат Мадраимов

"Қизилқум" - "Олимпик" ҳозирга қадар 4 марта ўзаро тўқнаш келишган. Икки марта Навоий клуби ғолиб бўлган, бир марта олимпиячилар зафар қучишган ва яна битта ўйинда дуранг қайд этилган. Ўтган мавсум "Қизилқум" бу жамоа дарвозасига гол ура олмаган.



"Андижон" – "Металлург"
18 май. Андижон. "Бобур Арена". 19:00
Бош ҳакам:
Султонмурод Абдураҳмонов
Қанот ҳакамлари: Александр Буров, Акмал Ғиёсов
Захира ҳаками: Достон Мирзараимов
VAR: Рустам Лутфуллин
AVAR: Ислом Азимов
Назоратчи: Жаҳонгир Саидов
Комиссар: Ойбек Юнусов


"Андижон" - "Металлург" бугунгача Ўзбекистон чемпионати доирасида 42 марта ўзаро ўйин ўтказишган. 18 марта бекободликлар, 13 марта андижонликлар 3 очко эгасига айланишган. Қолган 11 та ўйинда томонлар дуранг қайд этишган. Охирги 6 тўқнашувнинг фақат биттасида "бургутлар" ғолиб бўлишган. Ягона ғалаба ўтган йил Андижонда қўлга киритилган - 5:0.




ОКМК – "Сўғдиёна"
19 май. Олмалиқ. ОКМК спорт мажмуаси. 19:00
Бош ҳакам
: Ғайрат Жўраев
Қанот ҳакамлари: Артём Калинин, Элнур Дониёров
Захира ҳаками: Санжар Назаров
VAR: Раҳимбек Каримов
AVAR: Ҳусан Худойбердиев
Назоратчи: Тимур Галеев
Комиссар: Даврон Иброҳимов

ОКМК ҳамда "Сўғдиёна" Ўзбекистон чемпионатида бугунгача 30 бор тўқнаш келишган. 12 учрашувда олмалиқликлар ғолиб бўлишган, 10 та баҳсда жиззахликлар ғалабани тантана қилишган бўлса, қолган 8 ўйинда томонлар муроса кўчасини танлашган. ОКМК охирги 4 та ўзаро ўйиннинг барчасида бу жамоани мағлуб этган.



"Навбаҳор" – "Нефтчи"
19 май. Наманган. "Марказий" стадиони. 19:00
Бош ҳакам
: Азиз Асимов
Қанот ҳакамлари: Аваз Абдуллаев, Ойбек Калахўжаев
Захира ҳаками: Фарруҳ Янсупов
VAR: Рустам Лутфуллин
AVAR: Зиёдулло Абдураҳмонов
Назоратчи: Константин Смирнов
Комиссар: Шоҳруҳ Саид

"Навбаҳор" ва "Нефтчи" бугунга қадар 58 марта тўқнаш келишган. 26 ўйинда фарғоналиклар, 14 та баҳсда наманганликлар 3 очко эгасига айланишган. Қолган 1ўйинда ғолиб аниқланмаган. "Нефтчи" Намангандан сўнгги бор 2011 йилда ғалаба билан қайтган. Бу жамоалар ўртасидаги Наманганда ўтган охирги 4 та ўйиннинг барчаси дуранг билан тугаган.



"Динамо" – "Пахтакор"
20 май. Жиззах. "Сўғдиёна" стадиони. 19:00
Бош ҳакам:
Акмал Раҳимов
Қанот ҳакамлари: Ҳусниддин Шодмонов, Шавкат Раҳматов
Захира ҳаками: Зокир Сапоев
VAR: Аскер Нажафалиев
AVAR: Андрей Цапенко
Назоратчи: Зокир Қодиров
Комиссар: Шерзод Ражабов

"Динамо" ҳамда "Пахтакор" Ўзбекистон чемпионати доирасида 50 марта ўзаро ўйин ўтказишган. 39 баҳсда тошкентликлар, 6 та ўйинда самарқандликлар ғолиб бўлишган. Қолган 5 учрашувда томонлар муросага келишган. "Динамо" чемпионат доирасида сўнгги бор ўз майдонида 2010 йилги мавсумда бу рақибни мағлуб этган. "Пахтакор" охирги 4 та ўйиннинг барчасида бу жамоани мағлуб этган (чемпионат доирасида).



"Сурхон" – "Насаф"
20 май. Тошкент. "Пахтакор" стадиони. 19:00
Бош ҳакам
: Ильгиз Танташев
Қанот ҳакамлари: Шоҳнур Юлдашев, Алишер Раҳимқулов
Захира ҳаками: Сардор Миродилов
VAR: Иброҳим Исмоилов
AVAR: Анвар Маражабов
Назоратчи: Владислав Цейтлин
Комиссар: Владимир Назаров

"Сурхон" ва "Насаф" клублари ҳозирга қадар 26 марта тўқнаш келишган. 21 та ўйинда қаршиликлар зафар қучишган, 4 баҳсда дуранг қайд этилган. Термиз клуби чемпионат доирасида фақат бир марта бу рақибдан устун келган (1999 йил). "Аждарлар" сўнгги 4 учрашувнинг барчасида бу жамоани мағлуб этишган.



"Бунёдкор" – "Локомотив"
21 май. Тошкент. "Бунёдкор" стадиони. 19:00
Бош ҳакам
: Шавкат Насибуллаев
Қанот ҳакамлари: Александр Сидоров, Бахтиёрхўжа Шавкатов
Захира ҳаками: Маъмуржон Илҳомов
VAR: Абдурашид Худойберганов
AVAR: Алишер Усмонов
Назоратчи: Марат Исмоилов
Комиссар: Бекзод Арипов

"Бунёдкор" ҳамда "Локомотив" Ўзбекистон чемпионати доирасида бугунгача 32 марта ўзаро ўйин ўтказишган. 12 учрашувда "қалдирғочлар", 11 та баҳсда "темирйўлчилар" ғолиб бўлишган. Қолган 9 ўйинда дуранг қайд этилган. "Локомотив" бу жамоа майдонидан сўнгги бор 2018 йилги мавсумда ғалаба билан қайтган.



Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика