Latest news

20:50"Барселона" молиявий фэйр плей билан боғлиқ муаммо бўлган тақдирда кимни қурбон қилишини танлаб олди  0 20:30АПЛ. Чемпионликка даъвогар "Ман Сити" "Ноттингем Форест" меҳмони бўлмоқда (онлайн ҳисоб)  0 20:19"Ризеспор" — "Анкарагюжю". Ҳусниддин Алиқулов доимгидек асосий таркибда  1 20:03Туркия Суперлигаси. "Кайсериспор" Шукуров тўлиқ ўйнаган баҳсда меҳмонда ғалабага эришди  2 20:02АПЛ. "Тоттенхэм" ва "Арсенал" ўртасидаги Лондон дербисида 5та гол урилди  13 20:01Ўзбекистон кубоги. "Насаф" "ўлим гуруҳи"дан омон чиқмади, "Андижон" кейинги босқичда ва бошқа натижалар  74 19:54Ўзбекистон кубоги. "Навбаҳор" "Динамо" билан баҳсда ғалабани қўлдан бой берди  61 18:38Кунде АПЛ клубига ўтиши мумкин  2 18:14Осиё Кубоги. Ўзбекистон Индонезияга қарши тўлиқ оқ либосда ўйнайди  8 18:09Футзал бўйича Осиё кубоги. Ярим финалда пенальтилар серияси орқали Ўзбекистондан ўтган Эрон финалда Таиландни қийинчиликсиз мағлуб этди ва 13-бор ғолибликни қўлга киритди  3 17:30А Серия. Чалханоглунинг дубли "Интер"га "Торино" устидан ғалабани тақдим этди  4 16:49Индонезия U-23 бош мураббийи: "Ўзбекистоннинг нега кўп гол уриб, дарвозасидан тўп ўтказмаслигини билиб олдим. Мен бу жамоага ютқазмаганман"  49 16:43Футзал бўйича Осиё кубоги. Хосе Венансио Лопес Тожикистонга қарши ўйиндан сўнг нималар деди?  7 16:08ҚПЛ. "Ордабаси" меҳмонда "Елимай" билан дуранг ўйнади, Яхшибоев ва Умаров эса...  1 15:40"Бавария" — "Реал" ўйинини ким бошқариб боради?  17

ЖЧ-2022 саралаш. Эртага бизни қандай ўйинлар кутмоқда? News

ЖЧ-2022 саралаш. Эртага бизни қандай ўйинлар кутмоқда?

Эртага, 15 окятбрь куни ЖЧ-2022 саралаш босқичининг иккинчи раунд 4-тур учрашувлари бўлиб ўтади.

Қуйида ҳар бир гуруҳга тўхталган ҳолда қандай ўйинлар кутаётганини келтириб ўтамиз. 

"A" гуруҳи - Хитой, Сурия, Филиппин, Мальдив, Гуам.

Дастлабки иккита учрашувни ғалаба билан якунлаган Хитой сафарда Филиппин меҳмони бўлади. Сурия эса Дубайдаги "Ал Мактум" стадионида гуруҳ аутсайдери Гуамни қабул қилади. 

17:00. Филиппин - Хитой

19:00. Сурия - Гуам


"B" гуруҳи - Австралия, Иордания, Хитой Тайпейи, Қувайт, Непал.

Жаҳон чемпионатига чиқишга даъвогарлардан бири Австралия Хитой Тайпейига сафар қилади. Иордания эса Амманда Непални қабул қилади. Жамоаларни ҳозирча 1 очко ажратиб турибди. 

16:40. Хитой Тайпейи - Австралия

21:00. Иордания - Непал 


"C" гуруҳи - Эрон, Ироқ, Баҳрайн, Гонконг, Камбоджа.

Албатта, гуруҳдаги асосий баҳс Баҳрайн ва Эрон ўртасида кечади. Камбоджа кейинги босқичдан умид қилмаса ҳам бўлади, шунга қарамай бу жамоа ўз уйида Ироқдан очко олишга ҳаракат қилса керак. 

16:30. Камбоджа - Ироқ

21:30. Баҳрайн - Эрон

 

"D" гуруҳи - Саудия Арабистони, Ўзбекистон, Фаластин, Яман, Сингапур.

Эртага диққат-эътиборимиз биринчи навбатда Ўзбекистон терма жамоаси иштирокидаги ўйинга қаратилади. Футболчиларимиз Сингапурга қарши баҳс олиб боришади. Гуруҳдаги иккинчи ўйин Ал Рам шаҳрида Фаластин ва Судия Арабистони ўртасида кечади. 

16:45. Сингапур - Ўзбекистон

18:00. Фаластин - Саудия Арабистони


"E" гуруҳи - Бангладеш, Уммон, Ҳиндистон, Афғонистон, Қатар.

Ўз майдонида Ҳиндистонни енга олмаган Қатар бу сафар Уммон билан куч синашади. Жамоаларни атиги бир очко ажратиб турибди. Ҳиндистон эса аутсайдер Бангладешни қабул қилади. 

19:00. Ҳиндистон - Бангладеш

21:30. Қатар - Уммон 


"F" гуруҳи - Япония, Қирғизистон, Тожикистон, Мьянма, Мўғулистон.

Ён қўшнимиз Тожикистон эртага Японияга қарши майдонга тушади. Душанбеда ниҳоятда қизиқарли баҳс кечиши кутиляпти. Мўғулистон эса ўз майдонида Қирғизистонни қабул қилади. Ҳар икки жамоа ҳозирча 3 очкодан тўплаган. 

13:00. Мўғулистон - Қирғизистон

17:15. Тожикистон - Япония 

  

"G" гуруҳи - БАА, Вьетнам, Таиланд, Малайзия, Индонезия.

Сафарда Малайзияни ютиб қайтган БАА Таиландга сафар қилади. Бу ўйинда БАА термаси очко йўқотиши мумкин, чунки Таиланд ўз майдонида анча кучли ўйин намойиш этади. Индонезия эса Вьетнам билан баҳс олиб боради. 

16:30. Индонезия - Вьетнам

17:00. Таиланд - БАА

 

"H" гуруҳи - Жанубий Корея, Ливан, КХДР, Туркманистон, Шри Ланка.

Ва ниҳоят, охирги гуруҳда иккита корейс жамоаси ўзаро баҳс олиб боради. Бу ҳам ўзига хос тарихий аҳамиятга бўлса ажаб эмас. Ҳали бирорта ўйинда очко жамғармаган Шри Ланка ўз уйида Ливанни қабул қилади. 

13:30. КХДР - Жанубий Корея

19:00. Шри Ланка - Ливан


Эслатма: Саралаш босқичида 40та жамоа қатнашяпти. Мусобақа регламентига кўра, ҳар бир гуруҳ ғолиби (8та) ва энг яхши 4та иккинчи ўрин эгаси (жами 12та жамоа) кейинги босқичга йўл олади. 3-турдан сўнг иккинчи ўринда бораётган Сурия, Уммон, КХДР ва Тожикистон энг яхши кўрсаткичга эга бўлиб туришибди.

Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика