Latest news

00:33Шацких: "Ҳужумда эса бизга охирги узатма ёки зарба етишмади"  3 00:05Роналду 30 ёшга тўлганидан бери 450та гол урди  6 23:37Шавкат Мирзиёев - Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитасининг раиси  11 23:20"Ал Аҳли" муддатидан аввал кейинги босқичда, Роналдунинг голлари "Ал Насср"га 3 очко тақдим этди  16 22:54Элит ОЧЛ. "Истиқлол" ва "Пахтакор" ўртасидаги зерикарли ўйинда ҳисоб очилмади  43 22:30Ансу Фати Роналдунинг жамоадошига айланиши мумкин  1 22:20"Барселона"нинг XXI асрдаги энг яхши футболчилари  13 21:25Британия топ-клублари Шотландия ёшлар терма жамоаси сардорини кузатишмоқда  0 20:45"Эвертон" собиқ футболчисига ҳайдовчи бўлиб ишлаш таклиф қилинди  1 19:45Элит ОЧЛ. "Истиқлол" – "Пахтакор". Таркиблар эълон қилинди. Машарипов бошланғич таркибдами?  18 19:20"Sky Sports"нинг Рубен Аморим билан жонли эфирда уюштираётган суҳбатини бузиб қўйган Эд Ширан кечирим сўради  0 18:55"Нефтчи" – "Насаф" баҳсида қаршиликлар футболчисини четлатиш учун асос бўлмаган — Эксперт-ҳакамлар комиссияси хулосаси  9 18:24"Астон Вилла" "Манчестер Юнайтед" ҳужумчисини сотиб олмоқчи  1 17:58"Реал" "Ливерпул"га қарши ўйин олдидан жиддий йўқотишга учради  21 17:31Салоҳ: "Деярли декабрь бўлди ва мен клубда қолиш учун бирорта ҳам таклиф олмадим"  4

Атланта-1996. Мухтор Қурбонов, Дилмурод Назаров, Неъматилло Қутибоевлари бор терма жамоанинг Олимпиада сари илк уриниши қандай бўлган? News

Атланта-1996. Мухтор Қурбонов, Дилмурод Назаров, Неъматилло Қутибоевлари бор терма жамоанинг Олимпиада сари илк уриниши қандай бўлган?

Бир неча кундан сўнг Тимур Кападзе бошчилигидаги Ўзбекистон ОТЖ Париж-2024 Олимпиадаси йўлланмаси учун курашга киришади.

Биз эса бугундан бошлаб  U-23 терма жамоамизнинг Олимпиада сари ҳаракатларини навбати билан ёдга олиб чиқамиз. Футболда 2 та нуфузли мусобақа бор.  Бири жаҳон чемпионати бўлса, иккинчиси Олимпия ўйинлари. Олимпиадада спортнинг бошқа турларига жуда катта эътибор берилиши натижасида кўпинча футбол орқа планда қолиб кетади. Шунга қарамай мухлисларимиз доим олимпия терма жамоамиздан Олимпиадага чиқишни кутиб келишади. Лекин бу ҳозирча амалга ошгани йўқ.

Шу ўринда давлатимиз мустақилликка эришганидан буён Ўзбекистон олимпия терма жамоаси неча марта Олимпиадага чиқишга ҳаракат қилгани ҳақида алоҳида тўхталиб ўтишни лозим топдик. Ўйлаймизки, бу ҳам сайтимиз ўқувчилари учун қизиқ маълумот бўлади. 

1996 йил Осиёдан кимлар қатнашган ва чемпион ким бўлган?

Ўзбекистон олимпия терма жамоаси биринчи марта 1996 йилги Олимпия ўйинларига чиқишга ҳаракат қилган. 1996 йил АҚШда ўтказилган Олимпиада мусобақасида Осиё учун 3та йўлланма берилган. Яна бир маълумот, 1992 йилдан бери Олимпия ўйинларида U-23 терма жамоалари иштирок этиб келади ва ҳар бир жамоа 23 ёшдан катта бўлган уч нафар футболчини таркибга қўшиш имконига эга. 

1996 йилги Олимпия ўйинларида Осиёдан Жанубий Корея, Япония ва Саудия Арабистони иштирок этган. Саудия Арабистони "B" гуруҳида  Франция, Испания ва Австралияга қарши баҳс олиб бориб, учала ўйинда ҳам мағлуб бўлган. 

"C" гуруҳида қатнашган Жанубий Корея U-23 терма жамоаси эса Ганани 1:0 ҳисобида мағлуб этиб, Мексика билан 0:0 ўйнаган ва Италияга 1:2 ҳисобида енгилган ҳолда гуруҳда учинчи ўринни олиб кейинги босқичга ўта олмаган. Шунингдек, Япония олимпия терма жамоаси ҳам гуруҳдан чиқа олмаган. Гарчи японлар Бразилияни 1:0, Венгрияни 3:2 ҳисобида мағлуб этган бўлса-да, Нигерияга 0:2 ҳисобида имкониятни бой бериб, 6 очко билан гуруҳда қолиб кетган. 

1996 йилги Олимпия ўйинларида Нигерия чемпионликни қўлга киритган. Ҳал қилувчи финалда Нигерия Аргентинани 3:2 ҳисобида мағлуб этган. Бу ўйинда африкаликлар таркибида Селестин Бабаяро, Даниэль Амокачи, Эммануэль Амунике гол муаллифи бўлишган. Аргентина сафида иккита голни Клаудио Лопес билан Эрнан Креспо киритган.

Бронза медаллар учун кечган баҳсда эса Бразилия Португалияни 5:0 ҳисобида мағлуб этган. Учрашувда Роналдо ҳисобни очган бўлса, Флавио Консейсао ҳам ўз ҳисобига битта гол ёзиб қўйган. Қолган учта гол 46, 53, 74-дақиқаларда Бебето номига ёзилган. 



Олимпиада сари биринчи уриниш

Энди Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг Олимпиада сари илк уринишини ёдга оламиз. ОФК томонидан ўтказилган Олимпиада-1996 йил саралаш ўйинлари 1995 йилнинг 20 май куни старт олиб, 1996 йил 27 мартга қадар давом этган. Саралаш босқичида жами 25 терма жамоа қатнашган ва якунда 3 жамоа Олимпия ўйинларига йўлланма олган.  Саралаш ўйинларида Мирзоҳид Ғуломов бошчилигидаги Ўзбекистон ОТЖ юришни биринчи босқичдан бошлаган. Ўшада U-23 терма жамоамиз сафида Дилмурод Назаров, Мухтор Қурбонов, Сергей Ни, Неъматилла Қутибоев каби таниқли футболчилар тўп тепган. 

Мусобақа формати

Саралаш уч хил босқичда олиб борилган. Биринчи босқичда 25 терма жамоа 8та гуруҳга бўлиниб, ўйинлар уй-меҳмон тарзида ўтказилган. Битта гуруҳда тўрт жамоа ва қолган 7та гуруҳда учтадан жамоа бўлган. Мусобақа регламентига кўра, ҳар бир гуруҳдан фақат ғолиб жамоа кейинги босқичга йўл олган. 

Иккинчи босқичда 8 жамоа 4тадан икки гуруҳга бўлинган. Ҳар бир гуруҳдан биринчи-иккинчи ўрин эгалари ҳал қилувчи учинчи босқичга йўл олган. Учинчи босқичда 4та жамоа иккита жуфтликка ажратилган. Биринчи жуфтлик ғолиб иккинчи жуфтлик ғолиби билан финал ўйинида майдонга тушган. Мағлуб бўлганлар эса ўзаро баҳс олиб бориб, ютган жамоа Осиёнинг учинчи жамоаси сифатида Олимпиада йўлланмасига эга чиққан. 

Ўзбекистон биринчи босқичдаёқ ўз иштирокини якунлаган

Ҳа, афсуски шундай бўлган. Ўзбекистон U-23 терма жамоаси биринчи босқичнинг ўзидаёқ курашдан четга чиққан. Вакилларимиз гуруҳда иккинчи ўринни эгаллашган. Қозоғистон олимпия терма жамоаси гуруҳ ғолиби сифатида кейинги босқичга йўл олган. 

Ўшанда биз 5-гуруҳда баҳс олиб борганмиз. Қуйида натижаларни келтириб ўтамиз. 

20.05.1995. 1-тур

Қирғизистон - Ўзбекистон 1:5

Голлар: Джумакеев, 87-пен. - Дилмурод Назаров, 21, 58. Неъматилло Қутибоев, 67, 80. Сергей Ни, 41-пен.


10.06.1995. 2-тур

Ўзбекистон - Тожикистон 2:0

Голлар: Неъматилло Қутибоев, 60. Мухтор Қурбонов, 85.


24.06.1995. 3-тур

Ўзбекистон - Қозоғистон 1:2

Голлар: Дилмурод Назаров, 70. - Олег Литвиненко, 10, 81.


12.08.1995. 4-тур

Ўзбекистон - Қирғизистон 2:1

Голлар: Генаддий Шарипов, 29. Дилмурод Назаров, 85.

02.09.1995. 5-тур

Тожикистон - Ўзбекистон 1:1

Гол: Дилмурод Назаров, 10.


07.10.1995. 6-тур

Қозоғистон - Ўзбекистон 3:1

Голлар: Олег Литвиненко, 8, 70. Игорь Гроховский, 59. - Зафар Мусабоев, 84.

 

Кўриб турганингиздек, гуруҳда 6та учрашув ўтказган вакилларимиз шундан 3тасида ғалаба қозониб, 1 марта дуранг ўйнаб ва икки бор мағлуб бўлган ҳолда Қозоғистондан кейин иккинчи ўринни эгаллаган. Қозоғистон 16, биз эса 10 очко тўплаганмиз. 

Гуруҳ ғолиблари

Демак, 1995 йил ўтказилган саралашнинг илк босқичида 8та гуруҳдан қуйидаги жамоалар кейинги босқичга йўл олган:

Хитой

Япония

Жанубий Корея

Уммон

Қозоғистон

Саудия Арабистони

БАА

Ироқ

Юқоридаги 8 жамоа иккинчи босқичда 4тадан икки гуруҳга бўлинган. "A" гуруҳидан Япония ва Ироқ, "B" гуруҳидан Жанубий Корея билан Саудия Арабистони учинчи босқичга йўл олган.

Учинчи босқичда Япония Саудия Арабистонини 2:1, Жанубий Корея ҳам Ироқни 2:1 ҳисобида мағлуб этган. Финал учрашувида Жанубий Кореяни Япония 2:1, учинчи ўрин учун баҳсда эса Саудия Арабистони Ироқни 1:0 ҳисобида мағлубиятга учратган. 

Шундай қилиб Осиёдан Жанубий Корея, Япония ва Саудия Арабистони 1996 йилги Олимпиада мусобақасига йўлланмани қўлга киритган. Ироқ эса қолиб кетган.

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика