Latest news

12:23U-23 Осиё Кубоги: юришимиз Ливандан бошланади. Рақиб ҳақида нималарни биламиз?   0 12:22"Ювентус"нинг мағлубиятсиз серияси 6 та ўйинга етди – 5 та ғалаба ва бир дуранг  0 11:54Месси Майамидаги ҳаёти ҳақида: "Бу ерда анча хотиржам яшаяпман. Одамлар футболга катта аҳамият беришмайди"  0 11:31"Ман Сити" 20 ёшли марказий ҳимоячисини Бундеслига жамоасига ижарага берди  0 10:48Лионель Месси келажакда ўзини мураббий сифатида кўриш-кўрмаслиги ҳақидаги саволга жавоб берди  1 10:20МЮни бошқариш учун асосий даъвогар маълум  9 09:53"Андижон" Туркияга йўл олди. Йиғинга йўл олган таркиб билан танишинг  10 09:26Расман. "Бунёдкор" янги мавсум олдидан илк трансферини эълон қилди  1 09:00He Were Go. "Манчестер Сити" қишдаги илк транферини амалга оширди  1 08:32Африка Миллатлар Кубоги. Чорак финал жуфтликлари маълум  2 08:05"Сабаҳ" Раҳмоналиевни қанчага сотиб олгани маълум  2 07:37U-23 Осиё кубоги. Бугун Олимпия терма жамоамиз ўз юришини бошлайди  6 04:06Хуан Гарсия "Барселона"даги илк совринини Жиддада ютмоқчи  2 03:46Иньяки Уильямс ва Вальверде "Барселона" билан ўйиндан олдин нима деди?  4 02:54А Серия. “Ювентус” “Сассуоло”га ҳеч қандай имконият қолдирмади  1

Марокаш 2030 йилги жаҳон чемпионати учун дунёдаги энг катта стадион қурмоқчи News

Марокаш 2030 йилги жаҳон чемпионати учун дунёдаги энг катта стадион қурмоқчи

Марокаш 2030 йилги жаҳон чемпионати учун қуришни режалаштирган янги стадион лойиҳасини тақдим этди.

"The Sun" нашрининг ёзишича, стадион "Grand Stade de Casablanca" деб номланади. Арена трибуналари 115 минг томошабинга мўлжалланган бўлиб, бу ЖЧ мусобақаларини қабул қилган энг йирик стадион бўлади. Стадион Ал-Мансурия шаҳрида қурилади.

Марокашликлар ушбу стадион қурилиши орқали ЖЧ-2030 финалига мезбонлик ҳуқуқини қўлга киритмоқчи. Шунингдек, Испания ҳам финални Мадрид ёки Барселонада ўтказишга умид қилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, футбол бўйича жаҳон чемпионати илк бор уч қитъа ва олтита давлатда ўтказилади. 2030 йилги жаҳон чемпионатидаги аксарият ўйинлар Марокаш, Испания ва Португалияда ўтказилади. Жанубий Америкада учта ўйин бўлиб ўтади. Очилиш ўйини Уругвайда бўлиб ўтади ва унда маҳаллий терма жамоа иштирок этади. Шунингдек, Аргентина ва Парагвай терма жамоалари ҳам очилиш ўйинларини ўз юртларида ўтказади.

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика