Latest news

23:44Мессининг ўғли Суареснинг фарзандини доғда қолдирди  1 23:27Александр Стоймирович: "Бугунги учрашувда йўл қўйган хатоларимизни мантиқан тушунтириб бера олмайман"  3 23:10"Манчестер Сити" дарвозабони жанжал қилгани учун тунги клубдан ҳайдалди  0 22:56Илёс Зейтуллаев: "Бугунги учрашувда 3-4 йиллик умримни йўқотдим. Мен Пеп Гвардиола эмас, ангренлик Илёс Зейтуллаевман"  5 22:33CAFA U-15. Ўзбекистон қизлар терма жамоаси Тожикистонни мағлубиятга учратди  0 22:16Франция клуби Анчелоттининг ўғлини бош мураббий этиб тайинламоқчи  2 21:49Германия Бундеслигасининг энг яхши футболчиси маълум бўлди  2 21:25Суперлига. "Бунёдкор" - "Локомотив" 3:2. Highlights  0 21:02Суперлига. "Бунёдкор" воқеаларга бой "Тошкент дербиси"да "Локомотив"ни енгиб, мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди  33 20:48Про лига шарҳи. "Машъал"да биринчи мағлубият, "Мерседес" "Бухоро" ва навбатдаги истеъфо бўлган 8-тур ҳақида  0 20:21Тюрам чемпионликни нишонлаётган ўғлига шапалоқ туширди  4 20:04Эронлик собиқ ҳакам унга қандай қилиб пора таклиф қилинганини фош қилди  3 19:46Франция президенти Пересдан Мбаппени Олимпиадага қўйиб юборишни сўрайди  2 19:24Англиянинг Евро-2024 учун кенгайтирилган таркиби маълум  6 18:59Криштиану Роналду, Пепе ва Бруну — Португалиянинг ЕВРО учун таркиби эълон қилинди  13

Жавлон Гусейнов: “Менимча, Индонезиянинг Осиё кубоги мезбонлигини қўлга киритиш имконияти паст деб ўйлайман” News

Жавлон Гусейнов: “Менимча, Индонезиянинг Осиё кубоги мезбонлигини қўлга киритиш имконияти паст деб ўйлайман”

Хабарингиз бор, ҳамюртимиз Жавлон Гусейнов айни вақтда фаолиятини Индонезиянинг “Борнео” клубида давом эттирмоқда.

Яқинда унинг жамоаси мамлакат Президент кубоги финалига қадар етиб борди ва ҳал қилувчи баҳсда имкониятни бой бериб қўйди. Янги мавсум олдидан Гусейнов билан боғланиб, фикрларини олдик. 

- Жавлон, жамоангиз финал учрашувида имкониятни бой бериб қўйди. Дастлаб, финал борасида фикрларингиз қандай?

- Биз Президент кубоги финалида “Арема”га қарши ўйнадик. Финал икки учрашувдан иборат бўлди. Биринчи баҳс меҳмонда ўйнадик ва 1:0 ҳисобида ютқазиб қўйдик. Жавоб ўйинида ўз майдонимизда тўп тепганимизга қарамай, рақиб дарвозасини гол уролмадик, якунда 0:0 ҳисоби қайд этилди. Тўғриси, омадимиз келмади. Икки ўйин натижасига кўра, финални бой бериб қўйдик. 

- “Борнео” янги мавсумда ўз олдига қандай мақсадларни қўйган?

- Бу йилги мақсадларимиз доимгидек, катта. ОФК кубогида иштирок этиш учун совринли ўринларнинг бирини қўлга киритиш ҳисобланади. Жамоамизнинг ашаддий ишқибозлари бор. Уларга хурсанд қилиш учун майдонга чиқамиз. Мавсум эртага бошланади. Биз 24 июль куни ўз ўйнимизни ўтказамиз. Чемпионат апрель ойининг дастлабки ҳафтасига қадар давом этади. 

- Бу йил жамоа билан шартномангиз якунланади. Ундан кейинги режаларингиз қандай?

- Шартномам 2023 йилнинг февралида якунланади. Бу ерда уч мавсумдан бери ўйнаётганим сабабли, менга яқин бўлиб қолди. Шу сабаб аввало “Борнео”нинг таклифини кутаман. Агар улардан таклиф бўлмаса, бошқа жамоаларни кўриб чиқишим мумкин. 

- Индонезияда асосан нечта жамоа чемпионлик учун курашади?

- Асосан бешта жамоа чемпионлик учун кураш олиб боради. 

- Яқинда интернет тармоқларида Индонезия 2023 йилги Осиё кубогини ўтказиш истагида таклиф берган. Айтингчи, мамлакат бу мусобақани қабул қилишга тайёрми?

- Хабарим бор. Бу кўпчилик янгилик бўлди. Лекин 2023 йилда Индонезияда 23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасида жаҳон чемпионати бўлиб ўтади. Менимча, бундай икки турнирни ўтказишга тайёр эмас. Чунки буёқда ички чемпионат ҳам бор. Менимча, Осиё кубоги мезбонлиги учун имкониятлар кам. Лекин стадионлари ва бошқа томонла ҳамма нарса тайёр.

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика