Latest news

02:05ЕЧЛ. ПСЖ "Байер"га 7 та, ПСВ "Наполи"га 6 та гол урди. "Ньюкасл" "Бенфика"ни йирик ҳисобда таслим этди  14 02:00ЕЧЛ. "Манчестер Сити" меҳмонда "Вильярреал"ни мағлубиятга учратди. Ҳусанов бу учрашувда иштирок этмади  4 01:55ЕЧЛ. "Арсенал" Лондонда "Атлетико"ни йирик ҳисобда таслим этди  8 01:38Расман: "Барса" ва "Вильярреал"нинг Майамидаги ўйини бекор қилинди  3 00:45Рўзиқул Бердиев: "Ҳужумда ҳам, ҳимояда ҳам режаларимиз ўхшамади"  9 00:17Куртуа: "Ҳакамлар "Реал"га ёрдам берганини ҳеч қачон кўрмаганман"  26 23:40ЕЧЛ. "Барселона" "Эл Класико"дан аввал "Олимпиакос"ни йирик ҳисобда таслим этди  50 23:00Элит ОЧЛ. "Насаф" меҳмонда "Шабаб Ал Аҳли"га йирик ҳисобда мағлуб бўлди  239 22:37"Реал" КОНКАКАФга Ла Лига ўйинини ўтказишга рухсат бермасликни сўраб мурожаат қилди  2 22:02Хаби Алонсо: "Арда Гюлер – Ўзил ва Гутининг аралашмаси"  0 21:18"Ал Ҳалдия" бош мураббийи Али Ашур: "Андижон" ушбу мусобақада гол ўтказиб юбормади"  3 20:48"Бавария" Нойер билан шартномани узайтиришни режалаштирмоқда, Нюбель эса сотиб юборилади  0 19:58Жиру: "Лига 1 А Сериядан ортда эмас"  6 19:30Шмейхель: "Нега Хойлунд ва Мактоминей "Наполи"да?"  9 19:02Максим Шацких: "Рақибни ўрганиб чиқдик. Фикримча, "Ал Ҳалдия" Қатар клубидан кучлироқ"  19

Александр Стоймирович: "Бугунги учрашувда йўл қўйган хатоларимизни мантиқан тушунтириб бера олмайман" News

Александр Стоймирович: "Бугунги учрашувда йўл қўйган хатоларимизни мантиқан тушунтириб бера олмайман"

Суперлига 8-туридан ўрин олган "Бунёдкор" – "Локомотив" (3:2) учрашувидан сўнг "темирйўлчилар" бош мураббийи Александр Стоймирович матбуот анжуманида иштирок этди

- Ўйин ҳақида

- Мухлисларга ёқадиган футбол гувоҳи бўлдик. Қизиқарли кечган учрашувда 5 та гол урилди. Афсуски, кетма-кет тўртинчи учрашувда мағлубиятга учрадик. Йигитларда бироз руҳий босим бор ва ушбу муаммони ҳал эта олмаяпмиз. Биринчи бўлимда яратган вазиятларимиздан фойдалана олмадик. Танаффусдан аввал ҳисобни камида 2:0 кўринишга келтирсак бўлар эди. Биринчи таймда яққол устун эдик. Иккинчи бўлимда эса умуман бошқа жамоа майдонга чиқди. Ўйиндан аввал тайёрлаган режаларимизни бир зумда унутиб юбордик. Дарвозабонимиз узун паслар бера бошлади. Бу режамизда умуман йўқ эди. Жуда кўп индивидуал хатоларга йўл қўйдик. Футболчиларнинг шахсий муаммолари бордек туюлмоқда ва бу муаммоларни ҳал этишга менинг кучим етмаяпти. "Локомотив" жамоасида 16 та янги футболчи бор ва жамоанинг ўзаги янги. Бизга вақт керак.

- Биринчи бўлимда "Локомотив" даҳшатли ўйин намойиш этди. Иккинчи бўлимда эса танаффусдан олдинги жамоанинг ярмини ҳам кўрмадик. Бунга сабаб нима деб ўйлайсиз?

- Биз узун паслар орқали ўйнашимиз керак эмасди. Биз бундай режа қилмаган эдик. Сабабларни айтиб ўтдим.

- Демак футболчилар майдонда тайёргарлик кўрилган режани бузиб, янгилик ўйлаб топишни бошлашдими?

- Йигитлар нега бундай ўйнашни бошлашганини тушунмадим. Йигитлар ҳисобни ушлаб қоламиз деб ўйлагандир. Бу миядаги муаммо. Узун паслар орқали ҳужумга ўтиш умуман режамизда йўқ эди. Айтишга бошқа сўзим йўқ. Футболчиларнинг хатосини қандай тушунишни билмайман. Уларни таърифлаб беришга тилим ожиз. Биз нафақат ҳимояда, балки ҳужумда ҳам қўпол хатоларга йўл қўйдик. 10 метрлик ўйиндан ташқари ҳолатда турган футболчи ўзи гол уриш учун атайлаб тўпни ўтказиб юбормаётганини мантиқан тушунтириб беришнинг иложи йўқ. Бизнинг имкониятларимиз ва қурбимиз етган футболчилар аввалги клубларида захирада ўтирадиган ўйинчилар эди. Улар ҳали ҳамон асосий таркиб футболчиси эканлигига кўникиб кета олишмаяпти. Асосий мақсадимиз — лигада жон сақлаб қолиш. Дастлабки йилда жамоага стабиллик керак.

- Бундай муаммоларни қандай ҳал этмоқчисиз?

- Йўл қилаётган хатоларимизни тушунишга ақлим етмаяпти. Мен бош мураббийман ва барча жавобгарликни ўз бўйнимга оламан. Хатоларни тушунтириб бера олмайман ва бунинг сабабларини билмайман. Футболчилар илк навбатда ўз ичидаги муаммоларини ҳал этишлари керак. Футболчи бутун фаолияти давомида ўзи билан ўзи курашиши керак. Ички муаммоларни руҳшунос ёки бош мураббий ҳал этиб бера олмайди. Футбол — эркаклар ўйини.


Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика