Latest news

19:27"Фулхэм" — "Манчестер Юнайтед". Таркиблар маълум  1 18:50Бельгия Про лигаси. "Антверпен" ўн киши билан камбэк эвазига ғалаба қозонди, Ўринбоев бу сафар ҳам захирада қолдирилди  2 18:42"Ал Батаэҳ" — "Хорфаккан". Ғаниев асосий таркибда  0 17:49Доннарумма "Ман Сити" билан шахсий шартнома шартларини келишиб олди. Битим суммаси 50 млн евродан кам бўлади  0 17:13"Самахи" — "Сабаҳ". Таркиблар маълум  0 16:05"Реал" Винисиусга нарх белгилади  4 14:55Жан-Пьеро Гасперини: "Аниқроқ бўлганимизда иккинчи голни ҳам урардик"  0 14:29Нодирбек Абдураззоқов: "Ҳар бир учрашувда ғалаба учун майдонга чиқамиз"  0 14:14Мюллер МЛСдаги дебют голини 90+14-дақиқада урди ва жамоасига ғалаба олиб берди  1 13:31Шаҳром Самиев Тожикистон терма жамоасига чақирилгани ва CAFA Nations Cup турнири ҳақида гапирди  2 13:13"Астон Вилла" "Челси" ва ПСЖ ҳужумчиларини таркибига қўшиб олмоқчи  0 12:51Диего Симеоне: "Атлетико" ўз принципларини ўзгартирмайди"  1 12:30Мурод Бобожонов: "Сўнгги тўрт ўйинда уч гол? Бундан ҳам яхшироғига ҳаракат қиламан"  1 12:12Месси ва Альба бугун нега ўйнамади? Маскерано жавоб берди  3 11:49Фақатгина 3 мураббий Пепнинг "Сити"сини "Этихад"да икки хил клуб билан мағлуб қила олган  8

Жавлон Гусейнов: "Индонезияга Европа футбол стандарти кириб келмоқда" News

Жавлон Гусейнов: "Индонезияга Европа футбол стандарти кириб келмоқда"

Индонезиянинг "Персита Тангеранг" клубининг ўзбекистонлик футболчиси Жавлон Гусейнов Индонезияга йўл олиши, футбол даражаси ҳамда U-17 жаҳон чемпионати ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

- Фаолиятингиз давомида Ўзбекистоннинг кўплаб жамоаларида тўп тепгансиз. Охиргиси эса ОКМК бўлган. Индонезияга кетишингиз қандай содир бўлди? Нега Ўзбекистон кубогини қўлган киритган жамоани тарк этишга қарор қилдингиз?

- ОКМКда ўйнаб юрган кезларим мавсум якунига етгач, дастлаб Малайзиядан таклифлар бўлди. Бироқ у ерда тўпиғимдан жароҳат олганим сабабли ортга қайтишга мажбур бўлдим. Кейинчалик агентим томонидан Индонезияга йўл олиш имкони пайдо бўлди. Олмақлиқликлардан эса янги битим борасида таклиф тушмади. Шу сабабли кейинги тўрт йилни "Борнео" клубида ўтказдим.

- Индонезияга кўникишда қандай қийинчиликларга дуч келгансиз, ҳозир мослашиб кетдингизми?

- Дастлабки даврда озиқ-овқат масаласида қийинчиликлар бўлди. Шароит тақозоси билан ўшанда бўйдоқ бўлганим учун YouTube платформаси орқали таом тайёрлашни ўргандим. Ҳозир палов ва бошқа ўзбек таомларини ҳам тайёрлай оламан. Бошқа тарафлама қийинчиликка дуч келмаганман. Сабаби, маҳаллий аҳоли очиқкўнгил экан, улар хориждан ташриф буюрган футболчиларни яхши кутиб олишади. Жамоадошларим билан тезда тил топишиб кетганман.   

- Индонезия футболининг Ўзбекистондан устунликлари ва камчиликлари ҳақида сўзлаб берсангиз.

- Ўзбек футболи кўп жабҳада Индонезия футболидан устун. Бироқ бу ерда "миллионлар ўйини" жадал ривожланмоқда. Индонезия футбол ассоциацияси президенти Эрик Тоҳир катта ўзгаришларга қўл урмоқда. У "Интер" раҳбари сифатида фаолият олиб борган ва бу тажрибаси орқали Европа стандартини мамлакатга олиб киряпти. Мамлакатдаги яна бир яхши жиҳат — футболчиларга маоши ўз вақтида берилади. Шунингдек, медиа фаолияти жудаям ажойиб. Қолган жабҳаларда эса Ўзбекистон футболи устун туради. 

- Яқинда ушбу мамлакатда 17 ёшгача бўлган ўсмирлар ўртасида жаҳон чемпионати бошланади. Ушбу турнирга тайёргарлик қандай кечмоқда? Кўчаларда мундиал муҳитини ҳис қилиш мумкинми?

- Юқорида таъкидлаганимдек, юқори даражадаги медиа кучи туфайли ижтимоий тармоқлар ва телевиденияларда тарғиботлар амалга оширилмоқда. Бироқ стадионни яқин ҳудудларни инобатга олмаса, кўчаларда мундиал муҳитини ҳис қилиш қийин. Эҳтимол, 17 ёшлилар тоифасида бўлгани учун бу борада катта эътибор қаратилмаётгандир. 

- Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоасининг имкониятларини қандай баҳолайсиз?

- Ўзбекистонлик ўсмирларнинг Корея ва Саудия Арабистонига қарши ўйинларини томоша қилдим. Жамоадан яхши натижа кутяпман, чунки бу ёшда кўпчиликнинг кучи тенг бўлади. Турнир давомида терма жамоамизга мухлислик қиламан.


Оқил Абдубарноев тайёрлади.

Rating: +11   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика